Органик деҳқончилик маҳсулотлари етиштиришда тупроқдаги оғир металларнинг зарарлилик таъсирини камайтириш
Download 20.89 Kb.
|
1-макола. Бойлатова (7)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотда бажарилган услублар
- Оғир металларнинг ялпи ва ҳаракатчан шаклларини аниқлаш услуби.
Органик деҳқончилик маҳсулотлари етиштиришда тупроқдаги оғир металларнинг зарарлилик таъсирини камайтириш Л.Бойлатова Кириш: Ҳозирги кунда дунё миқёсида тупроқларни оғир металлардан муҳофаза қилиш бўйича кўпгина чора тадбирлар қўлланилмоқда. Масалан, Германияда ион алмашинувчи смолалар ишлатилмокда. Бу смолалар оғир металлар билан хелат бирикмалар ҳосил қилиб, улар ҳаракатчанлигини камайтириб зарарсизлантиради. Франция, Англия, Германия давлатларида Японияда ишлаб чиқарилган меркето-8–триазин препарати ишлатилмоқда. Бу препарат тупроқдаги кадмий, симоб, рух ва қўрғошин элементларини сувда эримайдиган ва ўсимликлар ўзлаштира олмайдиган шаклга ўтказиб, уни тупроққа қаттиқ сингдиради, лекин бошқа озиқ моддалар ўз ҳолида қолади. Бу препарат тупроққа эритма ёки аэрозол сифатида сепилади. Шунингдек, тупроқларни органик моддалар билан бойитиш, минерал ўғитлардан, жумладан фосфорли ўғитлардан фойдаланиш, оҳаклаш ҳам тупроқдаги оғир металлар ҳаракатчанлигини камайтиради (Добровольский, Грищина 1985; Алексеев, 1987; Абдуллаев, 1989). Чунки бир қатор муаллифларнинг (Ринькис,1996; Ильин, Степанова, 1980) кўрсатишича, оғир металларни токсиклиги кўп омилларга боғлиқ. Шуларни эътиборга олган ҳолда биз органик деҳқончилик маҳсулотлари етиштиришда тупроқдаги оғир металларнинг зарарлилик таъсирини камайтириш бўйича тадқиқотлар олиб боришни ўз олдимизга мақсад қилиб олдик. Тадқиқотда бажарилган услублар: Оғир металларнинг ялпи миқдори-эмиссон спектрал анализ усули бўйича - ДФС-8 дифракцион спектрографида, ҳаракатчан шаклдаги миқдори эса ацетат буферли эритмада атом-адсорбцион усулда "Сатурн-2" спектрофотометрида аниқланди. Оғир металларнинг ялпи ва ҳаракатчан шаклларини аниқлаш услуби. Тупроқ таркибидаги ҳаракатчан оғир металлар миқдори атом-абсорбцион услубда «Сатурн-2» спектрофотометрда аниқланади. Оғир металларни ҳаракатчан шаклларини аниқлашда тупроқ олдин эзилади ва ҳаво қуруқ ҳолатгача қуритилади. Кейин тупроқ намунаси устига ацетат буфери қуйилади ва ускунада 8 соат давомида чайқатилади ва намуна фильтрланади. Экстрактдаги оғир металлар миқдори «Сатурн–2» спектрофотометри ёрдамида аниқланади. Оғир металларнинг ялпи миқдорини аниқлаш учун ҳаво-қуруқ ҳолатидаги тупроқ «ҳўл» усулда перхлорат ва сульфат кислоталарнинг аралашмаси ёрдамида куйдирилади. Фильтрлангандан сўнг экстракт қуритилади ва олинган чўкма хлорид кислотасининг децинормал эритмасига ўтказилади. Ундан сўнг элементларнинг ялпи миқдори эммисион спектрал анализ услубида пастки электродда буғлатиш йўли билан ДФС-8 спектрографида аниқланади. Download 20.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling