5-Amaliyot mashg`uloti
OSHIRUVCHI ROSTLAGICHLARNI HISOBLASH
1. Кучайтиргичлар тўғррисида умумий маълумотлар
Автоматик бошқариш
тизимлари, радиотехника, радиолокация ва бошқа тизимларда кичик
қувватли сигналларни кучайтириш учун кучайтиргичлардан фойдаланилади.
Кичик қувватли ўзгарувчан сигналнинг параметрларини бузмасдан доимий кучланиш
манбаининг қуввати ҳисобига кучайтириб берувчи қурилма кучайтиргич деб аталади.
Кучайтириш деганда сигнал (кучланиш ёки ток) амплитудаси, кучланиш
манбаи энергиясини чиқиш сигнали энергиясига ўзгартирилиши ҳисобига
частоталарнинг чегараланмаган оралиғида ночизиқли бузилишларсиз К
U
марта кўпайтириш тушунилади. Сигналларни кучайтириш операцион
кучайтиргич (ОК)лар, видеочастоталарнинг кенг полосали ва ЮЧ
кучайтиргичлари ёрдамида амалга оширилади.
Кучайтиргич қурилмаси кучайтирувчи элемент, резистор, конденсатор, чиқиш
занжиридаги доимий кучланиш манбаи ҳамда истеъмолчидан иборат. Битта кучайтирувчи
элементи бўлган занжир
каскад деб аталади. Кучайтирувчи элемент сифатида қандай элемент
ишлатишига қараб кучайтиргичлар электрон, магнитли ва бошқа хилларга бўлинади.
2. Кучланиш кучайтиргичлари
Кучланиш кучайтиргичлари қурилма чиқишида қурилма киришидагидан бир неча
баробар кўп кучланиш олишда қўлланилади. Охирги вақтларда бу ускуналар жуда кўп
қўлланилмоқда, чунки улар юқори кучланиш трансформаторларини ўрнини босади.
Бундай алмаштиришда ўлчамлар ва массадан ютилади. 1-расмда кучланишни параллел икки
баробар оширувчи ускуна схемаси келтирилган. У трансформаторнинг
битта иккиламчи
чулғамига уланган иккита бир ярим даврли тўғирлагич кўринишидадир. Агар А нуқта мусбат
потенциал, В нуқта манфий потенциалга эга бўлганда Д
1
диод очик, Д
2
диод ёпик бўлади. Бу
вақтда С
1
конденсатор очиқ бўлган Д
1
диод орқали Uст амплитуда қийматигача зарядланади.
Кейинги ярим даврда В нуқта мусбат, А нуқта манфий потенциалга эга бўлади, Д
1
диод ёпиқ,
Д
2
диод эса очиқ бўлади. Бу ярим даврда Д
2
диод С
2
конденсаторни зарядлайди. С
1
ва С
2
конденсаторлар чикишга нисбатан кетма-кет уланган бўлади. Конденсаторлардаги кучланиш
қутбланиши шундайки, разрядланиш вақт доимийси
разр
=CR
Ю
≥Т/2 (бу ерда С=С
1
=С
2
, Т-кириш
кучланиш даври) бўлганда ускунанинг чиқиш кучланиши трансформаторнинг иккиламчи
чўлғамининг кучланишининг икилланган қийматига тенг бўлади. 2-расмда
кучланиш икки
баробар оширувчининг схемаси келтирилган.
1-расм. Параллел кучланиш икки
баробар кучайтиргич схемаси.
2-расм. Кетма-кет кучланиш икки
баробар кучайтиргич схемаси.
Кириш кучланишини
бирор бир ярим даврда, қачонки В нуқта потенциали мусбат, А
нуқта потенциали манфий бўлганда Д
1
диод очик, Д
2
диод ёпиқ бўлади. Бу вақтда С
1
конденсатори Д
1
орқали U
2T
кучланиш амплитуда қийматигача зарядланади. Кейинги ярим
даврда А нуқта потенциали мусбат, В нуқта потенциали манфий бўлади, Д
1
диод ёпиқ, Д
2
диод
очиқ бўлади.
Бунда С
2
конденсатор Д
2
диод оркали зарядланишни бошлайди, яъни
трансформаторнинг иккиламчи чўлғами киришидан U
2
ва
зарядланган С
1
конденсаторидан
зарядланади.Бунинг оқибатида R
Ю
қаршилигида кучланиш қиймати U
2T
кучланиш икки
баробар оширилган қийматига тенг бўлади.