Кафедра мудири Холиқов Т.С.
________________________________________________________________
“Тасдиқлайман”
Кимё факультети декани
“____________” Кадирова Ш.А.
“____”_________2023 й.
Табиий ва физиологик фаол бирикмалар кимёси йўналиши 2-курс талабалари учун “Органик кимё” фанидан якуний назорат саволлари
БИЛЕТ №15
1. 2-Метилбутанни газ фазада нитролаш реакцияси ва механизмини ёзинг. Маҳсулотлар миқдорини % ларда ифодаланг ва солиштиринг. Нитролаш реакцияларида борадиган қўшимча жараёнларни ва бу жараёнларнинг содир бўлиш сабабларини кўрсатинг.
2. Реакция тенгламаси ва механизмини ёзинг. Механизм номини, турини кўрсатинг.
Галогенид кислоталарни нуклеофиль алмашиниш реакциясига киришиш тезлиги ортиб бориш қаторига жойлаштиринг ва изоҳланг.
3. Винилацетиленнинг НBr билан реакциясини ёзинг. Маҳсулотни номланг. Реакциянинг нима сабабдан қўш боғ ёки уч боғ ҳисобига боришини изоҳланг. Реакция механизми номини кўрсатинг.
4. Карбон кислота ҳосилаларини гидролиз реакциясига киришиш тезлиги ортиб бориш қаторида жойлаштиринг ва изоҳланг. Ацетонитрилнинг гидролиз реакцияси тенгламасини ва механизмини ёзинг. Механизм номини, турини кўрсатинг.
5. Сирка ва пропион альдегидларининг конденсация реакцияси тенгламаси ва механизмини ёзинг. Реакцияни кислотали муҳитда олиб борган яхшими ёки ишқорий, изоҳланг. Маҳсулотни номланг. Қайси бирикма бу реакцияда нима сабабдан карбонил компонент вазифасини ўтаган
Кафедра мудири Холиқов Т.С.
________________________________________________________________
“Тасдиқлайман”
Кимё факультети декани
“____________” Кадирова Ш.А.
“____”_________2023 й.
Табиий ва физиологик фаол бирикмалар кимёси йўналиши 2-курс талабалари учун “Органик кимё” фанидан якуний назорат саволлари
БИЛЕТ №16
1. Молекуласи таркибида 5 та углерод атоми тутган алканни хлорлаш реакцияси натижасида фақат битта маҳсулот юқори унум билан ҳосил бўлади. Ушбу алканни хлорлаш реакцияси тенгламаси ва механизмини ёзинг. Алканларни галогенлаш реакцияларининг бошқа реакцияларга нисбатан осон ёки қийин бориш сабабларини кўрсатинг. Маҳсулотни номланг.
2. Cимметрик метилэтилэтиленга HBr билан реакцияси қайси механизмда кетади, реакция тенгламаси ва механизмини ёзинг. АdE2 ва АdE3 механизм ҳақида маълумот беринг. Қандай ҳолларда реакция АdE2, қайси ҳолларда эса АdE3 механизмда кетади
3. н-Бутилбромиднинг кумуш нитрит билан реакцияси тенгламаси ва механизмини ёзинг, механизм номини кўрсатинг. Амбидиент ион нима
4. Изобутиленнинг паст ҳароратда ССl4 эритмасида хлор билан реакцияси тенгламаси ва механизмини ёзинг. Маҳсулотни номланг. Ушбу реакциянинг йўналиши ҳарорат ва бошқа таъсирлар қандай таъсир кўрсатади Жавобларни изоҳланг.
5. Сирка альдегидининг ацетон билан реакциясида қайси бирикма нима учун карбонил компонент вазифасини бажаради Реакция тенгламаси ва механизмини ёзинг. Реакцияни нима сабабдан ишқорий муҳитда олиб бориш қулай эканлигини изоҳланг.
Do'stlaringiz bilan baham: |