ACCESS_INTO_NULL
|
Сизнинг дастурингиз инициализация қилинмаган (атомик нол) объектга қиймат беришга уринса.
|
COLLECTION_IS_NULL
|
Сизнинг дастурингиз EXISTS методидан ташқари бошқа коллекция методларини инициализация қилинмаган (атомик нол) ичма-ич жойлашган жадвал ёки массивга қўлланишга уринса, ёки дастур инициализация қилинмаган (атомик нол) ичма-ич жойлашган жадвал ёки массив элементлариг қиймат беришга уринса.
|
CURSOR_ALREADY_OPEN
|
Сизнинг дастурингиз очилган курсорни қайта очишга уринса. Курсорни қайта очишдан олдин уни ёпиш лозим.
FOR loop курсори у мурожаат қиладиган курсорни автоматик тарзда очади. Шу сабабли, сизнинг дастурингиз циклнинг ичида ушбу курсорни очиб билмайди.
|
DUP_VAL_ON_INDEX
|
Сизнинг дастурингиз берилганлар базасидаги уникал чеклагичга эга бўлган устунга икки марта бир хил қиймат беришга уринса.
|
INVALID_CURSOR
|
Сизнинг дастурингиз курсорлар устида қоидага хилоф бўлган (масалан очилмаган курсорни ёпиш) амалларни бажаришга уринса.
|
INVALID_NUMBER
|
SQL жумлаларида белгили қаторни сонга алмаштириш уринсиз, чунки қатор ўринли сонни ифодаламайди. (Процедуравий жумлаларда, VALUE_ERROR мустасно содир бўлади.)
|
LOGIN_DENIED
|
Сизнинг дастурингиз мавжуд бўлмаган ном ёки нотўғри парол орқали Oracle-га уланишга уринса.
|
NO_DATA_FOUND
|
SELECT INTO жумласи қатор қайтармаса, ёки сизнинг дастурингиз ичма-ич жойлашган жадвалнинг ўчирилган элементига ҳавола қилса.
|
NOT_LOGGED_ON
|
Сизнинг дастурингиз Oracle-га уланмасдан базага мурожаат қилишга уринса.
|
PROGRAM_ERROR
|
PL/SQL ички муаммолари бўлса.
|
ROWTYPE_MISMATCH
|
Хост курсор ўзгарувчиси ва PL/SQL курсор ўзгарувчиси биргаликда бўлмаган ҳар хил турларга эга бўлса
|
SELF_IS_NULL
|
Сизнинг дастурингиз бўш нусха учун MEMBER методини чақиришга уринса. Яъни ички-қурилган SELF параметри (ҳамма вақт MEMBER методига узатиладиган биринчи параметр ) null қийматга эга бўлади.
|
STORAGE_ERROR
|
PL/SQL ишлашида хотира етмаса.
|
SUBSCRIPT_BEYOND_COUNT
|
Сизнинг дастурингиз ичма-ич жойлашган жадвалга ёки коллекциядаги элементлар сонидан катта индех номерли массив элементига ҳавола қилса.
|
SUBSCRIPT_OUTSIDE_LIMIT
|
Сизнинг дастурингиз ичма-ич жойлашган жадвалга ёки ўрнатилган интервалдан ташқарида ётувчи индех номерли (масалан -1) массив элементига ҳавола қилса.
|
SYS_INVALID_ROWID
|
Белгили қаторни универсал rowid алмаштиришга уринса.
|
TIMEOUT_ON_RESOURCE
|
Oracle ресурсга муҳтож бўлса.
|
TOO_MANY_ROWS
|
SELECT INTO жумласи биттадан кўп қаторни қайтарса.
|
VALUE_ERROR
|
Арифметик, алмаштириш, кесиш ёки ўлчов чеклагичи билан боғлиқ хатолик содир бўлса.
|
ZERO_DIVIDE
|
Сизнинг дастурингиз сонни нолга бўлишга уринса.
|