“Қора қути” методи
Download 218 Kb.
|
тарих, хукук интерфаол усуллар китобча
- Bu sahifa navigatsiya:
- Юмалоқ қор ўйини” методи
- Ялпи фикрий ҳужум” методи
- Вен диаграммаси” стратегияси (методи)
мавзуни ўзлаштиришга сарфланадиган вақт тежалади. “Зиг - заг” стратегиясини қўллаш жараёни жараёнда қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:
“Юмалоқ қор ўйини” методи Ушбу метод ҳам мавзуни муайян қисмларга бўлган ҳолда ўзлаштириш имконини беради ҳамда ўқувчиларда гурух ва жуфтликда ишлаш кўникмаларини шакллантиришда хизмат қилади. Методни қўллаш жараёнида қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади: “Юмалоқ қор ўйини” методидан муайян бўлим ёки боблар бўйича ўзлаштирилган назарий ва амалий билимларни мустаҳкамлаш мақсадида фойдаланиш ниҳоятда қулай. “Ялпи фикрий ҳужум” методи Ушбу метод Ж.Доналд Филипс томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, уни бир неча ўн (20-60) нафар ўқувчилардан иборат синфларда қўллаш мумкин. Метод ўқувчилар томонидан янги ғояларнинг ўртага ташланиши учун шароит яратиб беришга хизмат қилади. Ҳар бири 5-6 нафар ўқувчиларни ўз ичига олган гуруҳларга 15 дақиқа ичида ижобий ҳал этилиши лозим бўлган турли хил топшириқ ёки ижодий вазифалар белгиланган вақт ичида ижобий ҳал этилгач, бу ҳақида гурух аъзоларидан бири ахборот беради. Гурух томонидан берилган ахборот (топшириқ ёки ижодий вазифанинг ечими) ўқитувчи ва бошқа гурухлар аъзолари томонидан муҳокама қилинади ва унга баҳо берилади. Машғулот якунида ўқитувчи берилган топшириқ ёки ижодий вазифаларни ечимлари орасида энг яхши ва ўзига хос деб топилган жавобларни эълон қилади. Машғулот жараёнида гурух аъзоларининг фаолиятлари уларнинг иштироклари даражасига кўра баҳолаб борилади. “Вен диаграммаси” стратегияси (методи) Ушбу стратегия ўқувчиларда мавзуга нисбатан таҳлилий ёндашув, айрим қисимлар негизида мавзунинг умумий моҳиятини ўзлаштириш (синтезлаш) кўникмаларни ҳосил қилишга йўналтирилади. Стратегия кичик гурухларни шакллантириш асосида схема бўйича амалга оширилади. Ёзув тахтаси ўзаро тенг тўрт бўлакка ажратилади ва ҳар бир бўлакка қуйидаги схема чизилади: Стратегия ўқувчилар томонидан ўзлаштирилган ўзаро яқин назарий билимлар, маълумотлар ёки далилларни қиёсий таҳлил этишга ёрдам беради. Ушбу стратегиядан муаян бўлим ёки боблар бўйича якуний дарсларни ташкил этишда фойдаланиш янада самаралидир. Стратегияни қўллаш босқичлари қуйидагилардан иборат: “Вен диавграммаси” стратегиясини қўллаш жараёнида гурухлар томонидан ташкил этилувчи фаолият моҳияти қуйидагичадир (фаолият моҳияти умумий ўрта таълим мактабларининг 7-синфида ўқитиладиган “География” фани бўйича “Ўзбекистон табиатининг умумий тавсифи” бўлими юзасидан билимларни ўрганиш асосида очиб берилади):
Download 218 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling