Основы (асослар)
Oracle билан узаромулоқот
Download 0.95 Mb.
|
PL-SQL Маъруза матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- SQL қўллаб қувватлаш
- Берилганларни бошқариш
- Tранзакцияни бошқариш
- SQL функциялари
Oracle билан узаромулоқотУшбу бўлимда сиз PL/SQL тили ердамида SQL командалари, функциялари ва операторлари орқали Oracle берилганларини бошқаришни ўрганасиз. Шу билан бирга курсорларни бошқариш, курсор ўзгарувчиларидан фойдаланиш ва транзакция жараёнлари ҳам кўриб чиқилади. SQL қўллаб қувватлашPL/SQL тили SQL тилидаги берилганларни бошқариш жумлалари, транзакцияни назорат қилувчи жумлаларини, функцияларини, псевдоустунларини ва операторларини қўллаб қувватлайди. Бундан ташқари динамик SQL ҳам қўллаб қувватланади. Берилганларни бошқаришOracle берилганларини INSERT, UPDATE, DELETE, SELECT, ва LOCK TABLE командалари орқали бошқарилади. INSERT берилганлар базасидаги жадвалларга янги қатор қўшади; UPDATE қаторларни ўзгартиради; DELETE кераксиз қаторларни ўчириб ташлайди; SELECT сўровни бажаради ва LOCK TABLE вақтинча жадвалга киришни тақиқлаб қўяди. Tранзакцияни бошқаришЯхлит мантиқий ишни бажарувчи SQL берилганларни бошқариш жумлалари тўплами транзакция деб номланади. COMMIT, ROLLBACK, SAVEPOINT ва SET TRANSACTION командалар орқали транзакцияларни бошқариш мумкин. COMMIT командаси жорий транзакция давомида базада юз берган ўзгаришларни фиксирлаб қўяди. ROLLBACK эса жорий транзакция ишини тўхтатиб, транзакция бошланган қадар ҳолатга қайтаради . SAVEPOINT транзакция жараёнининг жорий нуқтасини белгилайди. SET TRANSACTION транзакция хоссаларини ўрнатади. SQL функциялариL/SQL тили барча SQL функцияларини жумладан AVG, COUNT, GROUPING, MAX, MIN, STDDEV, SUM, ва VARIANCE функцияларни ишлатишга имкон беради. Функция синтаксиси қуйидагича: Функция_номи([ALL | DISTINCT] ифода) Бу ерда ифода битта ёки ундан кўп устунларга мурожаат қилади. Агар ALL танласангиз, функция устуннинг барча қийматларини (жумладан такрорланганларини) инобатга олади. Агар DISTINCT танласангиз, функция устуннинг фақат фарқли қийматларини инобатга олади. Масалан қуйидаги жумла берилганлар базасидаги emp жадвалида жойлашган бир-биридан фарқ қиладиган job қийматлар сонини қайтаради: SELECT COUNT(DISTINCT job) INTO job_count FROM emp;
The function COUNT lets you specify the asterisk (*) option, which returns the number of rows in a table. For example, the following Қуйидаги мисол эса emp жадвалининг қаторлар сонини қайтаради: SELECT COUNT(*) INTO emp_count FROM emp;
Download 0.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling