Оралиқ назорат вариант-1
Download 34.07 Kb.
|
Абдугаффоров
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кафедра мудири Н.Обломуродов 1.
- Монетар сиёсат бир америкалик тили билан айтганда, “бир танга устида умбалоқ ошиш”дир. Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, 2017 йил 2 сентябрда
- СММ-52 гуруҳ талабаси А.А.Абдуғаффоров
Оралиқ назорат ВАРИАНТ-1 1. Ўзбекистонда сиёсий партияларнинг фаолияти ҳамда уларнинг демократик жамият қуришдаги ўрни. 2. Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш соҳасида инвестициялар ва инновацион ғоялар Кафедра мудири Н.Обломуродов 1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 56-моддасига биноан сиёсий партиялар “жамоат бирлашмалари” сифатида эътироф этилади1. Мазкур Конституциянинг 58-моддасида эса “давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг жамоат бирлашмалари фаолиятига аралашишига, шунингдек жамоат бирлашмаларининг давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди”2, дейилади. Бу билан, биринчидан, сиёсий партиялар жамоат бирлашмалари каби жамиятнинг институти эканлиги эътироф этилади; иккинчидан, сиёсий партияларнинг давлат ҳокимияти органлари фаолиятига аралашишга йўл қўйилмаслиги конституциявий меъёрлар билан таъқиқланиб, унинг давлат ҳокимиятига дахлдор эмаслиги таъкидланади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 34-моддасида жамиятдаги мухолифий ҳуқуқни ҳимоя қилиш мақсадларида қуйидаги қоида мустаҳкамланган: “Сиёсий партияларда, жамоат бирлашмаларида, оммавий ҳаракатларда, шунингдек ҳокимиятнинг вакиллик органларида озчиликни ташкил этувчи муҳолифатчи шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қадр-қимматини ҳеч ким камситиши мумкин эмас”3. 1991 йил 14 февралда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги Қонун мамлакатда кўппартиявийлик тизими шаклланишининг ҳуқуқий жиҳатларини таъминлаб бериши натижасида мамлакатда янги сиёсий партияларнинг шаклланиш жараёнлари бошланди. Ўзбекистонда кўппартиявийлик тизимини қарор топишида 1996 йил 25 декабрида Олий Мажлис қабул қилган “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Қонун муҳим ўрин тутди. Қонун 17 та моддадан иборат бўлиб, унда сиёсий партияларнинг демократик қоидалар асосида фаолият юритишлари учун ривожланган мамлакатлар мезонлари талабларига хос бўлган ҳуқуқий асослар яратилди. Қонуннинг 5-моддасига биноан, “давлат сиёсий партиялар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари муҳофаза этилишиини кафолатлайди, уставда белгиланган ўз мақсадлари ва вазифаларини бажаришлари учун уларга тенг ҳуқуқий имкониятлар яратиб беради”4. Шунингдек, сиёсий ҳаётда биринчи марта қонуннинг 12-моддасида сиёсий партияларнинг ҳуқуқлари аниқ ва равшан кўрсатиб берилди: “Сиёсий партиялар қуйидаги ҳуқуқларга эга: -ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотни эркин тарқатиш, ўз ғоялари, мақсадлари ва қарорларини тарғиб қилиш; -сайлаб қўйиладиган давлат органларидаги ўз вакиллари орқали тегишли қарорларни тайёрлашда иштирок этиш; -қонунда белгилаб қўйилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти, давлат ҳокимияти органлари сайловларида иштирок этиш; -партия фаолияти билан боғлиқ йиғилишлар, конференциялар ва бошқа тадбирларни ўтказиш; -қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда оммавий ахборот воситалари таъсис этиш ва бошқа оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш; -Ўзбекистон Республикасининг сиёсий партиялари билан иттифоқ (блок) тузиш, улар билан ва бошқа жамоат бирлашмалари билан шартнома муносабатлари ўрнатиш”5. Фуқаролик жамиятининг муҳим белгиларидан бири, бу - сиёсий институтларда ва сиёсий жараёнларда турли хил фикрларнинг эркин ифода қилинишига ҳуқуқий асослар яратиб бериш, шунингдек, ҳуқуқий давлат фуқаролари - плюралистик фикрлашга қобил бўлган шахсларни шакллантиришдир. Шу мақсадларда қонуннинг 13-моддасида Олий Мажлисдаги партия фракцияларининг эркин фаолият юритишлари, уларнинг ҳозирги давр илғор мамлакатларидаги меъёрлар талабларига мувофиқ жамиятнинг сиёсий ривожланишига ҳисса қўша олиш даражасига кўтарилишларининг ҳуқуқий жиҳатлардан таъминлашга асос солинди: “Сиёсий партияларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисидаги фракциялари сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган депутатларнинг таъсис йиғилишларида ўз партияларининг сиёсатини уюшқоқлик билан ўтказиш учун тузилади”. Сиёсий партияларнинг жамиятдаги ва сиёсий муносабатлардаги функцияларини тўла бажара олиш қобилиятини шакллантириш учун уларнинг фаолиятларини молиявий жиҳатлардан ҳам кафолатлаш тажрибаси Ўзбекистонга ҳам кириб келди. 2004 йил 30 апрелда иккинчи чақириқ Олий Мажлиснинг XIV сессияси “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги Қонунни қабул қилди. Хусусан, сиёсий партияларга молиявий ёрдам бериш партияларнинг сиёсий рақобатдаги имкониятлар нотенглигини камайтиради, уларнинг алоҳида жисмоний ёки ҳуқуқий шахслар гуруҳларига нисбатан қарамлигини йўқотади. Натижада сиёсий партиялар коррупцияга қарши курашнинг таъсирчан воситасига айланади. Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ, “Сиёсий партия, агар у Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайлов якунлари бўйича “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонунига мувофиқ Қонунчилик палатасида сиёсий партия фракциясини тузиш учун зарур миқдорда депутатлик ўринларини олган бўлса, ўзининг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун давлат маблағларини олиш ҳуқуқига эга бўлади”. Шунингдек, қонунда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат маблағларини “олиш ҳуқуқига эга бўлган сиёсий партиялар ўртасида уларнинг Қонунчилик палатасида олган депутатлик ўринлари миқдорига мутаносиб равишда тақсимлайди”6. Шу билан бирга, мазкур қонунга биноан сиёсий партияларнинг Қонунчилик палатаси ва давлат ҳокимиятининг бошқа вакиллик органларига сайловда иштирок этиши, шунингдек, Қонунчилик палатасидаги сиёсий партия фракцияларининг фаолияти ҳам давлат томонидан молиялаштирилиши белгилаб қўйилди. 2007 йилнинг 1 январидан кучга кирган ”Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги Конституциявий Қонуннинг қабул қилиниши мамлакатда фуқаролик жамияти институтларини янада ривожлантириш учун ҳуқуқий асосларни мустаҳкамлаб, сиёсий партиялар демократик тамойиллар асосида фаолият юритишлари учун имкониятлар яратади. “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” ғояларини амалга ошириш мамлакатда фуқаролик жамияти қуришнинг янги босқичи бошланганлигини англатади. Концепцияда сиёсий партиялар ролини оширишга доир қонунчилик асосларини демократлаштириш ва такомиллаштиришга доир ваифаларни бажариш натижасида давлат бошқарувини халқ иродаси асосида амалга оширишга имкониятлар яратилади. Концепциясида сиёсий партияларга ҳукуматни шакллантириш соҳасида муҳим давлат аҳамиятига эга бўлган қарор қабул қилиш ваколати бериш таклифи илгари сурилди: “Ўзбeкистoн Рeспубликaси Бoш вaзири нoмзoди Ўзбeкистoн Рeспубликaси Oлий Мaжлисининг Қoнунчилик пaлaтaсигa сaйлoвлaрдa энг кўп дeпутaтлик ўрнини oлгaн сиёсий пaртия ёки тенг миқдoрдaги дeпутaтлик ўринлaрини қўлгa киритгaн бир нeчa сиёсий пaртиялaр тoмoнидaн тaклиф этилaди”7. Кўриниб турибдики, сиёсий партиялар сайловчилар (халқ) иродасини ифодачиси сифатида намоён бўлиб, ҳукуматни шакллантиришда энг асосий сиёсий институт сифатидаги мақомга эга бўлди. Албатта, бу ҳолат фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлатнинг муҳим белгиларидан бири бўлиб, партиялар воситасида шаклланган ҳукумат халқ иродаси асосида шакллангани учун ҳам у халқчил сиёсат олиб боришга интилади. 2. Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг дастлабки натижалари аҳолининг ҳаёти ва кундалик турмушида ўзининг яққол ифодасини топмоқда, одамларнинг ижтимоий фаоллиги, эртанги кунга ишончи ўсиб бормоқда. Миллий валютамизнинг эркин конвертацияси йўлга қўйилди. 336 мингдан зиёд янги иш ўринлари ташкил этилди. Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишнинг муҳим шартларидан биридир. Стратегиянинг «Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари» бобида хусусий мулк ҳуқуқи ва кафолатларини ҳимоя қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесга тўлиқ эркинлик бериш, улар фаолиятига давлат идораларининг ноқонуний аралашувига йўл қўймаслик, давлат мулкини хусусийлаштиришни янада кенгайтириш, хўжалик юритувчи субъектларнинг устав жамғармаларида давлат иштирокини камайтириш, давлат мулки хусусийлаштирилган объектлар базасида хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнларида давлатнинг иштирокини камайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Либераллаштириш узлуксиз, доимий жараён сифатида бундан кейин такомиллашиб бораверади. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, оила тадбиркорлигини ривожлантириш, «Ҳар бир оила — тадбиркор» Дастурини изчил амалга ошириш унинг кафолати бўла олади. Айрим даврларда давлат “чарчаган” хусусий ва жамоа мулки объектларини “жонлантириб”, кейин уларни хусусий қўлларга сотиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, ялпи ички маҳсулотнинг 81 фоизи нодавлат, 19 фоизи эса давлат секторида ишлаб чиқарилмоқда. Ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳасида нодавлат сектор улуши 100 фоизга яқинлашиб қолди. Иш билан банд аҳолининг 80 фоиздан зиёди мазкур тизимда меҳнат қилаётир8. Ўзбекистонда бозор муносабатларига ўтишнинг илк босқичида чакана савдо ва умумий овқатланиш шахобчалари, уй-жой ва маиший хизмат объектлари хусусий қўлларга сотилди, имтиёзли ва текин берилди. Мақсад аҳолида бозор кўникмаларини ҳосил қилиш ва мустаҳкамлаш эди. Иккинчи ва учинчи босқичларда ўрта ва йирик корхоналар давлат тасарруфидан чиқарилди. Натижада акциядорлик жамиятлари, давлат улуши бўлган компаниялар, уюшмалар юзага келди. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози йилларида ҳам иқтисодиётда ўсиш давом этди. Ислоҳотларни чуқурлаштириш, таркибий қайта қуришлар, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, диверсификациялаш, кичик бизнесни ривожлантириш, хусусий мулкнинг устувор ролини таъминлаш, давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини босқичма-босқич камайтириб бориш ҳисобига иқтисодий самарадорлик таъминланди. Мамлакатимизда ҳар йили 30 мингдан зиёд кичик бизнес субъектлари барпо этилмоқда. Кичик бизнеснинг ялпи ички маҳсулотдаги ҳиссаси 56,9 фоизга, саноат ишлаб чиқаришида эса 45 фоизга етказилди. Тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадлар улуши 52 фоизни ташкил этди9. Кейинги икки йилда 378 акциядорлик жамиятидаги давлат улуши савдога қўйилди. Қайд этиш лозимки, нисбатан муваффақиятли фаолият юритаётган «Навоиазот», «Фарғонаазот», «Урганчэкскаватор», «Қизилқумтцемент», «Жиззах аккумулятор заводи», «Қўқон ёғ-мой заводи» каби акциядорлик жамиятлари, «Алоқабанк», «Туронбанк» каби банклар, «Ўзагросуғурта» компаниясидаги давлатга тегишли акциялар савдога қўйилди. Бу нима беради? Биринчидан, акциядорлик жамиятлари давлатга тегишли қисмининг сотилиши давлат ғазнасига мўмай маблағ келтиради. Иккинчидан, давлатнинг қўли хўжалик юмушларидан бирмунча бўшайди. Учинчидан, мамлакатда тадбиркорлик муҳити кенгаяди. Бундан ҳам давлат, ҳам мулкдорлар ва оддий кишилар ютади. Асосийси, бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш шуни талаб қилади. Давлатнинг монопол мавқеи углеводород хомашёси, рангли металлар, уран қазиб олиш, темир ва автомобил йўллари, авиаташувлар, электр энергияси ишлаб чиқариш, электр ва коммунал тармоқларда сақланиб қолиши лозим. Давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини камайтириш учун давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича Дастурида тўла қувват билан ишламаётган давлат корхоналарини тугатиш ва очиқ савдолар орқали янги хусусий мулкдорлар ихтиёрига ўтказиш, стратегик аҳамиятга эга бўлмаган ва фойдаланилмаётган давлат улушини тўла сотиш, қатор корхоналардаги давлат улуши акцияларини фонд бозорида сотиш орқали 51 фоизгача тушириш ва бошқа чора-тадбирлар кўзда тутилган. Шу билан бирга, бу тадбирларни ўтказиш механизмлари ҳам такомиллаштирилди. Жумладан, давлат активларини сотиш муддатлари қисқартирилди, савдолардаги давлат активларига икки ой муддатда талаб тушмаган тақдирда, уларнинг баҳосини 50 фоизгача, ҳар 15 кунда эса 10 фоизга пасайтириш, шунда ҳам сотилмаса инвестиция киритиш ва янги иш ўринларини яратиш шарти билан «0» қийматда сотиш, Марказий банкнинг қайта молиялаш йиллик ставкаси миқдорида чегирма бериш, давлат объектларини қисмларга бўлиб сотиш, харид тўловларига имтиёз бериш, давлат объектларини ижарачиларга сотилишга устунлик бериш, хўжалик органларининг устав капиталидаги давлат улушларини сотишдан тушган маблағлар корхоналарни модернизация қилишга йўналтирилиши мумкинлиги ва бошқалар белгилаб қўйилди. Валюта ва ташқи савдо бозорини эркинлаштириш иқтисодиётни либераллаштиришнинг муҳим бўғинларидан бири бўлиб, давлат пул-кредит сиёсатига жиддий ўзгаришлар киритишни талаб қилади. Монетар сиёсат давлат ёки унинг Марказий банки томонидан макроиқтисодий вазиятга таъсир кўрсатиш мақсадида муомаладаги пул массасини ошириш ёки пасайтириш орқали амалга ошириладиган воситадир. Бу сиёсат фоиз ставкаси ва айирбошлаш курси, тўлов баланси, устидан назорат, инфляцияни жиловлаш, умумий бандликни ошириш, баҳолар даражасини меъёрлаш ва бошқа тадбирларни ҳам ўз ичига олади. Монетар сиёсат бир америкалик тили билан айтганда, “бир танга устида умбалоқ ошиш”дир. Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, 2017 йил 2 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти Валюта сиёсатини эркинлаштириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ундан асосий мақсад, барча бозор иштирокчилари учун бир хил шароит яратиш бўлиб, бозордаги турли-туман валюта курслари ўрнига ягона расмий курс бир долларга 8100 сўм миқдорида белгиланди. Валюта бозори либераллашуви ташқи савдога ҳам ижобий таъсир кўрсатмоқда. Бу соҳада рақобатбардошликни ошириш, экспорт корхоналарини қўллаб-қувватлаш, фермер хўжаликлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятини рағбатлантириш, уларга имтиёзлар тизимини такомиллаштириш, божхона тартиб-қоидаларини соддалаштириш ва ташқи савдо операцияларини амалга ошириш муддатларини кескин қисқартириш, ташқи савдо тарифларини пасайтиришга оид ҳужжатларни расмийлаштиришларнинг электрон шаклига ўтиш ва бошқа чора-тадбирлар кўрилмоқда. 2017 йил 29 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини тартибга солиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди. Қарорда ташқаридан киритиладиган товарларга бож тўловлари ўртача 14,5 фоиздан 6,5 фоизгача тушириш кўзда тутилган. Маълумки, ташқи савдони кейинги эркинлаштиргунга қадар Ўзбекистонда ноқишлоқ хўжалик маҳсулотларига импорт ставкалари энг юқори эди. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларига эса яқингача импорт божлари бошқа ҳамкор мамлакатларга нисбатан аксинча паст эди. Ўтган йил октябр ойидан бошлаб барча товарларга божхона импорт божлари ўртача 2,5 мартага пасайтирилди. Ташқи савдонинг либераллашуви экспорт-импорт операциялари кучайишига, миллий иқтисодиётнинг дунё бозоридан ўрин олишини осонлаштиришга, асосийси мамлакатимизнинг қўшимча қиймат глобал занжирига интеграциялашувига хизмат қилиши шубҳасиз. Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари ҳақида сўз борар экан, Халқаро валюта жамғармаси маълумотларига кўра, аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот ҳажми бўйича Ўзбекистон дунё рейтингида 187 мамлакат ўртасида 134-инчи ўринда туриши таъкидланди. Ваҳоланки, юртимиз бой табиий ресурсларга, катта иқтисодий салоҳиятга эга. Ҳамма гап ана шу захирани халқ манфаати йўлида оқилона ва самарали ишлата олишдадир. Божхона тартиб-таомилларининг мураккаблиги тадбиркорликка тўсқинлик қилаётган асосий омиллардан бири ҳисобланади. Жаҳон банкининг ҳисоботига кўра, экспорт-импорт ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича Ўзбекистон 190 давлат орасида 175-ўринда туради. Божхона ҳужжатларини расмийлаштириш учун Бельгияда 1 соат кифоя қилса, Ўзбекистонда 1 ой муддат сарфланади. Шу муносабат билан келаси йилдан бошлаб, тадбиркорлик субъектлари учун божхона кўригида хавф-хатардан огоҳ этиш тизими, яъни, тадбиркорлар қанчалик ҳалол эканига қараб, уларни “яшил” ва “қизил” йўлаклар орқали ўтказиш жорий этилади. Айни вақтда ноқонуний текширишлар, хусусий бизнес фаолиятига асоссиз аралашишга қарши курашни кучайтириш мақсадида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш тизими тубдан қайта кўриб чиқилади. Текшириш ўтказишга рухсат беришнинг махсус электрон ахборот тизимига ўтилиб, унинг назорати Бош прокуратурага юкланади. Барча тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш 2 йилга тўхтатилади. Биз бўш турган давлат мулки объектларини ўзаро шериклик асосида хусусий секторга ўтказиш бўйича ишлар давом эттирилади. Интернет тармоғида электрон савдолар ва аукционлар орқали ер участкаларини, жумладан, тадбиркорлар учун ажратишнинг ягона тартиби ўрнатилиб, 2018 йилдан электрон савдо майдонлари орқали давлат активларини сотиш бўйича электрон тизим ташкил этилади. Давлатимиз раҳбари айтганидек, бюджет тизимини қайта кўриб чиқиш, бюджет даромадлари ва харажатлари очиқ ва ошкора бўлиши таъминлаш лозим. Ташқи иқтисодий соҳада ҳали ишга солинмаган катта имконият ва захиралар мавжуд. Бу борада Марказий Осиё мамлакатлари ва йирик шериклар – Хитой, Россия, Жанубий Корея, АҚШ, Туркия, Европа Иттифоқи мамлакатлари билан савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш давом эттирилади. Келаси йилда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича музокараларни қайта бошланади. Асосий мақсад – ташқи бозорга сифатли ва сертификатланган маҳсулотларни “ўзбек бренди” номи билан олиб чиқишдан иборат. Ҳозирги кунда миллий иқтисодиётга юқори даромад келтирадиган истиқболли тармоқлардан бири – бу туризмдир. Бу соҳага жаҳон брендларини фаол жалб этган ҳолда, зиёрат туризми, экологик, маърифий, этнографик, гастрономик туризм ва бу соҳанинг бошқа тармоқларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади. Давлатимиз раҳбари иқтисодиётимиздаги етакчи тармоқ – қишлоқ хўжалиги соҳасидаги энг муҳим вазифаларга тўхталиб ўтди. Юртимизда 51 фоиздан зиёд аҳоли қишлоқ жойларда яшайди. Бироқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши 17 фоиздан ошмайди. Аграр соҳа маҳсулотларини қайта ишлаш ҳажми эса 10 фоизга етмайди. Шу муносабат билан қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш бўйича комплекс дастур ишлаб чиқиш лозим. Қурилиш-пудрат ташкилотлари ва қурувчиларнинг замонавий авлодини яратиш – долзарб масалалардан бири. Шу мақсадда қурилиш соҳасини 2030 йилгача инновацион ривожлантириш дастури ишлаб чиқилади. Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий соҳани ривожлантириш бўйича устувор йўналишларга тўхталиб, илғор хорижий тажриба асосида аҳолининг муносиб ҳаёт даражаси учун зарур бўлган даромадларни аниқлаш бўйича “истеъмол саватчаси” тушунчасини қонунчиликда мустаҳкамлаш ва уни амалда таъминлаш механизмларини яратиш лозимлигини қайд этди. Айни вақтда аҳолининг реал даромадлари, иш ҳақи, стипендия, пенсия ва ижтимоий нафақаларни босқичма-босқич ошириш бўйича ҳам амалий чоралар кўрилди. 2018 йилда намунавий ва арзон уй-жойлар қуриш кўлами жорий йилга нисбатан 1,5 баробар кўпайтирилади. Маълум қилинганидек, келаси йил янги йўллар барпо этиш, транспорт-логистика инфратузилмасини янада ривожлантириш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш бўйича бир қатор ишлар режалаштирилган. 2018 йилнинг январь-декабрь ойида республикада 55,0 мингтага яқин корхоналар ва ташкилотлар янги ташкил этилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14,0 мингтага кўп, деб хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси. Натижада, фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони ўтган йилнинг шу даврига солиштирилганда 38,0 мингта (13,3%)га ўсган ҳамда уларнинг умумий сони 323,5 мингтани ташкил этган. 2019 йилнинг 1 январь ҳолатига 339,0 мингта корхоналар ва ташкилотлар рўйхатдан ўтган бўлиб, иқтисодий фаолият турлари бўйича 22,1% савдо, 17,5% саноат, 9% қурилиш, 7,7% қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, 6,2% яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар, 4,1% ташиш ва сақлаш, 2,2% ахборот ва алоқа, 2,0% соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар ҳамда 29,2% бошқа фаолият турлари ҳиссасига тўғри келмоқда. Ҳудудлар бўйича рўйхатдан ўтган корхона ва ташкилотлар сони энг кўпи Тошкент шаҳри (71318 та), Тошкент (35385 та), Самарқанд (26297 та) ва Фарғона (29529 та) вилоятлари ҳиссасига тўгри келади. Аксинча, Сирдарё (11109 та), Навоий (11281 та) ҳамда Хоразм (15765 та) вилоятларида корхоналар сони камлигини кузатиш мумкин. Фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 323 517 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига солиштирилганда 38,0 мингта (13,3%)га ўсган. Иқтисодий фаолият турлари бўйича фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг умумий сонига нисбатан 21,9% савдо, 17,6% саноат, 9,0% қурилиш, 7,6% қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, 6,1% яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар, 4,1% ташиш ва сақлаш, 2,2% ахборот ва алоқа, 2,1% соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва 29,4% бошқа фаолият турлари ҳиссасига тўғри келади. Ҳудудлар кесимида қаралганда, фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони энг кўпи Тошкент шаҳри (69236 та), Тошкент (31030 та), Фарғона (29128 та), Андижон (27391 та) ва Самарқанд (25066 та) вилоятлари ҳиссасига тўғри келади. Аксинча Сирдарё (10367 та), Навоий (11175 та) ҳамда Жиззах (14226 та) вилоятларида корхоналар сони камлигини кузатиш мумкин. 2018 йил январь-декабрь ойларида 55 011 та корхона ва ташкилотлар янги ташкил этилган бўлиб, бу кўрсаткич 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 34,1%га кўп. Янги ташкил этилган корхона ва ташкилотларнинг асосий қисми Тошкент шаҳри (12714 та), Тошкент (5456 та), Самарқанд (4831 та) ва Фарғона (4338 та) вилоятлари ҳиссасига тўғри келади. Аксинча, Сирдарё (1507 та), Навоий (2027 та) ҳамда Хоразм (2299 та) вилоятларида корхона ва ташкилотларни ташкил этиш кўрсаткичи паст даражани акс эттирган. Иқтисодий фаолият турлари кесимида, энг кўпи савдо (11719 та), саноат (11279 та), қурилиш (6370 та) ва қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги (5628 та) соҳаларида янги ташкил этилган. Энг ками эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш (1178 та), ахборот ва алоқа (1236 та) ҳамда ташиш ва сақлаш (2115 та) фаолият турлари ҳиссасига тўғри келган. 2019 йил 1 январь ҳолатига 265,0 мингта тижорат шаклидаги корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатаётган бўлиб, шундан хусусий корхоналар – 72,4 мингта, оилавий корхоналар – 15,5 мингта, масъулияти чекланган жамиятлар – 170,2 мингта ва бошқалар 6,9 мингтани ташкил этган. СММ-52 гуруҳ талабаси А.А.Абдуғаффоров 1 2 3 4 5 6 7 8 9 Download 34.07 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling