Oʻquv yili: 022-2023 Bosqich: Semestr
Моҳиятан танлаб текширишнинг вазифаси
Download 119.01 Kb.
|
56-60
- Bu sahifa navigatsiya:
- Текшириладиган тўплам
Моҳиятан танлаб текширишнинг вазифаси ички назоратнинг бузилишини қиймат ифодасида ўлчашдан иборат. Мо-ҳиятан танлаб текшириш миқдорий танлаб текшириш деб ҳам аталади. Бунга бухгалтерия ҳисоби счётларининг қолдиқлари-ни, дастлабки ҳужжатлардаги ёзувларни тасдиқлаш, учинчи шахслардан тасдиқлар олиш, хўжалик фаолияти кўрсаткичла-рини таҳлил қилиш мисол бўлади. . Аудиторлик ташкилоти тўплам элементларини танлашни, аудит ўтказишдан қўйилган мақсадга эришишга имкон берувчи, энг самарали ва тежамли тарзда ўтказади.
Ҳар қандай танлаб текшириш қуйидагиларни ўз ичига олади: танлаш кўлами; кузатиш бирлиги; танлаш бирлиги; танлаш услублари; сайлаб олиш ҳажми; салмоқли (репрезентатив) танлаш; танланган маълумотларни текшириладиган тўпламга тадбиқ қилиш. Текширув мақсадларига эришиш учун тегишли текшириладиган тўпламни аниқлаш зарур. Чунки, танлаш асосида қилинадиган хулоса айнан шу тўпламга тааллуқли бўлади. Текшириладиган тўплам – бу маълум элементлар йиғин-дисидир. Аудитда бухгалтерия ёзувлари (проводкалари), моддалар, ёзувлар тўплам элементлари сифатида танлаб олиниб, ушбу танлаш улар ҳақида маълумот бериши лозим. Текшириладиган тўпламни шакллантириш учун мижоз-корхонанинг барча ҳужжатлари турли белгилар – ҳужжатлар тури, моддий жавобгар шахслар, вақтинчалик изчиллиги ва бошқалар бўйича маълумотлар ўхшаш бўлакларга бўлиб чиқилади. Масалан, аудитор маълум суммадан юқори дебитор қарзлар ҳақидаги ахборотларни тўплайдиган бўлса, у ҳолда дебиторлар билан ҳисоб-китобларга тааллуқли бўлган, аммо белгиланган (шарт қилиб қўйил-ган) сум-мадан кам бўлмаган барча бухгалтерия ҳужжатлари, ёзувлар ва ҳоказолар тўплами текшириладиган тўплам бўлиб ҳисобланади. Бундай турдаги танловда танлаш бирлиги кузатиш бирлиги билан мос келади. Бу мижоз корхонасида тайёрланган ёки мижознинг учинчи шахслардан олган ҳужжатларидир. Танлаш бирлиги ва кузатиш бирлиги бир-биридан фарқ қилади. Кузатиш бирлиги аудиторлик текширувида шартли қабул қилин-ган. Бухгалтерия ҳисобининг ҳар қандай бўлими ёки соҳаси, хўжалик муомалаларининг тури кузатиш бирлиги бўлиши мумкин. Битта кузатиш бирлиги ичида ҳар хил танлаш бирликлари бўлиши мумкин. Танлаш бирлиги сифатида энг батафсил элемент аниқланганда танлов самарадорлиги ошади. Аммо, бунда ушбу элемент албатта текшириладиган бўлиши шарт. Download 119.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling