Ориентал университети - Нодавлат олий таълим муассасаси
Иқтисодиёт 1-12-гуруҳ талабаси
Фозилжонова Матлуба Суннатилла қизи
Тошкент 2023
IХ-ХV асрларда Ўрта Осиёдаги
иқтисодий фикрлар.
Марказий Осиё донишмандлари асарларида ислом таълимотидаги иқтисодий ғояларнинг баён этилиши.
Муқаддас китоб - Қуръони Каримда кишилик жамиятининг фаолият турларидан бири иқтисодиёт соҳасидаги муносабатлар муҳим ўрин тутади.
Чунки иқтисодий муносабатларда инсонларнинг асосий феъл-атворлари намоён бўлади. Қуръони Карим аҳкомлари инсонларга илоҳий фармойиш сифатида заминдаги барча инсонларнинг бир ота-она Одам алайхиссалом ва Момо Ҳаво фарзандлари, бинобарин ака-ука, опа-сингил эканлигига асосланади.
А.Фаробийнинг иқтисодий фикрлари
Ал Фаробий 870 йил (бошқа маълумотларга кўра 872 йил) Сирдарёдаги Арис дарёси чуқурлигида жойлашган (замонавий Қозоғистон чегараси) Восиж шаҳрининг Фароба тумани атрофида дунёга келган.
У имтиёзли табақага тегишли туркийлар оиласидан. Тўлиқ исми Абу-Наср Муҳаммад Ибн Муҳаммад Ибн Тархон Ибн Узлағ ал-Фаробий ат-Туркий.
Форобий бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган моддий эхтиёжлар тўғрисида таълимот яратди. Унинг фикрича одамларнинг эҳтиёжи жамият шаклланишининг асосий сабабидир. “Табиатан ҳар бир одам шундай яралганки, у яшаши ва камол топиши учун кўп нарсаларга эҳтиёж сезади. Уларни у бир ўзи топа олмайди ва уларга эришиш учун кишилар жамоасига муҳтож бўладики, унинг ҳар бири у эҳтиёж сезаётган нарсалардан бирон-бирини беради. Бунда ҳар бир одам бошқаларга нисбатан худди шундай ҳолатда бўлади.” - Форобий бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган моддий эхтиёжлар тўғрисида таълимот яратди. Унинг фикрича одамларнинг эҳтиёжи жамият шаклланишининг асосий сабабидир. “Табиатан ҳар бир одам шундай яралганки, у яшаши ва камол топиши учун кўп нарсаларга эҳтиёж сезади. Уларни у бир ўзи топа олмайди ва уларга эришиш учун кишилар жамоасига муҳтож бўладики, унинг ҳар бири у эҳтиёж сезаётган нарсалардан бирон-бирини беради. Бунда ҳар бир одам бошқаларга нисбатан худди шундай ҳолатда бўлади.”
- Форобий кишилами мулкий қонунлар асосида тарбиялаш масаласига алоҳида еътибор беради. Унингча маърифатии, қонун асосида иш юритадиган, ҳуқуқий маданиятли кишилар жамият тараққиётида муҳим рол ўйнайдилар ва аксинча, "...шаҳар аҳолиси маърифатсиз, тажрибасиз одамлар ва болалардан иборат бўлса, и ҳолда улар қонун ўрнатган тартиб ва бошқарув усулини қабул қилмайдилар”.
- Форобийнинг таъкидлашича “Мулк орттиришда унчалик хавф йўқ... Мулкни эҳтиёт қилиб сақлаб, ўз эҳтиёжи учун ишлатса, бу ёмон ҳисобланмайди”.
- “Аввало ер ва жойларнинг миқдори, кейин уларнинг эгалари ва тутган ўринлари, сўнгра ниҳоятда зарур нарсалар бўлган озиқ-овқатлар, экиладиган ерлар, сарой ва шахсий уйлар миқдори ҳисобга олиниши зарур”.
Do'stlaringiz bilan baham: |