20-расм. Мис-рух гальваник элементи.
Гальваник элементларга тегишли айрим масалаларни кўриб чиқайлик.
Масалан: 0,01 M Zn(NO3)2 эритмасига рух пластинкаси 0,01 M AgNO3 эритмасига кумуш пластинкаси туширилганда ҳосил қилинган гальваник элементнинг электр юритувчи кучини ҳисобланг.
Ечиш: Маълумки рух пластинкаси ўз тузи эритмасига туширилса рух эрий бошлайди, яъни оксидланади (Анод). E0 = - O,76 в. Иккинчи - Аg пластинка ўз тузи эритмасига туширлганда эритмадаги Аg+ ионлари пластинкага ўтира бошлайди ва бу мусбат зарядланади (Катод), иккала пластинка ўзаро туташитирлганда Аg – ионлари қайтарилади.
Умуман рух - кумуш гальваник элементи ишлаганда қуйидаги реакциялар боради: Zn0 - 2e- Zn+2 ва Ag+ + e- Ag0
Хар қандай гальваник элементнинг э.ю.к. қуйидаги формула билан ҳисобланади:
Э.Ю.К. = Екатод - Еанод = Еоксидловчи - Еқайтарувчи дан келиб чиқиб, рух ва кумушнинг стандарт оксидланиш потенциалларини билган холда Нернст формуласидан фойдаланиб хар иккала электроднинг ксидланиш потенциалини ҳисоблаймиз. (Екатод = + 0,68 в ва Еанод = - 0,72 в келиб чиқади. Булардан фойдаланиб гальваник элементнинг Э.Ю.К. = +0,682 - (-0,72) = +1,402 в.
Do'stlaringiz bilan baham: |