№____
“___”_________ 2023й.
Қоракўл туманлараро иктисодий судига
МАЪЛУМОТНОМА.
Даъвогар “Бухоронефтбазаси” МЧЖ олдида жавобгар Қоракўл туманидаги “ФАРХОД СОХИБЖОН” фермер хўжалигининг (ИНН 204 967 576) 2023 йил 03 октябр куни ҳолатида 56 721 916 сўмлик дебитор қарздорлиги мавжуд. Фермер хўжалиги томонидан даъво аризаси судга берилгандан шу кунга қадар тўловлар амалга оширилмаган.
“Бухоро нефт базаси” МЧЖ
директори: И.И.Норов.
Бухоро ш. “Агробанк” АТБ Бухоро вилоят ҳудудий бошқарувчисига
“Бухоро нефт базаси” маъсулияти чекланган жамияти томонидан иловадаги реестрлар асосида истеъмолчилардан жамият фойдасига қарз суммаларини ундириш тўғрисида суд ижро варақалари (асли) асосида 2022-2023 йиллар учун инкассо топширикномалари “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини Ижро этиш” тўғрисидаги қонуннинг 8-2-моддаси 1-қисми 2-бандига асосан ижросини таъминлаш учун тақдим қилинган эди. Бугунги кунда ушбу истеъмолчилардан пул маблағлари келиб тушмаганлиги сабабли ижро варакасини тегишли Мажбурий Ижро Бюросига ижрога қаратиш мақсадида ижросиз қайтаришингизни, ҳамда ижросиз қайтарилганлиги тўғрисидаги хат ва ижро варақаси аслини илова қилишингизни сўрайман.
Илова:Тўлов талабномалари реестри нусхаси.
“Бухоро нефт базаси” МЧЖ
директори: И.Норов.
"Агробанк" АТБ Шофиркон туман бўлими бошқарувчисига
Сизга “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини Ижро этиш” тўғрисидаги қонуннинг 8-2-моддаси 1-қисми 2-бандига асосан,”Агробанк” АТБ Шофиркон филиалига “Бухоро нефт базаси” маъсулияти чекланган жамияти томонидан 2022-2023 йиллар учун тўлов талабномалари ва суд ижро варақаларининг асл нусхалари тақдим қилинган . Мажбурий Ижро Бюроси орқали ижрога қаратилаётганлиги сабабли биз томондан берилган тўлов талабномалари ва ижро варақаларини аслини қайтаришингизни сўраймиз.Сиз томонидан қабул қилиб олинган ижро варақаларини рўйхатини нусхалари илова қилинади.
Илова: 15.06.2023 йилдаги 3- сонли реестр.
17.07.2023 йилдаги 4-сонли реестр.
“Бухоро нефт базаси” МЧЖ
директори: И.Норов.
Do'stlaringiz bilan baham: |