“Ошиқнома” туркумидаги достонларда ғазалнавислик анъаналари
Download 51.84 Kb.
|
Ғазал
V – – / – V – – / – V – – / – V – /
Фо–и– ло –тун, фо–и– ло –тун, фо–и– ло –тун, фо–и–лун, Қо-ши ёй кип / ри-ги ўқ, мўр / ча-ми-ё-ним / дин ни-шон 12/. V – – / – V – – / – V – – / – V – / Фо–и– ло –тун, фо–и– ло –тун, фо–и– ло –тун, фо–и–лун, Ҳаж р ў-лум-дин / тал- х э-рур кун / да ў-лар-ман / о-ҳи-ким /, V – – / – V – – / – V – – / – V – / Фо – и – ло – тун, фо –и – ло –тун, фо– и – ло –тун,фо–и–лун, Кўз-ла-рим-дин / қо н о-қар эй / меҳ-ри-бо-ним / ал-ви-до 13/. V – – / – V – – / – V – – / – V – Фо– и– ло – тун, фо–и–ло –тун, фо–и– ло –тун, фо–и–лун, Мен о- жи-зу / бе-чо-ра-ға / раҳм қил, эй / раб-ба-но, V – – / – V – – / – V – – / – V – Фо–и– ло –тун, фо–и–ло –тун, фо–и– ло –тун, фо–и–лун, Сақ-ла-ғил, сен / Бул-бу-лим, шоҳ / зул-ми-дин, эй / раб-ба-но14 /. V – – / – V – – / – V – – / – V – Фо–и– ло –тун, фо– и – ло – тун, фо–и– ло –тун, фо–и–лун, “Хиромон пари”, “Лайли ва Мажнун”, “Гул ва Булбул” достонларидан олинган мисраларнинг ҳаммаси фоилотун-фоилотун-фоилотун-фоилун рукнининг такроридан ҳосил бўлган. Байтлардаги тақтеълар сони саккизта бўлиб, улар мусамманни ҳосил қилган. Ҳар бир мисра охиридаги рукнларда битта ҳижо ташлаб юборилган, яъни маҳзуф ҳолатда келган ва рамали мусаммани маҳзуф баҳри келиб чиққан. Юқорида намуна сифатида келтирилган ғазаллар бошидан охирига қадар шу тартибда ёзилган. Бундан ташқари достонларда рамал баҳри билан бирга мумтоз адабиётда кенг қўлланилган ҳазаж баҳридан ҳам фойдаланилган. Э-шит-гил, Дас / та-гул, эм-ди / ма-нинг ҳам о / ҳу зо-рим бор /, V – – – / V – – – / V – – – / V – – – / Ма-фо-ий-лун, ма-фо-ий-лун, ма–фо –ий–лун, ма-фо-ий-лун, Ке-ча-кун-дуз / фи-ро-қин-да / на саб-ру на / қа-ро-рим бор 15/. V – – – / V – – – / V – – – / V – – – / . Ма-фо-ий-лун, ма-фо-ий-лун, ма–фо –ий–лун, ма-фо-ий-лун, Му-бо-рак гул / ю-зи-ни гўр / ма-сам саб-ру / қа-ро-рим йўқ /, V – – – / V – – – / V – – – / V – – – / Ма-фо-ий-лун, ма-фо-ий-лун, ма–фо –ий–лун, ма-фо-ий-лун, Та-раҳ-ҳум ай / ла-гил ҳар дам / бу куй-ган жо / на, эй дил-бар16/, V – – – / V – – – / V – – – / V – – – / Ма-фо-ий-лун, ма-фо-ий-лун, ма–фо–ий–лун, ма-фо-ий-лун, “Ошиқнома”нинг тўртинчи китоби таркибига киритилган “Ҳилола пари ва Ғариб”, саккизинчи китобига киритилган “Асилхон” достонларидан намуна сифатида келтирилган юқорида ғазаллар мафоийлун-мафоийлун-мафоийлун-мафоийлун рукнларининг такроридан ҳосил бўлган ҳазаж баҳрида ёзилганини кўришимиз мумкин. Бир байтдаги тақтеълар сони саккизта, мисралар охиридаги рукн ҳам ма-фо-ий-лун тарзда тўлиқ тўртта ҳижодан иборатлиги учун солим, яъни соғлом. Шу сабабдан биз бу ғазалнинг баҳрини ҳазажи мусаммани солим деб айтамиз. Умуман олганда, мумтоз адабиётда энг кўп қўлланилган баҳр бу рамал ҳисобланади. Алишер Навоийнинг “Хазойин ул-маоний” девонидаги 2600 та ғазалдан 1101 таси айнан рамали мусаммани маҳзуф баҳрида ёзилган17. Ҳазаж баҳри эса туркий шеъриятда қўлланилиши бўйича рамалдан кейинги иккинчи ўринда туради. Аммо рамал баҳри асосан маҳзуф, ҳазаж баҳри эса солим ҳолатда ишлатилади. Достонлардан келтирилган рамал ва ҳазаж баҳридаги намуналарда ҳам шу анъанага деярли тўлиқ риоя қилинганини кўришимиз ҳамда уларни халқ оғзаки ижодидаги мумтоз жанрларнинг мукаммал намунаси эканлигини айтишимиз мумкин. “ Ошиқ” туркум достонларда учрайдиган ғазалларнинг иккинчи кўриниши асосан битта баҳр ҳамда баъзи мисраларнинг айрим ўринларида бир ёки бир нечта рукнларнинг аралаш келиши ҳолатлари акс этган ғазаллар ҳисобланади. Бу каби ғазаллар ёзма адабиёт вакиллари ижодида кам бўлса-да, аммо учраб турадиган ҳолатдир. Биргина Аваз Ўтарнинг Юнус Юсупов нашрга тайёрлаган “Танланган асарлар”ида келтирилган айрим ғазалларда шу ҳолатни кузатишимиз мумкин: Эй–ким та–ман / но ай–ла–ма / баз м ет–ма к ул / жо-но н и-ла, – – V – / – – V – / – – V – / – – V – Download 51.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling