“Ошиқнома” туркумидаги достонларда ғазалнавислик анъаналари


Download 51.84 Kb.
bet3/4
Sana16.06.2023
Hajmi51.84 Kb.
#1513392
1   2   3   4
Bog'liq
Ғазал

М ус-тафъ-и-лун Мус-тафъ-и-лун Мус-тафъ-и-лун Мус-тафъ-и-лун
Ким унс тут / ғайму пари / суҳбат тузуб / инсон ила18
V – – / – – V – / – – V – / – – V –
Фо-и– ло– тун Мус-тафъ-и-лун Мус-тафъ-и-лун Мус-тафъ-и-лун
Аваз Ўтарнинг ушбу ғазали тўлиқ мустафъилун-мустафъилун-мустафъилун-мустафъилун рукнларининг такроридан ҳосил бўладиган ражази мусаммани солимда ёзилган, аммо биринчи байтнинг иккинчи мисрасидаги биринчи рукнда фоилотундан фойдаланилган. Шунингдек, “Қачон чеккай фиғон қумри бу зори нотавонингча” мисраси билан бошланадиган ғазали ҳам мафоийлун рукнларининг такроридан ҳосил бўладиган ҳазаж баҳрида ёзилган бўлса-да, олтинчи байтнинг иккинчи мисраси охиридаги тўртинчи рукн фоилотунда берилган:
Ман-гу ул фай / зи бермас эм / ди кўйи гу / листонимча19
V – – – / V – – – / V – – – / – V – –
Ма-фо-ий-лун Ма-фо-ий-лун Ма - фо-ий -лун фо–и – ло–тун
О шиқ” туркум достонларда учрайдиган ғазалларни ўрганганимизда уларнинг аксарият қисми биз юқорида келтирган тартиб асосида ёзилганини кўришимиз мумкин:
Сен-да н ай-ри / ман бе-да-во / дар-ди ҳиж-рон / қол-ми-шам /,

  • V – – / – V – – / – V – – / – V –

Фо –и – ло –тун, фо–и–ло–тун, фо–и– ло –тун, фо–и–лун,
Ўл-ма-йин қол / дим бу-гун ҳо / лим-ға ҳай-рон / қол-ми-шам20 /.

  • V – – / – V – – / – V – – / – V – /.

Фо–и– ло–тун, фо–и – ло–тун, фо–и– ло –тун, фо–и–лун,
Т оҳир ва Зуҳра достонидан олинган ушбу ғазал деярли тўлиқ фоилотун рукнида ёзилган. Аммо учинчи байтнинг биринчи мисрасидаги биринчи рукни мафоийлунда ёзилган:
Ё-рим йиғ-лар / эл-га баз м ай / лар-ки дав-рон / бо-ғи-да /
V – – – / – V – – / – V – – / – V –
Ма-фо-ий-лун фо–и – ло–тун, фо–и– ло –тун, фо–и–лун,
“Ошиқнома”ларда бу кўринишдаги ғазаллар нисбатан кўпроқ учрайди. “Асилхон ” достонига киритилган тўртта ғазалнинг учтаси шу тарзда ёзилган.
О-ё, эй қо / ши-да юз минг / фа-лак дўн-ган / га йиғ-лай-ман /,
V – – – / V – – – / V – – – / V – – – /
Ма-фо-ий-лун, ма-фо-ий-лун, ма–фо–ий–лун, ма-фо-ий-лун,
Ға-мим-га таш / на бў-либ гул / ка-би сўл-ган / га йиғ-лай-ман21 /.
V – – – / V – – – / V – – – / V – – – /
Ма-фо-ий-лун, ма-фо-ий-лун, ма–фо–ий–лун, ма-фо-ий-лун.
А силхон тилидан келтирилган ушбу ғазал деярли ҳазажи мусаммани солимда ёзилган, бироқ ғазалнинг мақтаъсидаги учта рукн фоилотунда ёзилган:
Оё Асил / ха-ё-лим-ни / куй-ди-риб а / йи-хо-ним-ни /
V – – – / V – – – / – V – – / V – – – /
Ма-фо-ий-лун, ма-фо-ий-лун, фо– и –ло–тун, ма-фо-ий-лун.
Ўл-ди-риб Ка / рам-жо-ним-ни / бу кул бўл-ган / га йиғ-лай-ман /
V – – / – V – – / V – – – / V – – – /
Фо-и-ло-тун, фо –и – ло –тун, ма–фо–ий–лун, ма-фо-ий-лун.
Юқорида таъкидлаганимиздек, “ошиқнома”ларда келтирилган ғазаллар, асосан, рамали мусаммани маҳзуф ва ҳазажи мусаммани солим баҳрларида ёзилган. Лекин кам бўлса-да , айрим ўринларда ҳазаж баҳрининг ахраб рукнидан фойдаланилган ҳолатлар ҳам учрайди:
Ҳо-линг-ни / ба-ён ай-ла, / гар сан-да / ха-бар ўл-са /,
– – V / V – – – / – – V / V – – – /
Мафъ-ув-лу, ма-фо-ий-лун, мафъ–ув–лу, ма-фо-ий-лун.
Иш қ о-та / ши-дин ет-ган / ҳам о-ҳи / са-ҳар бўл-са/.
– – V / V – – – / – – V / V – – – /
Мафъ-ув-лу, ма-фо-ий-лун, мафъ–ув–лу, ма-фо-ий-лун.
Ушбу баҳрнинг тўлиқ номи ҳазажи мусаммани ахраб деб номланиб, достонларда фақат айрим ўринларда қўлланилган. Таснифимизнинг иккинчи гуруҳига мансуб бўлган ғазаллар сингари бу ғазал таркибида ҳам айрим рукнлар алмашган ҳолда кўлланилган:
Ай-ғил сў / зинг-ни фар-занд, / мақ-са-динг / бўл-са ҳар-чанд /
– – V / – V – – / – V – / – V – – /
Мафъ-ув-лу, фо- и – ло–тун , фо–и–лун, фо–и–ло–тун.
Келтирилган намуна ғазалнинг тўртинчи байтининг биринчи мисраси бўлиб, унда уч хил – мафъувлу, фоилотун, фоилун рукнлари келтирилган.
Таснифимиздаги учинчи тур ғазаллар – таркибида айнан битта рукннинг такроридан эмас, балки бир нечта рукнларнинг тартибсиз равишда қўлланилишидан ҳосил бўлган ғазаллардир. Ёзма адабиётимиз вакиллари ижодида бу кўринишдаги ғазал шакллари учрамайди. Чунки бу ғазаллар таркибида айнан битта рукн устунликка эга эмас. Шунингдек, турли рукнлар навбат билан тартибли ҳолда ҳам жойлашмаган. Улар мисралар таркибида бетартиб ҳолда қўлланилган. Шунинг учун биз уларни ўз ичида яна иккига ажратдик:
а) учта рукннинг тартибсиз ҳаракатидан ҳосил бўлган ғазаллар;
Хис-рав ай-тар, / кўнг-лим ҳу-ши, / кел-ди-кет-ди / ғам-нинг қи-ши /,

  • V – – / – – V – / – V – – / – – V – /

Фо–и – ло –тун, мус-тафъ-и-лун, фо– и–ло–тун, мус-тафъ-и-лун.
Қўн-ди бу-гун / дав-лат қу-ши / бағ-рим ў-зи / ба-ҳор ўл-ди22 /.

  • V – – / – – V – / – V – – / V – – – /

Фо–и –ло –тун, мус-тафъ-и-лун, фо–и–ло–тун, ма-фо-ий-лун.
Ҳурилиқо ва Ҳамро достонидан келтирилган ушбу парчада учта – фоилотун, мустафъилун, мафоийлун рукнлари тартибсиз ҳолда келтирилган.
Б) тўртта рукннинг тартибсиз ҳаракатидан ҳосил бўлган ғазаллар. Бу ғазаллар таркибида тўртта рукн аралаш, ҳеч бири тенг қўлланилмаган тартибсиз ҳолатда учрайди.
Қо-шинг шам / ши-ри ет / гач бир на / фас-да /,
V – – / V – – / – – V / – – /
Фа – ув – лун , фа –ув –лун, мафъ–ув–лу, фаъ-лун.
Со-вут-ни / йир-ти-бон / қал-қо-на / чоп-ди23 /.
V – – / – V – / – – V / – – /
Фа–ув–лун , фо –и –лун, мафъ–ув–лу, фаъ-лун.
“Ошиқнома”нинг тўртинчи китоби таркибига киритилган “Ҳилола пари ва Ғариб” достонидан олинган парчада фаувлун, мафъувлу, фоилун, фаълун рукнлари бетартиб ҳолатда жойлашган.
Хулоса сифатида айтишимиз мумкинки, “Ошиқнома”лар таркибида келган ғазалларнинг аксарияти мумтоз жанр бўлган ғазалнинг мукаммал намунаси бўлмаса ҳам биз бу шеърий парчаларнинг ҳаммасини ғазал сифатида ўрганишимиз лозим. Чунки улар тартибсиз ҳолда бўлса-да аруз вазнидаги баҳрларнинг маълум бир рукнларига мос келади. Иккинчидан, улар оғзаки ижод вакилларининг ижод намуналари эканлиги, халқона услуб уларда устунликка эга бўлганлиги сабабли бу шеърий парчаларни тўлалигича арузнинг маълум бир баҳрига мослашга уриниш ўринсиздир. Шунинг учун бу шеърий парчаларни бахши, халфалар томонидан яратилган ғазал жанрининг намунаси сифатида илмий таҳлилга тортиш мақсадга мувофиқдир.



Download 51.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling