Орвачилик (корамолчилик, кўйчилик, эчкичилик) тармоклари иктисодиёти
Республика кишлок ва сув хўжалиги вазирлиги тизимида етиштирилган чорвачилик махсулотларининг турлари бўйича самарадорлик даражаси*
Download 162.5 Kb.
|
Чорвачилик (корамолчилик, кўйчилик, эчкичилик) тармоклари иктисодиёти
Республика кишлок ва сув хўжалиги вазирлиги тизимида етиштирилган чорвачилик махсулотларининг турлари бўйича самарадорлик даражаси*
*Республика кишлок ва сув хўжалиги вазирлиги маълумотлари асосида тузилган. Чорвачилик махсулотлари таннархининг ошишига юкорида курсатилганлардан бошка омиллар хам таъсир этган. Масалан, корамолчилик фермаларининг, куйчилик отарларининг моддий-техника базаси талабга нисбатан заифлиги. Бу хол кул мехнати сарфи кўпайишига олиб келади. кайта ишлаш корхоналарида ишлаб чикариладиган озука, махсулотлар бахоларининг тез суръатлар билан ошиб бориши ва бошкалар. Хўжаликлар аксарият чорвачилик махсулотлари етиштиришдан зарар курмокдалар. Жумладан улар 1997 йилда 1 центнер сут етиштириб, сотиш натижасида 628 сум зарар курган булса, 1998 йилда 981 сум, 1999 йилда эса 1103 сум зарар курган. Хар центнер сут етиштиришдан курилаётган зарар микдори йил сайин ортиб борган. Бундай хол сутнинг сотиш бахолари ўсиши натижасида таннархи юкори суръатларда ошиши сабабли юзага келган. Хўжаликлар гўшт ва жун етиштиришдан хам зарар курмокдалар. Лекин курилаётган зарарлар микдори йил сайин камайиб бормокда. Чунки 1 центнер гўштнинг (тирик вазнда) сотиш бахоси шу йилларда 140 фоизга, таннархи эса 114,9 фоизга ошган. Демак, гўштнинг сотиш бахоси унинг таннархига нисбатан юкори даражада усган. Бу фикр жуннинг сотиш бахоси ва таннархига хам тегишли. Хўжаликларда етиштирилаётган чорвачилик махсулотларини сотиш бозори хали унчалик ривожланмаган. Чунки хўжаликлар етиштираётган махсулотларини туманларда ягона хисобланган гушт комбинатларига, сут заводларига улар белгилаган бахоларда сотмокдалар. Хозирги даврда кишлок хўжалик корхоналарида етиштирилаётган аксарият чорвачилик махсулотларининг самараси йук. Улар сут етиштиришдан 29 фоиз, гўшт етиштиришдан 0,4 фоиз, жун етиштиришдан эса 12,5 фоиз зарар курмокдалар. Фермер, дехкон хўжаликларида эса бунинг акси: чорвачилик юкорирок суръатларда ривожланмокда. Уларда чорва хайвонларининг бош сони 1999-2000 йилларда 13,5 фоизга кўпайган. Хар бош сигирдан 370 кг. дан сут соғиб олинган. Фермер ва дехкон хужаликларида ишлаб чикариш асосан шахсий мулкка асосланганлиги учун улар харажатларни имконият даражасида тежашга, сифатли махсулот етиштириб, юкори бахоларда сотишга интилмокдалар. Шунинг учун хам бу хужаликларда чорвачилик тармокларининг рентабеллик даражаси тобора ошмокда. Download 162.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling