Қоровулбозор туман 1-давлат мактабгача таълим
Download 421 Kb.
|
1 ДМТТ адлия учун
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ташкилот директори Д.Бозорова Касаба уюшмаси қўмитаси раиси М.Хайриева
БУЙРУҚ - ҚАРОР
2023-2025 йиллар учун янги жамоа шартномасини тузиш юзасидан музокараларни ташкил этиш тўғрисида 2020-2022 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг амал қилиш муддати тугаши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 31-моддасига биноан 2023-2025 йиллар учун янги жамоа шартномасини тузиш юзасидан музокаралар ташкил этилсин. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 32-моддасига биноан музокаралар олиб бориш ва жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрлаш учун тенг ҳуқуқлилик асосида тегишли ваколатларга эга бўлган ҳар тарафдан 4 кишидан иборат қуйидаги комиссия таркиби тасдиқлансин:
Комиссияга: жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрлаш бўйича комиссия ишини ҳар ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари машғулотлар тугагач, ташкилот залида ўтказиш; жамоа шартномасига киритиш учун таклифлар йиғиш; муассасанинг молиявий имкониятларини инобатга олиш ва фаолиятни кенг таҳлил қилиш; жамоа шартномасида ХМТнинг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Конвенциялари, Бош жамоа келишуви, тармоқ келишуви меъёрлари акс эттирилишини таъминлаш; жамоа шартномаси лойиҳаси тайёр бўлгач, 2023 йилнинг апрель ойида таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Қоровулбозор туман бўлинмаси кенгашига экспертизадан ўтказиш учун тақдим этиш; экспертиза хулосасига кўра умумий йиғилиш муҳокамасига киритиш ҳамда белгиланган тартибга мувофиқ умумий йиғилиш ҳужжатларини расмийлаштириш; жамоа шартномаси имзолангач мунтазам равишда ижросини назорат қилиш ва йил якунида муҳокама қилиш вазифалари топширилсин. Меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши 2023 йил апрель ойининг биринчи ўн кунлигида ташкилотнинг залида ўтказилсин. Комиссия аъзоларининг музокараларни олиб бориш вақтида ўртача иш ҳақи ва жамоа шартномаси билан белгилаб қўйилган имтиёзлар сақланиб қолинсин. Ушбу қарор ижросини таъминлаш муассаса директори Д.Бозорова ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси раиси М.Хайриевалар зиммаларига юклатилсин.
Download 421 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling