Орвачилик (корамолчилик, кўйчилик, эчкичилик) тармоклари иктисодиёти


Чорвачилик тармокларида етиштириладиган махсулотлар даражаси ва самарадорлиги


Download 162.5 Kb.
bet2/6
Sana23.01.2023
Hajmi162.5 Kb.
#1113279
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Чорвачилик (корамолчилик, кўйчилик, эчкичилик) тармоклари иктисодиёти

Чорвачилик тармокларида етиштириладиган махсулотлар даражаси ва самарадорлиги
Чорвачилик тармокларининг ривожланишини, ишлаб чикариш фаолияти самарадорлик даражасини куйидаги кўрсаткичлар ифодалайди:
- чорва хайвонлари бош сонининг ўзгариш даражаси. Уни аниклаш учун хакикий муддатга бўлган маълумот буйича курсаткични киёсланаётган вактдаги маълумот буйича курсаткичга таксимлаш лозим. Бу усулдан фойдаланган холда етиштирилаётган чорвачилик махсулотлари микдорини, тармок махсулдорлигининг йиллар бўйича ўзгаришини аниклаш, бу борадаги кўрсаткичлар коэффициентда ёки фоизда аникланиши мумкин;
- чорва хайвонларининг махсулдорлиги. Бу кўрсаткич етиштирилган махсулот микдорининг (турлари бўйича) шу махсулотни берган хайвонлар бош сонига нисбати билан аникланади. Бунда куйидаги формуладан фойдаланиш мумкин:
ЧХмк
Бунда: ЧХм–чорва хайвонларининг махсулдорлиги (кг);
Мм–етиштирилган гўшт, сут, жун, тухум микдори (центнер, минг дона);
Бс- чорва хайвонларининг бош сони.
- чорва хайвонларининг суткалик ўртача ўсиш вазни. У чорва хайвонларининг маълум муддатдаги ўсган вазнини шу ўсишни таъминлаган муддатга нисбати билан аникланади. Бунда куйидаги формуладан фойдаланиш мумкин:
Сук ; Бунда: Су–чорва хайвонларининг суткалик ўсиши (граммда);
Ху–хайвонларнинг маълум муддатдаги ўсган микдори (кг);
М–махсулот ўсишини таъминлаган муддат (сутка);
- чорвачилик махсулотларининг 1 центнерини етиштириш учун сарфланган озука бирлиги. Уни аниклаш учун сарфланган озука бирлиги микдорини шу озука эвазига етиштирилган махсулот микдорига (турлари бўйича) таксимлаш лозим ёки унинг аксидан хам фойдаланиш мумкин;
- чорва хайвонларининг суткалик ўртача ўсиш вазни.чорвачилик тармокларидаги мехнат унумдорлиги (кг/кк; кк/кг; сум/кк...). У махсулот етиштириш учун сарфланган вакт микдорининг шу вактда етиштирилган махсулотга нисбати билан ёки аксинча аникланади;
- чорвачилик тармокларининг, махсулотларининг (турлари бўйича) рентабеллик (фойдалилик) даражаси. Бу кўрсаткичларни аниклаш тартиби маърузалар матнини XIII-XIV бобларида келтирилган.
Республикада бозор муносабатларини шакллантириш чорвачилик тармокларида хам давлат рахбарлигида боскичма-боскич амалга оширилмокда. Жумладан, даставвал давлат ва жамоа мулки хисобланган чорвачилик тармоклари Республика Вазирлар Махкамасининг 1993 йил январдаги карорига биноан хусусийлаштирила бошланди. Бунда сотиб олувчиларнинг маблағлари етишмаган холларда кредитлар хам берилди. Натижада бу сохада хам мулкдорлар шакллана бошлади. Аммо улкан сиёсий ахамиятга молик бўлган бу тадбир кутилган натижаларни бермади. Чунки чорва молига эга бўлган мулкдорлар уларни ем-хашак, яъни озука билан таъминлай олмаганликлари сабабли куп утмай зотли, сермахсул хайвонларни сота бошладилар. Бундай холнинг шаклланишига чорвачиликни хусусийлаштириш жараёнида молларни озука билан таъминлайдиган микдордаги экин майдонлари узок муддатга ижарага берилмаганлиги сабаб булди. Натижада Республика вилоятларининг барча жамоа, ширкат хўжаликларидаги чорва хайвонларининг микдори 1996-2001 йилларда кескин камайди. Чунончи, корамол бош сонлари 1095,6 минг бошдан 32,2 фоизга камайиб, 743 минг бошни ташкил этган. Шу йилларда сигирларнинг бош сони 310,2 мингтадан 236 мингтага тушиб, 23,3 фоизга камайган. корамоллар бош сони айрим вилоятларда кескин кискарган. Масалан, Сирдарё вилоятида 58,6 фоизга; Жиззах вилояти хўжаликларида эса 55,6 фоизга; Фарғона вилояти хўжаликларида 40,7 фоизга; Самараканд ва Сурхондарё вилоятларидаги жамоа ва ширкат хўжаликларида 37,352 фоизга камайган (34-жадвал).
34-жадвал

Download 162.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling