"Органик бирикмаларнинг классификацияси" мавзусида
Download 20.5 Kb.
|
Ochiq dars tashqi taqriz
Бухоро давлат университети Умумий ва ноорганик кимё кафедраси ўқитувчиси Ш.Ш. Ортиқовнинг 1-курс биология таълими йўналиши ўзбек гуруҳи талабалари учун Умумий кимё ва физика фанидан “Органик бирикмаларнинг классификацияси” мавзусида очиқ дарс маъруза матнига Т А Қ Р И З Талабаларга органик бирикмаларнинг классификацияси ҳақида, Бутлеровнинг Органик бирикмаларнинг тузилиш назаряси асосланган холда, органик бирикмаларнинг тузилишини ва бошқа органик кимёнинг асосий тушунчаларини ҳозирги замон маълумотларидан фойдаланиб, чуқур билим бериш ва талабаларда мантиқий кўникмалар ҳосил қилиш, талабаларнин назарий билимларини, амалий кўникмаларини, кимёвий ҳодиса ва жараёнларга услубий ёндашув ҳамда илмий дунёқарашни шакллантириш, органик кимё фанининг сифат тавсифидан миқдорий тассаввурларга ўтишни амалга ошириш вазифаларини бажаради. Органик кимёнинг ҳозирги замон ҳолати, унинг ривожланиш йўллари, кимёвий элементлар ва улар бирикмаларининг хоссалари, янги хоссаларга эга бўлган органик моддаларни синтез қилишда назарий кимё қонуниятларини қўллашни билиш ва улардан фойдалана олиш, ҳозирги замон модда тузилиши ҳақида маълумотлар, органик моддаларда кимёвий боғланиш турлари ва табиати тўғрисида тасаввурга эга бўлиши, органик кимёнинг назарий асосларини, кимёвий қонунлар, тушунчалар, органик бирикмаларнинг классификациясининг амалий аҳамиятини билиши ва улардан фойдалана олиши, мавзуларга оид масалаларни ишлаш кўникмаларига эга бўлиши бугунги кунда юқори малакали кадрларни тайёрлаш долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Маъруза матнида айни юкоридаги масалаларни камраб олинганлиги ва бошка омиллар билан узвий боғликлиги тушунтирилган. Мавзуни тушунтириш кисмида таълим методлари ва уларнинг мазмуни хамда қўлланиш жараёнлари акс этган призентациялардан фойдаланилганлиги кўрсатади. Дарс жараёнида ўтган мавзу материаллари дастлаб талабалардан сўралиб, сўнгра ўқитувчининг ўзи мисоллар билан айтилган фикрларни тўлдирган ҳолатда кенг қилиб ёритиб бериши хамда асосий таянч тушунчаларга изоҳлар берилиши билан ёритилган. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда маъруза матни талаб даражасидаги очиқ маърузаларга қўйилган талабларга тўлиқ жавоб беришини таъкидлайман. Такризчи: Бухоро мухандислик технология институти “Кимё” кафедраси мудири, доцент т.ф.н В.Н.Ахмедов Download 20.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling