2. Ўқув-лаборатория майдонларининг белгиланган меъёр талабларига мослиги, жиҳозлардан тўлиқ фойдаланиш учун зарур бўлган инфратузилмаларнинг (электр, газ, сув таъминоти, шамоллатиш тизими, оқава сув тизими ва бошқалар) мавжудлиги.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 20 майдаги “Олий таълим муассасаларининг моддий техника базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1533-сонли қарорига мувофиқ Қорақалпоқстон тиббиёт институтининг 1 сонли Бош биносида лаборатория хоналарини реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича ишлар олиб борилиши мунасабати билан “Биофизика” ўқув-лабораторияси вақтинча 5 сонли бинога кучирилган.
“Биофизика” таълим йўналишига қарашли ўқув-лабораториясининг техник кўрсаткичлари қуйидагича: №416 хона майдони 30 м2, ўқув-лабораториялари жихозларидан фойдаланиш учун зарур бўлган инфратузилма (электр, сув таъминоти, шамоллатиш, оқава сув тизимлари ва бошқалар) билан тўлиқ таъминланган.
3. Ўқув-лаборатория жиҳозларининг таълим йўналишлари ва мутахассисликлари ўқув режасига мувофиқ фан дастурларида келтирилган лаборатория ишларини қамраб олиш даражаси.
“Биофизика” кафедрасидаги “Биофизика” ўқув-лабораторияси хонаси жиҳозлари таълим йўналиши ва мутахассислик ўқув режасига мувофиқ фан дастурларида келтирилган Даволаш ишида 6 та, Педиатрия ишида 6 та, Стоматология ишида 5 та, Тиббий-профилактика ишида 4 та, Тиббий-биология ишида 7 та лаборатория ишларини қамраб олиш даражаси виртуаль лаборатория ишларини ҳисобга олганда 100%.
4. Мавжуд лабораторияларнинг ёрдамчи материаллар (реактивлар, реогенлар ва бошқалар) ҳамда услубий-меъёрий ҳужжатлар билан таъминланганлиги.
Уқув-лаборатория хонасида Генератор УВЧ-30, ЭКГ бир каналли, Фотоколориметр КФК-2МП, Весы электронный ВЛКТ-500, Компьютер моноблок Avtech виртуаль лаборатория учун, ТВ Artel-54 ўқув фильмларини кўрсатиш учун ва замонавий тиббий асбоб-ускуналар мавжуд.
Фанлар кесимида лаборатория машғулотларини ўтказиш учун услубий ишланмалар ва тарқатма материаллар ишлаб чиқилган. Барча ўқув-лаборатория ишларнинг виртуаль шакллари тайёрланган. Лаборатория машғулотларини ўтказиш бўйича услубий-меъёрий ва услубий қўлланмалар мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |