Оралиқ назорат учун саволлар


ОРАЛИҚ НАЗОРАТ УЧУН ВАЗИЯТЛИ МАСАЛАЛАР


Download 82.55 Kb.
bet2/5
Sana19.03.2023
Hajmi82.55 Kb.
#1284460
1   2   3   4   5
Bog'liq
10 12 кундаги ОРАЛИҚ назорат саволлари, вазиятли масалалар ва тестлар

ОРАЛИҚ НАЗОРАТ УЧУН ВАЗИЯТЛИ МАСАЛАЛАР



  1. вазиятли масала

IV – КУРС
Бемор 29 ёшда. Шикоятлари қуруқ йўтал, умумий холсизлик, кечалари кўп терлаш, тана хароратини 37,0-37,5С гача кутарилиши. Объектив: умумий холати қониқарли, озғин, тери қоплами нам. Перкуссияда- чап томонда юкори сохада ўпка товуши бугиклашган. Аускультацияда - чап томонда умров ости сохасида майда пуфакчали нам хириллашлар ва дағал нафас. Рентгенологик - чап ўпканинг юқори қисмида диаметри 2,0-2,5см, чегараси нотекис, ногомоген, интенсивлиги кам овал шаклдаги соя бор.
1. Ташхисингиз.
2. Таққослама ташхис.
3. Даволаш.
4. Оқибати.


2. Касаллик кам белгиллар билан бошланади. Шикояти: умумий холсизликка. Анамнездан сил касаллари билан мулоқат аниқланмади. Гемограмма: лейкоцитлар-9000, ЭЧТ – 24 мм/с. балғамда қўзғатувчи ингаляциядан сўнг ВК аниқланган. Манту синамаси 14 мм бўртмача. Рентгенологик: ўнг ўпканинг юқори бўлагида ногомоген, ўртача интенсивликда, ноаниқ чегарали 2 см.гача ёриғланиш сохаларига эга бўлган соя аниқланмоқда.
1. Ташхисингиз.
2. Таққослама ташхис.
3. Даволаш.
4. Оқибати.


3. 14 ёшли ўсмир флюорограммасида чап ўпканинг илдиз олди сохасида паталогик жараён аниқланди. Ўпка илдизи кенгайган, чегаралари аниқ. Тахминий ташхис: Кўкрак ичи лимфа тугунлари сили (тумороз шакли).
1. Текшириш режасини тузинг.
2. Текширишнинг қандай натижалари ташхисни ойдинлаштиради.
3. Даволаш.
4. Оқибати.


4. Бемор А. 44 ёшда. Клиник-рентгенологик текширилганда чап ўпканинг 1-2 сегментларида 1см. гача бўлган паст интенсивликдаги ноаниқ чегарали ўчоқлар аниқланади. Шикояти йўқ. Объектив текшириш натижалари ўзгаришсиз.
1. Сизнинг ташхисингиз.
2. Таққослама ташхис.
3. Даволаш.
4. Оқибати.


5. Бемор 52 ёшда. Қандли диабет билан касалланган. Охирги 6 ой давомида умумий холсизликга, балғамли йўталга шикоят қилади. Флюорограммада ўнг ўпка чўққисидан III қовурғагача ногомоген, марказида ёруғланишли соя аниқланади.
1. Сизнинг ташхисингиз.
2. Таққослама ташхис.
3. Даволаш.
4. Оқибати.
6.32 ёшли бемор шифокорга холсизлик, курук йўтал, терлаш безовта килаётган учун
мурожаат килди.
Объектив: умумий холати қоникарли, озғин, тери копламлари нам. Перкутор – упка товуши. Аускультатив – дагал нафас.
Рентгенологик – иккала ўпканинг юкори кисмида ногомоген, чегаралари ноаник, паст интенсивли, ўчокли соялар бор.
1.Сизнинг тахминий ташхисингиз?
2. Текширув режаси?
3. Умумий кон тахлилида силга хос кандай узгаришларни кутмокдасиз?
7.40 ёшли эркакнинг флюорограммасида ўнг ўпканинг 2 – сегментида 3-4 см.ли, нотўғри шаклли, ноаниқ чегарали, ёруллашиш кисмларига эга ногомоген соя аниқланади.
Объектив: интоксикация симптомлари, тана харорати субфебрил, унг ўпканинг юкори кисмида майда пуфакчали жарангсиз нам хириллашлар эшитилади. Балғам тахлилида БК+.
Манту синамаси реакцияси 2ТБ – 21 мм.ли папула, везикула.

1. Сизнинг ташхисингиз.


2. Таққослама ташхис.
3. Даволаш.
4. Оқибати.


8.Бола 5 ёшда. Онасининг шикоятлари боланинг кайфияти ва хулқининг ўзгариб қолганига, ланжлик, йиғлоқилик, кечкуринлари тана ҳароратининг субфебрилгача кўтарилиши. Ярим йил аввал сил билан мулоқатда бўлган. Объектив текширилганда: озғин, тўқималар тургари камайган, переферик тимфа тугунлари катталашган, эластик консистенцияли. Юрак тонлари бўғиқ, жигар бироз катталашган.

1. Ташхисингиз.


2. Таққослама ташхис.
3. Даволаш.
4. Оқибати.


9. 40 ёшли эркакнинг флюорограммасида ўнг ўпканинг 2 – сегментида 3-4 см.ли, нотўғри шаклли, ноаниқ чегарали, ёруғлашиш кисмларига эга ногомоген соя аниқланади.
Объектив: интоксикация симптомлари, тана харорати субфебрил, ўнг ўпканинг юкори кисмида майда пуфакчали жарангсиз нам хириллашлар эшитилади. Балғам тахлилида БК+.
Манту синамаси реакцияси 2 ТБ – 21 мм.ли папула, везикула.

1. Сизнинг ташхисингиз.


2. Таққослама ташхис.
3. Даволаш.
4. Оқибати.


10.Бемор 29 ёшда. Шикоятлари қуруқ йўтал, умумий холсизлик, кечалари кўп терлаш, тана хароратини 37,0-37,5С гача кутарилиши. Объектив: умумий холати қониқарли, озғин, тери қоплами нам. Перкуссияда- чап томонда юкори сохада ўпка товуши бугиклашган. Аускультацияда - чап томонда умров ости сохасида майда пуфакчали нам хириллашлар ва дағал нафас. Рентгенологик - чап ўпканинг юқори қисмида диаметри 2,0-2,5см, чегараси нотекис, ногомоген, интенсивлиги кам овал шаклдаги соя бор.
1. Ташхисингиз.
2. Таққослама ташхис.
3. Даволаш.
4. Оқибати.


11.Касаллик кам белгиллар билан бошланади. Шикояти: умумий холсизликка. Анамнездан сил касаллари билан мулоқат аниқланмади. Гемограмма: лейкоцитлар-9000, ЭЧТ – 24 мм/с. балғамда қўзғатувчи ингаляциядан сўнг ВК аникланган. Манту синамаси 14 мм бўртмача. Рентгенологик: ўнг ўпканинг юқори бўлагида ногомоген, ўртача интенсивликда, ноаниқ чегарали 2 см.гача ёриғланиш сохаларига эга бўлган соя аниқланмоқда.

1. Ташхисингиз.


2. Таққослама ташхис.
3. Даволаш.
4. Оқибати.


12.Бемор Д. Шикоятлари: балғамли йўтал, тана хароратининг 39ºС, кечаси кўп терлаш. Анамнезидан: шамоллагани сабабли бир неча бор терапевт қабулида бўлган ва даволанган.
Рентгенологик: ўнг ўпканинг юқори бўлагида юпқа деворли халқасимон соя, атрофида яллиғланиш ва ўчоқли соялар.
Балғам тахлилида ВК+.
Гемограммада: лейкоцитлар – 10000, лимфоцитлар – 14%, ЭЧТ – 38 мм/соат.
Манту реакцияси 2 ТБ – 10мм.

1. Сизнинг ташхисингиз.


2. Таққослама ташхис.
3. Даволаш.
4. Оқибати.


13.Бемор А. 44 ёшда. Клиник-рентгенологик текширилганда чап ўпканинг 1-2 сегментларида 1см. гача бўлган паст интенсивликдаги ноаниқ чегарали ўчоқлар аниқланади. Шикояти йўқ. Объектив текшириш натижалари ўзгаришсиз.
1. Сизнинг ташхисингиз.
2. Таққослама ташхис.
3. Даволаш.
4. Оқибати.
14.10 ёшли бола. Шикоятлари: иштаханинг пасайиши, тез чарчаб қолиш, бош оғриғи, кўп терлаш. Объектив: жисмоний ривожланишда орқада қолади, тана харорати субфебрил, тана қоплами рангпар, периферик лимфа тугунлари қаттиқлашган, майда, кўп.
Кўкрак қафаси рентгенограммаси ўзгаришсиз.
Гемограмма: Hb – 97 г/л; лейкоцит – 9000; лимфоцит – 23%; ЭЧТ – 20 мм/соат.

1. Сизнинг ташхисингиз.


2. Таққослама ташхис.
3. Даволаш.
4. Оқибати.



Download 82.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling