O‘rta asrlar Sharq allomalari va mutafakkirlarining tarixiy merosi, uning zamonaviy sivilizatsiya rivojidagi roli va ahamiyati
Download 40.67 Kb.
|
буюк аждодларга эхтром
Буюк аждодларга эҳтиром
Ҳар қандай давр ва ҳар қандай жамиятда ҳам олиму уламолар, мутафаккиру донишмандларнинг ўрни беқиёс бўлган. Элу юрт ўзининг шундай азиз ва етук фарзандлари билан ҳақли равишда фахрланган, кўнгли тоғдай кўтарилиб, гъуруру ифтихорга тўлган. Аллоҳнинг назари тушган юртимиз – Ўзбекистон заминидан азал-азалдан ўзларининг илмий-маънавий, маърифий-фалсафий мерослари билан жумлаи жаҳонга танилган кўплаб буюк алломалар ва мутафаккирлар етишиб чиқиб, самарали фаолият кўрсатганлар. Улар ақл-заковати, тафаккур дунёси ва юксак илмий салоҳиятининг маҳсули бўлган бебаҳо асарларию буюк кашфиётлари минг йиллар оша нафақат бизнинг диёримиз, балки жаҳон аҳлининг қудратли маънавий мулки сифатида ҳам ардоқланади. Таассуфлар бўлсинки, собиқ тузум давридаги буюк алломаларимизга нисбатан бўлган адолатсизликлар ва ноҳақликлар туфайли улар ўз мақомларига яраша қадр-қиммат кўрмай, асарлари ҳам муносиб баҳосини топмаган эди. Бинобарин, халқимиз, кенг жамоатчилик у зотларнинг оламшумул аҳамиятга молик бой ва қимматли меросидан бебаҳра бўлиб келдилар. Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидан эътиборан, Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг халқчил ва доно сиёсати туфайли, айтиш мумкинки, бу буюк зотлар ўз юрти, ўз халқи бағрига қайтиб, илм-фан ривожидаги юксак мақомларига яраша муносиб ҳурмат-эътиборни топиб келди. Уларнинг ибратли ҳаёт йўллари ва бой илмий-маънавий меросларини ҳар томонлама чуқур ўрганиб, кенг ҳалқ оммасига етказиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Истиқлол йилларида бу муҳим ва долзарб масалалар бўйича эътиборга молик кўплаб салмоқли ишлар амалга оширилди ва оширилмоқда. 2014-йил 15-16-май кунлари қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрида Биринчи Президент Ислом Каримов ташаббуси ва бевосита иштирокида бўлиб ўтган “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий сивилизатсия ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзуидаги нуфузли халқаро конференсия бу йўналишда амалга оширилган том маънодаги улуғвор ишлардан бири бўлди десак, ҳеч бир муболаға бўлмайди. Дунёнинг элликка яқин мамлакатларидан таниқли олимлар, мутахассислар, экспертлар ва илмий марказларнинг раҳбарлари қатнашган ушбу анжуманда, алоҳида таъкидланганидек, олдимизда турган энг эзгу мақсадларимиз – мамлакатимизнинг буюк келажаги ҳам, эртанги кунимиз, эркин ва фаровон ҳаётимиз ҳам, Ўзбекистоннинг ХХИ асрда жаҳон ҳамжамиятидан қандай ўрин эгаллаши ҳам – буларнинг барча-барчаси, авваламбор, янги авлод, униб-ўсиб келаётган фарзандларимиз қандай инсонлар бўлиб вояга етишига боғлиқ. Бунда эса, табиийки, буюк аждодларимиз фаолияти, ҳаёти, ўлмас мероси юксак марраларни кўзлаган ёшларимиз учун ибрат мактабидир. Буюк аждодларимизнинг беқиёс аҳамиятга молик меросини изчил ўрганиш ва уни янада келажакда ривож топтириш масаласига тўхталиб, Биринчи Президентимиз: “Мен ёшларимизга мурожаат қилар эканман, уларга доимо: “Биз буюк аждодларимиз билан фахрланишимиз, ғурурланишимиз керак”, деб айтган эди. Айни вақтда “Фақат ғурурланишнинг ўзи етарли эмас, келинглар, ўзимиз ҳам, худди улар каби, мана шу бебаҳо меросга ўз ҳиссамизни қўшайлик!”, деган ғоятда пурмаъно сўзлари барча илм аҳллари учун айниқса, ёшларимиз учун асосий дастуруламал бўлмоғи давр талабидир. Бу йилнинг 28-30-август кунлари Самарқанд шаҳрида “Жаҳон тамаддуни тарихида Марказий Осиё ренессанси” мавзусида халқаро конференсия бўлиб ўтди. Анжуман Марказий Осиё олим ва мутафаккирларининг абадий тарихий меросини чуқур ўрганиш ва англаш, мамлакат ва жаҳон жамоатчилигини ўзбек мутафаккирларининг аниқ, табиий фанлар ва ислом илмлари ривожига қўшган ҳиссаси билан таништириш, илмий марказлар ва дунёнинг етакчи олимларини уларнинг ишлари ва кашфиётларини ҳар томонлама ўрганишга жалб этиш, ушбу беқиёс интеллектуал бойликни кўз қорачиғидек асраш ва оммалаштириш мақсадида ўтказилди. Мазкур конференсия 2014-йил Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган илмий конференсиянинг мантиқий давоми экани қайд этиш лозим. Конференсияда ИХ-ХИИ асрларда Марказий Осиё Уйғониш даврининг таркибий қисмларидан бўлган ислом илмлари бўйича бой мерос ҳам муҳокама қилинди. Конференсия ишида Муҳаммад ал-Хоразмий, Аҳмад ал-Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Маҳмуд аз-Замахшарий, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий ва бошқаларнинг, шунингдек, Имом ал-Бухорий, Бурхониддин Марғиноний, Имом Исо ат-Термизий, Абу Мансур Мотуридий каби диний уламоларнинг илмий мероси таҳлилига алоҳида эътибор қаратилди. Мутафаккир олимларнинг илмий фаолияти таҳлилига бағишланган мамлакатимиз ва хориждаги етакчи тадқиқотчиларнинг маърузаларида Марказий Осиёда ИХ-ХИИ ва ХИВ-ХВ асрларда рўй берган илмий маданий уйғонишнинг турли жиҳатлари кенг ёритилди. Дарҳақиқат, беназир алломаларимизнинг даҳоси, шахсияти, ибратомуз фаолияти беҳад улуғвордир. Шу маънода, юқорида таъкидланганидек, мустақиллик йилларида уларнинг муборак номларини тиклаш, қадрлаш, асарларини қунт билан ўрганиш мақсадида оламшумул ишлар амалга оширилди. Хусусан, бир пайтлар Имом Бухорийнинг абгор аҳволда ётган сўнгги манзили бугун дунёга кўз-кўз этса арзийдиган зиёратгоҳга айланган. Худди шунингдек, Имом Мотуридий, Имом Термизий, Аҳмад Фарғоний, Маҳмуд Замахшарий каби ўнлаб фозилларнинг таваллуд саналари билан боғлиқ тадбирлар ўтказилди. Буларнинг барчаси улуғларга эҳтиром кўрсатиш, улардан ҳар томонлама сабоқ олишга қаратилган оқилона сиёсат туфайлидир. - Бугун Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган ишлар юксак эътирофга лойиқ - дейди Испаниядаги Сан-Пабло Мадрид университети профессори Рикардо Руиз де ла Серна. - Негаки, мен ушбу анжуманга тайёргарлик кўриш жараёнида биргина шу йилнинг ўзида давлатингиз раҳбари томонидан “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”, “Абу Исо Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлар қабул қилингани билан танишиб, ҳайратландим. Бундай эҳтиром улуғ олимлар ва уларнинг илмий асарларини ўрганишга катта туртки бериши, шубҳасиз. Ушбу анжуманда “Марказий Осиё мусулмон Ренессанси мероси ва динлараро мулоқот: Абу Мансур ал-Мотуридий асарларида эътиқод ва ақл” мавзуида маъруза қилиш менга ғоят юксак фахр бахш этди”. Анжуман иштирокчилари сексия мажлисларида Ўрта асрлар Шарқ алломалари ҳамда мутафаккирларининг аниқ ва табиий фанлар ривожига қўшган ҳиссаси, тарихий ҳамда фалсафий меросининг аҳамиятига оид масалаларни муҳокама этдилар. Улар юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилиб, келгусида ушбу йўналишда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди. Ҳақиқатан ҳам, жаҳон миқёсида буюк аждодларимизнинг сўнмас даҳосига ҳурмат-эҳтиром, уларнинг бой илмий меросини ўрганишга қизиқиш ҳамиша юқори бўлган. Жаҳон илм-фан тараққиёти ривожига беқиёс ҳисса қўшган қутлуғ она диёримиздан илм-фаннинг барча соҳалари, жумладан, исломий илмларда ҳам жаҳонга донг таратган буюк алломалар етишиб чиққан. Ватанимиз тарихининг ўчмас саҳифалари ана шундай буюк ва мўътабар зотларнинг ҳаётлари билан чамбарчас боғлиқдир. Шу боис ватанимизнинг “Ўзбекистон – буюк алломалар юрти” дея аталиши айни ҳақиқатдир. Шарқу Ғарбни ўзаро боғлаган, буюк сивилизатсиялар туташган юртимиз ҳудудида илм-фан, маданият азалдан ривожланган. Айниқса, ўрта асрларда она заминимиздан минглаб олиму шоирлар, буюк мутафаккирлар етишиб чиққан. Уларнинг математика, физика, кимё, астрономия, этнография, тиббиёт, тарих, адабиёт, ахлоқ, фалсафа каби кўплаб соҳаларга оид асарлари, Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент, Шаҳрисабз, Термиз ва бошқа шаҳарлардаги қадимий обидалар бутун башариятнинг маънавий мулки ҳисобланади. Ўша даврдаги энг буюк мутафаккир олимлардан бири Муҳаммад Мусо Хоразмийдир. Бугун бутун дунё фойдаланадиган ҳисоб-китоб амаллари, замонавий технологиялар фаолияти ана шу бобокалонимиз яратган қоидаларга асосланади. Бутун дунё Хоразмийнинг илм-фан ривожи йўлидаги ҳиссасини юксак қадрлайди, уни вояга етказган заминга алоҳида эҳтиром билан қарайди. Аҳмад Фарғонийнинг “Астрономия асослари” номли асари ўн иккинчи асрда лотин ва иврит тилларига таржима қилингани, кейинчалик Италия, Германия, Франсия, Голландия ва АҚШ каби кўплаб мамлакатларда қайта-қайта чоп этилгани унинг нақадар улкан аҳамиятга эгалигини кўрсатади. Алломанинг Ер шарсимон шаклда эканлиги борасидаги қарашларини орадан саккиз юз йил ўтиб амалда исботлаган машҳур сайёҳ Христофор Колумб “Ер меридианининг бир даражаси миқдори ҳақидаги ал-Фарғоний ҳисобларининг тўғрилигига тўла ишонч ҳосил қилдим”, дея дастхат қолдирган. Ўн олтинчи асрда Ойдаги кратерлардан бирига бобокалонимиз номи берилган. ЮНЕСКО қарорига мувофиқ 1998-йилда Аҳмад Фарғоний таваллудининг 1200-йиллиги халқаро миқёсда нишонланди. Бу буюк аждодимизнинг жаҳон сивилизатсияси ривожига қўшган улкан ҳиссаси, халқимиз илмий салоҳиятининг яна бир эътирофи бўлди. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Қува ва Фарғона шаҳарларида мутафаккир ҳайкаллари бунёд этилди, Фарғона давлат университетига Аҳмад Фарғоний номи берилди. Ўрта асрларда Шарқ илм-фани ривожида Хоразм Маъмун академияси алоҳида ўрин тутган. Улкан кутубхона, мадраса, таржимон ва хаттотлар мактаби каби тузилмаларга эга бўлган бу даргоҳда юздан ортиқ алломалар, истеъдодли талабалар илмий изланишлар олиб борган. Абу Наср ибн Ироқ, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Маҳмуд Хўжандий, Аҳмад ибн Муҳаммад Хоразмий ва Аҳмад ибн Ҳамид Найсабурий каби қомусий олимларнинг умумбашарий тафаккур ривожига қўшган ҳиссаси беқиёсдир. Ибн Сино номи дунё фани ва маданияти тарихига зарҳал ҳарфлар билан битилган. Доимо яшил бўлиб турувчи тропик ўсимлик “Авитсенния” деб аталган. Кўплаб мамлакатларда кўчалар, ўқув ва тиббиёт муассасаларига унинг номи қоъйилган, аллома шарафига медал ва мукофотлар таъсис этилган. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов 1998-йил 6-ноябрда ЮНЕСКОнинг халқаро Абу Али ибн Сино олтин медали билан тақдирланди. Бу олий мукофот халқимизнинг умумбашарий сивилизатсия тараққиётига қўшган ҳиссаси ва хизматининг тан олиниши, давлатимиз томонидан тарихий, маданий, маънавий меросни асраб-авайлаш, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш борасида амалга оширилган ишларнинг муносиб баҳоси бўлди. ЮНЕСКО шафелигида Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллиги нишонлангани, унинг фаолияти қайта ташкил этилгани мамлакатимизда аждодлар хотирасига, илм-фан ривожига қаратилаётган эътиборнинг ёрқин намунасидир. Ҳозир бу қадимий ва навқирон илм масканида Хоразм тарихи, унинг ўзига хос маданияти, экологияси, ер ва сув ресурсларини ўрганиш бўйича илмий изланишлар давом эттирилмоқда. Мирзо Улуғбек юртимизнинг бир қатор шаҳарларида мадрасалар қурдирган, Самарқандда ўзига хос илмий муҳит, ҳозирги тилда айтганда, академия ташкил этган. У ерда 200 дан ортиқ олим фаолият юритган. Фалакиёт илмининг назарий ва амалий масалалари тўла қамраб олинган Улуғбекнинг “Зиж”и ўрта асрлардаёқ Осиё ва Европа мамлакатларида кенг тарқалган. Европалик астроном олимлар уни лотин, франсуз, инглиз тилларига таржима қилган, шарҳлар битган. “Зижи Улуғбек”, “Зижи жадиди Кўрагоний” номлари билан шуҳрат қозонган бу асарда 1018 юлдузнинг ўрни ва ҳолати аниқлаб берилган. Юлдузларнинг баландлиги ва улар орасидаги масофа, қуёш ва ойнинг ҳаракати, уларнинг тутилиш вақтлари баён қилинган. Бу ҳисоб-китоблар замонавий технологиялар орқали аниқланган кузатув натижаларидан деярли фарқ қилмайди. Масалан, Улуғбек ҳисоби бўйича бир йил 365 кун 6 соат 10 дақиқа 8 сонияни ташкил этади. Бугунги кунда бир йил 365 кун 6 соат 9 дақиқа 6 сонияга тенг. “1996-йили Парижда ЮНЕСКОнинг ўша пайтдаги Бош директори Федерико Маёр жаноблари билан бўлган бир суҳбат ёдимга тушади, - деб ёзган эди Биринчи Президентимиз И.Каримов “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида. Ўшанда жаноб Маёр Улуғбекнинг илмий меросини юксак баҳолаб, унинг юлдузлар ҳаракатига оид ҳисоб-китоблари бугунги кунда компютер ёрдамида текшириб кўрилганда атиги бир неча дақиқага фарқ қилиши аниқланди, деган гапни айтиб қолди. Шунда марҳум Ислом Каримов унга қараб, йўқ жаноб Федерико Маёр, Улуғбек хато қилган бўлиши мумкин эмас, балки компютерлар хато қилган бўлиши мумкин, деган эди. Истиқлол йилларида Мирзо Улугъбекнинг ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш борасида улкан ишлар амалга оширилди. Биринчи Президентимиз ташаббуси билан 1994-йил мамлакатимизда Улуғбек йили, деб эълон қилинди. Ўша йили Мирзо Улуғбек таваллудининг 600 йиллиги халқаро миқёсда кенг нишонланди. Париж шаҳридаги ЮНЕСКО қароргоҳида буюк алломанинг илмий мероси ва унинг аҳамиятига бағишланган халқаро анжуман ўтказилди. Мирзо Улугъбек сиймоси халқимиз ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб қолган. Юртимизда Улуғбек номи берилган туман, маънавият масканлари, маҳаллалар, кўчалар кўп. Ота-оналар эзгу ниятлар билан фарзандларига Улуғбекнинг муборак исмини қўйишади. Буларнинг барчаси халқимизнинг буюк алломага чексиз ҳурматидан дарак беради. Бутун дунёда буюк аждодларимизнинг соънмас даҳосига ҳурмат-эҳтиром, уларнинг бой илмий меросини ўрганишга қизиқиш ҳамиша юқори бўлган. Бунинг тасдиғини турли мамлакатларда уларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида илмий ва бадиий асарлар яратилгани, улуғ аждодларимиз хотирасига ёдгорликлар барпо этилганида ҳам кўриш мумкин. Белгия ва Латвияда Ибн Синога, Латвияда Мирзо Улуғбекка, Япония, Россия, Хитой ва Озарбайжонда Алишер Навоийга, Мисрда Аҳмад Фарғонийга ўрнатилган ҳайкаллар халқимиз тарихига чуқур ҳурмат ифодасидир. Она заминимиздан минглаб олиму шоирлар, буюк мутафаккирлар етишиб чиққан. Уларнинг математика, физика, кимё, астрономия, этнография, тиббиёт, тарих, адабиёт, ахлоқ, фалсафа каби кўплаб соҳаларга оид асарлари, Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент, Шаҳрисабз, Термиз ва бошқа шаҳарлардаги қадимий обидалар башариятнинг маънавий мулки ҳисобланади. Юртимиз муҳаддислари. Ислом дини Арабистон ярим ороли ҳудудидан ташқарида ёйилиши баробарида ҳадис илми ҳам ривожлана борди: Макка, Мадина, Миср, Ироқ, Хуросон, Мовароуннаҳр ўлкаларида ҳадисшуносликнинг алоҳида марказлари вужудга кела бошлади. Айниқса, Марказий Осиё ҳудудида биринчилардан бўлиб ҳадис марказлари шаклланиб улардан кўплаб муҳаддислар етишиб чиқди. Машҳур тўққизта ҳадис тўпламидан еттитасининг жамловчиси ушбу ўлка муҳаддисларидир. Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Насаий, Имом Доримий ва Имом Абу Довуддек муҳтарам зотлар ислом оламида донғи кетган муҳаддис пешволар сифатида эътироф этиладилар. Юртимиз ақида (калом) мактаби уламолари. Маълумки, Аҳли сунна вал жамоа мазҳаби ақидасини икки йирик йўналиш: мотуридийлик ва ашъарийлик ташкил этади. Имом Абу Мансур Мотуридий ҳазратлари (ваф. 944-45й.) томонидан асос солинган мотуридия таълимоти ҳанафийлик йўналишидаги мусулмонларнинг ақидавий қарашларини ўзида мужассамлаштирган. Ўрта асрлардаги ғоят хатарли ва таҳликали бир вазиятда ўз ҳаётини хавф остига қўйса-да, авлодларга ибрат бўларлик маънавий жасорат намунасини кўрсатган бу мўътабар зотнинг ислом оламида “Мусулмонларнинг эътиқодини тузатувчи” деган юксак шарафга сазовор бўлгани унинг улкан ақл-заковати ва матонатидан далолат беради. Муфассирларимиз. Диёримизда бошқа илмлар қаторида тафсир илми ҳам ривож топди. Унинг вужудга келишида муҳаддислар мактаби асос бўлиб хизмат қилди. Хусусан, муҳаддисларнинг пешвоси бўлган Имом Бухорийнинг “Тафсири Кабир” номли асари алоҳида китоб шаклида ёзилган илк тафсир деб эътибор қилинади. Бошқа муҳаддислар ҳам ўзларининг ҳадис тўпламларида Қуръони карим тафсири учун алоҳида бўлимлар ажратиб, оятларнинг тафсири борасида келган саҳиҳ ривоятларни нақл қилганлар. Ҳижрий иккинчи асрда тафсир илми алоҳида илм сифатида шаклланди. Ана шу даврдан бошлаб юртимиздан дунёга донг таратган муфассирлар ҳам етишиб чиқа бошлади. Чунончи, Имом Абу Мансур Мотуридийнинг “Таъвилот аҳл ас-сунна” номли тафсири Қуръони каримнинг ақидавий тафсири сифатида тан олинган бўлса, Имом Абу Лайс Самарқандийнинг “Баҳрул-улум” асари оят, ҳадис ҳамда саҳоба ва тобеинлардан нақл қилинган асарлар асосида тафсир қилишда муҳим манба ҳисобланади. Имом Жоруллоҳ Маҳмуд аз-Замаҳшарийнинг “Кашшоф” номли тафсири эса Қуръони каримнинг араб тили қоидаси ва балоғати жиҳатидан қилинган энг эътиборли тафсир сифатида бугунги кунимизда ҳам аҳамиятлидир. Бу ҳақда баъзи уламолар: “Агар Кашшоф бўлмаганида, Қуръоннинг маънолари кашф бўлмас эди”, - деганлар. Фақиҳларимиз. Диёримизда ҳанафийлик мазҳаби асосий фиқҳий мазҳаб сифатида тарқалган. Бунда имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг шогирдлари Муҳаммад ибн Ҳасанда таълим олган Абу Ҳафс Кабир Бухорийнинг хизматлари беқиёсдир. Бу зот Бухоро шаҳрини йирик ҳанафий мактаби марказларидан бирига айлантирди. Унинг ўғли Абу Ҳафс Сағир Бухорий ҳам етук фақиҳ бўлиб, қатор фиқҳ намоёндаларни етишиб чиқишида ўз ҳиссасини қўшган. Ҳанафий фиқҳ китобларида “ал-Фақиҳ” дейилганда, одатда, Абу Лайс Самарқандий тушунилади. Ислом оламида “ал-Фақиҳ” унвони фақат Абу Мансур Мотуридий ва Абу Лайс Самарқандийга нисбатан қўлланилганлиги жиҳатидан у зотнинг фиқҳ йўналишида нақадар шуҳрат топганининг далолатидир. Имом Бурҳониддин Марғинонийнинг “ал-Ҳидоя” асари ҳанафий фиқҳида асосий манбалардан биридир. Мусулмон бўлмаган диёрларда ҳам ҳуқуқшунослик соҳасида ҳозирги кунгача ундан кенг фойдаланиб келади. Шунингдек, Убайдуллоҳ ибн Масуднинг “ал-Ҳидоя”нинг сайланма қисқартмаси сифатида ёзилган “ан-Ниқоя” асари ҳам диний ўқув даргоғларида асосий фиқҳий қўлланмалардандир. Имом Косонийнинг “Бадоиъус-саноиъ” асари эса бугунги кунгача толиби илм учун қимматли асар ҳисобланади. Бу китоб ҳақида ўз вақтида ибн Обидийн: “Унинг оъхшашини кўрмадим”, - деб алоҳида таъкидлаган. Тасаввуф илми алломалари. Юртимизда тасаввуф илми ҳам юксак даражада ривож топиб, кўплаб уламолар тарбия топган. Улар ўз интилишлари орқали инсонларни Қуръон ва Сунна асосида ички олам – ботиний аҳволларини ривожлантириш, сайқаллаш каби комилликка етакловчи кучли руҳий-ахлоқий тушунчаларни ёйишга интилганлар. Натижада мазкур йўналишга хос бўлган илм тури шаклланиб, қатор тасаввуфий таълимотлар вужудга кела бошлади. Хусусан, Баҳоуддин Нақшбанд ва Аҳмад Яссавий ҳазратлари томонидан асос солинган тариқатлар ҳозиргача мусулмон оламининг катта қисмида амал қилиб келинмоқда. Шу билан бирга, мазкур йўналишда кўзга кўринган зотлардан Ҳаким Термизий, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Хожа Миркулол, Хожа Ориф Ревгарий, Фаридуддин Аттор, Муҳаммад Порсо, Хўжа Аҳрор Валий, Абдурроҳман Жомий, Алишер Навоий, Махдуми АЪзам, Хушхонхон Хатак, Яъқуб Чархий, Аҳмадшоҳ Дурроний, Маҳмудқули Фироғий ва каби зотларнинг исм-шарифларини келтириб ўтишимиз мумкин. Энг Ээзгу мақсадларимиз – мамлакатимизнинг буюк кЭелажаги ҳам, Ээртанги кунимиз, Ээркин ва фаровон ҳаётимиз ҳам, ЎзбЭекистоннинг ХХИ асрда жаҳон ҳамжамиятидан қандай ўрин Ээгаллаши ҳам – буларнинг барча-барчаси, авваламбор, янги авлод, униб-ўсиб кЭелаётган фарзандларимиз қандай инсонлар бўлиб вояга етишига боғлиқдир. Бунда Ээса аждодларимиз ўгити йўлчи юлдуз сифатида кўзлаган мақсадларимизга Ээришишда машъала ва маёқ вазифасини ўтамоқда. Аждодлар ибрати, ҳаёт ёъли ва бемисл фаолияти ёш авлод камолида беқиёс аҳамиятга эга. Шу маънода оладиган боълсак, неча асрларким, халқимизнинг фахру ифтихори, гъазал мулкининг султони Алишер Навоий ҳамда шоҳ ва шоир, саркарда ва буюк давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бой маънавий мероси тафаккур қуёши мисоли келажагимиз эгаларининг ҳар жиҳатдан етук ва комил инсонлар этиб тарбиялашга хизмат қилиб келмоқда. Ушбу буюк бобокалонларимизнинг оълмас мероси, бетакрор асарларини оъқувчи-ёшларга оъргатиш, фарзандларимизни умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашга юксак даражада эътибор қаратиб келинмоқда. Ёшларнинг бу борадаги билимларини янада бойитиш, истеъдодини камол топтириш ва рагъбатлантириш мақсадида коърик-танловлар, маънавий-маърифий тадбирлар, мушоиралар, гъазалхонлик кечалари мунтазам оътказиб келинмоқда. Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 534 йиллиги муносабати билан шундай маънавий-маърифий тадбирлар янада кенг коълам касб этди. Навоийхонлик ва Бобурхонлик ойлиги муносабати билан вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги барча муассасаларда "Мушоира кечаси", "ГЪазалхонлик беллашувлари", "Шеърхонлик", "Донолар бисотидан", баҳру байт тадбирлари оътказилди. "Энг яхши деворий газета", "Энг яхши иншо" танлови, мусаввирлик баҳсларида ҳам икки буюк сиймо ҳаёти ва ижоди, асарларига оид лавҳалар, улардаги қаҳрамонларнинг фазилатлари оъз ифодасини топди. Навоийнинг беш достондан иборат "Ҳамса"си ҳамда Бобурнинг "Бобурнома" асари асосида юқори синфлар оъқувчилари оъртасида театрлаштирилган саҳна коъринишлари, адабий-бадиий чиқишлар намойиш этилди. Энг аҳамиятлиси, ушбу муҳим саналар муноса-бати билан вилоятимиздаги барча умумтаълим мактабларида "Китобхонлик" тадбирлари ташкил этилиб, илм даргоҳлари кутубхоналарини янги адабиётлар билан бойитишга юксак эътибор қаратилди. Ана шундай тадбирлардан бири Наманган туманидаги 21-умумтаълим мактабида боълиб оътди. Она тили ва адабиёти дарсларида ҳамда эрталабки сафланишларда мазкур фан оъқитувчилари Гулбаҳор Омонова, Адолатхон Тошболтаева ҳамда "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати бошлангъич ташкилоти етакчиси М. Ёълдошевалар Навоий ва Бобур асарлари асосидаги саҳна коъринишлари, оъқувчиларнинг чиқишларини ташкил этишда ташаббус коърсатдилар. Шунингдек, мактабимизнинг тасвирий санъатга қизиқадиган оъқувчилари "Ёш рассомлар" коъргазмасида мутафаккир боболаримиз асарларидан олган таассуротлари ҳамда уларнинг ҳаёт ёълига оид жиҳатларни акс эттирдилар. "Маънавият осмонининг ёрқин юлдузлари" деб номланган адабий кеча барчада унутилмас таассурот қолдирди. Зоҳида ТУРАНОВА, мактаб оъқитувчиси Буюк аждодларимиз А. Навоий ҳамда З. М. Бобурнинг маънавий меъроси билан биргаликда уларнинг ибратли ҳаёт ёълини бугун илм масканидаги барча оъқувчилар бирдай қизиқиш билан оърганмоқдалар. Наманган шаҳридаги 29-умумтаълим мактабининг 2- ва 3-синф оъқувчиларининг бу борадаги интилишлари о`згача. Жажжи оъқувчилар билан биргаликда даргоҳда "Аждодларимиз фахримиз" мавзуида оътказилган тадбир ҳам буни яққол намойиш этди. Улар Навоий ва Бобур гъазал ва рубоийларини оъзгача ҳавас ва алоҳида иштиёқ билан ёд оъқидилар. Қолаверса, эндигина 2-синф боълишига қарамай Навоий ҳамда Бобур образларини гавдалантирган Музаффар Муҳаммаджонов, Ҳумоюн ОЪрмонов каби иқтидорли оъқувчиларнинг чиқишлари, "Фарҳод ва Ширин" достонидан қоъйилган парчада, Лутфий ҳамда Навоийнинг учрашуви акс этган саҳна коъринишида шунингдек, Бобурнинг топқирлиги ифодаланган лавҳа меҳмонларда оъзгача таассурот қолдирди. Тадбирда оъқувчиларнинг буюк даҳоларимизнинг серқирра ижоди ҳақидаги билимлари янада бойиди. Юлдузхон НУРМАТОВА, Наманган шаҳридаги 29-умумтаълим мактабининг бошлангъич синф оъқитувчиси Бизнинг илм масканимизда ташкил этилган Навоийхонлик ва Бобурхонлик кечаларида, айниқса, 7-А синф оъқувчилари фаоллик коърсатиб, ҳаммадан коъра коъпроқ истеъдод ва қобилиятларини намоён этдилар. Улар она тили ва адабиёти фани оъқитувчиси Д. Самадова раҳбарлигида тайёрлаб намойиш этган "Бобур - шоҳ ва шоир" мавзуидаги бадиий композитсия Мирзо Бобурнинг ҳаёти ва ижодига оид жиҳатларни қамраб олди. Айниқса, ҳинд заминида яшаётган Бобур Мирзога Фаргъонадан қовун келтириш замирида мужассам боълган Ватан согъинчи, она юрт қадрига оид саҳна коъриниши барчага манзур боълди. Бобур рубоийлари ҳамда гъазаллари билан ижро этилган қоъшиқлар, дилбар тароналар ва рақслар тадбирга янада файз багъишлади. Робия ЁҚУБЖОНОВА, Янгиқоъргъон туманидаги 3-умутаълим мактабининг 7-синф оъқувчиси Барча таълим муассасаларида ташкил этилган адабий-бадиий кечалар, маънавий-маърифий тадбирлар оъқувчиларнинг билимини янада бойитиш, маънавиятини юксалтириш, миллий адабиётимиз ва китобга боълган меҳрини янада кучайтиришда беқиёс аҳамият касб этди. Download 40.67 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling