Қосимов Эркин Умарали ўғли Ёлғизликка малҳам мисралар


Ақл бошқарувида меҳрли бўлинг


Download 1.85 Mb.
bet5/22
Sana06.10.2023
Hajmi1.85 Mb.
#1694088
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Ёлғизликка малҳам мисралар осн

Ақл бошқарувида меҳрли бўлинг

-Энг юксак мехр бу Аллох мехри


-Меҳр ибодатдир
-Бахт -мехрли инсонлар орасида яшашдир.
-Фидоилик бўлсагина мехр уруғлари хосилга киради
- Рухингиздаги Меҳр тўлқинларин улашинг.
- Меҳр ила ёндошсанг дўстлик иплари узилмас.
-Мехр берсангиз хаётингизга мазмун киради ва баракали бўлади.
-Сухбатдош қидирсанг Сени тушунадиган, мехрли одамни топ..
- Меҳрни табассум билан улашинг.
- Меҳр кечиришга йул очади.
- Меҳр хасадни хавасга йўгиради..
-Фарзандлар балоғат ёшига етгунга қадар ота-оналарда Меҳр тўлқинлари кучли бўлади..
-Мехрни хосиласи одамийликдир
-Ёшларни тарбиялашда Ота-боболаримиз- “Меҳр дилда, қахр эса тилда бўлсин” дея, насихат қиладилар.
- Меҳрли бўлсангиз соғлиғингиз яхши бўлади.
- Меҳр соғлом кексаликнинг пойдевори
- Меҳрсиз меҳр ололмайсиз.
- Меҳр оила аҳиллиги.
- Меҳрлар бирлашса, у тинчлик посбони бўлади.
- Меҳр бойлик хазинаси.
- Меҳр ёлғизликка малхам.
- Меҳр тилда, сўзлар охангида, табассумда, нигохингиз ва либосингизда хам бўлмоғи лозим..
- Меҳр ила аёлларни тушунасиз, севасиз ва севимли хам бўласиз..
- Донолик меҳр онасидир.
- Меҳрли бўлсангиз, сизни севувчилар кўпаяди.
- Меҳр билан қахрни енгса бўлади.
-Доноликдаги Мехр ила “Мехрибонлик”- бирламчи, “Севги, мухаббат эса”-иккиламчидир.
- Меҳр омад гарови.
- Меҳр ила сингиган бадан ором олади.
- Ерга қадалган ниҳол уруғи ҳам меҳрга зор.
- Дилингиздаги меҳрни ҳайвонлар тезроқ илғайди.
- Мехрли бўлай десанг, ўзинг хал қилаоладиган муаммоларни дўстинга юклама.
- Меҳр маданият ва маънавият хазиасини бойитувчи фазилатдир.
- Меҳр- оила посбони.
-Мехрли бўлсангизгина сизда онг ва маданият уйғунлашади.
- Меҳр “Зоти-олийлар” авлодининг пойдевори.
-“Зоти-олийлар” мақомини олишни орзу қилсангиз мехрли бўлинг.
-Мехрли ва билимли инсонларгина хаёт шартларига мослашаолади ва бажаради.
- Меҳр панди-насиҳатлар онаси.
-Мехрли бўлсангизгина халқ ўртасида обрўигиз ошаверади.
- Фарзандлар тарбиялашнинг энг осон усули -уларга мехр билан ёндошинг ва ўрнак бўлинг.
-Мехрли бўлсангиз кайфиятингизни бузувчилар камаяди.
-Мехр билан ёндошсангиз душманингиз дўстга айланади.
-Мехрли бўлсангиз Сиз аёлларнинг сирли дунёсига осонлича кираоласиз.
-Мехрли бўлсангиз хусни-жамолингиз ёришади.
-Ғам-ташвишларингиз давоси-мехр
-Мухаббатдан кейин мехр-мехрибонлик қўша-қаришнинг гарови.
-Таббасум ва мехр ила ширин сўз билан мурожат қилинг, мушкулингиз осон ечилади.

Download 1.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling