Основы (асослар)
Download 0.95 Mb.
|
PL-SQL Маъруза матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Скаляр турлар Мураккаб турлар
- BINARY_INTEGER тур остилари
- PLS_INTEGER PLS_INTEGER тури -2147483647 .. 2147483647 интервалдаги ишорали бутун сонларни ифодалаш учун ишлатилади.
- BOOLEAN BOOLEAN тури TRUE, FALSE ва NULL қийматларни ифодалаш учун ишлатилади. DATE
Бир қаторли изоҳБир қаторли изоҳ қатордаги ихтиёрий жойидан иккита минус белгисидан башланиб қатор охиригача давом этади. Мисоллар келтирамиз: SELECT sal INTO salary FROM emp -- get current salary WHERE empno = emp_id; bonus := salary * 0.15; -- compute bonus amount Кўп қаторли изоҳКўп қаторли изоҳ (/*) слеш-юлдузча билан бошланади ва (*/) юлдузча слеш билан тугайди. Мисоллар келтирамиз: BEGIN
IF rating > 90 THEN bonus := salary * 0.15 /* bonus is based on salary */ ELSE bonus := 0; END If; ... /* Берилганлар турлариХар қандай ўзгармас ва ўзгарувчи уларнинг сақлаш формати, чеклагичлари ва ўзгариш соҳасини аниқлаб берувчи берилганлар турига эга бўлади
Number турлариNumber турлари сонли берилганларни сақлашга имкон беради. BINARY_INTEGERBINARY_INTEGER ишорали бутун сонлар (-2147483647 .. 2147483647) интервалда иккилик саноқ системада сақланади. Ишорани ўзгартирмасдан ҳисоблаш жараенида ишлатиш мумкин. NUMBER туридан камроқ жой талаб қилади. BINARY_INTEGER тур остилари:PL/SQL тилида қуйидаги тур остилар аниқланган: NATURAL
POSITIVE POSITIVEN SIGNTYPE NATURAL ва POSITIVE тур остилари мос равишда манфий бўлмаган ва мусбат бутун ўзгарувчиларни тавсифлайди. NATURALN ва POSITIVEN эса бутун ўзгарувчилар қиймати олдига нул қўйишни тақиқлайди. SIGNTYPE тури –1,0 ва 1 қийматга эга бўлган бутун ўзгарувчиларни тавсифлайди. NUMBERNUMBER тури сузувчи еки фиксирланган нуқтали сонларни ифодалаш учун ишлатилади. У қуйидаги синтаксисга эга NUMBER (аниқлик, масштаб) Бу ерда аниқлик умумий рақамлар белгилар сони ( 38) ва 1.ОЕ 129 ... 9.99Е 125 қийматларни қабул қилиши мумкин. Масштаб эса ўнлик нуқтадан кейинги рақамлар сони бўлиб – 84 дан 127гача ўзгаради. NUMBER тур остилариСиз қуйидаги NUMBER тур остиларини ишлатишингиз мумкин: DEC
DOUBLE PRECISION FLOAT INTEGER INT NUMERIC REAL SMALLINT DEC, DECIMAL ва NUMERIC тур остиларини максимал аниклиги 38 ўнлик ракамдан иборат фиксирланган нуктали сонларни ифодалаш учун ишлатишингиз мумкин. INTEGER, INT ва SMALLINT тур остиларини эса максимал аниқлиги 38 ўнлик рақамдан иборат бутун сонларни ифодалаш учун ишлатишингиз мумкин. DOUBLE PRECISION ва FLOAT тур остиларини максимал аниқлиги 38 ўнлик рақамдан иборат сузувчи - нуқтали сонларни ифодалаш учун ишлатишингиз мумкин. REAL тур остини максимал аниқлиги 18 ўнлик рақамдан иборат сузувчи - нуқтали сонларни ифодалаш учун ишлатишингиз мумкин. PLS_INTEGERPLS_INTEGER тури -2147483647 .. 2147483647 интервалдаги ишорали бутун сонларни ифодалаш учун ишлатилади.Белгили турларCHARCHAR – фиксирланган узунликдаги белгили берилганларни ифодалайди. Унинг синтаксиси: CHAR [(максимал узунлиги)], Максимал узунлиги CHAR турдаги базавий устунлар учун 2000 байт. Мумкин бўлган максимал узунлиги 32767. Тур остилари: CHARACTERSTRING VARCHAR2VARCHAR2 - ўзгарувчи узунликдаги белгили берилганларни ифодалайди. Унинг синтаксиси: VARCHAR 2 (максимал узунлиги) Бу ерда максимал узунлиги VARCHAR2 турдаги базавий устунлар учун 2000 байт. Мумкин бўлган максимал узунлиги 32767. Тур остилари: VARCHAR STRING LONGLONG - ўзгарувчи узунликдаги белгили қаторларни ифодалайди. Унинг синтаксиси: LONG (максимал узунлиги) Бу ерда максимал узунлиги LONG турдаги базавий устунлар учун 2147483647 байт. Максимал узунлиги LONG турдаги ўзгарувчилар учун 32760 байт LONG RAWLONG RAW - ўзгарувчи узунликдаги бинар берилганларини ва байтли қаторларни ифодалайди. Унинг синтаксиси: LONG RAW (максимал узунлиги) Бу ерда максимал узунлиги LONG RAW турдаги базавий устунлар учун 2147483647 байт. Максимал узунлиги LONG RAW турдаги ўзгарувчилар учун 32760 байт. LONG RAW турдаги берилганларни PL/SQL томонидан интерпретация қилинмайди RAWRAW - ўзгарувчи узунликдаги бинар берилганларини ва байтли қатор-ларни ифодалайди. Унинг синтаксиси: RAW (максимал узунлиги) Бу ерда максимал узунлиги RAW турдаги базавий устунлар учун 2000 байт. Максимал узунлиги RAW турдаги ўзгарувчилар учун 32760 байт. RAW турдаги берилганларни PL/SQL томонидан интерпретация қилинмайди. Расмлар ва графикларни сақлаш учун қулайдир. BOOLEANBOOLEAN тури TRUE, FALSE ва NULL қийматларни ифодалаш учун ишлатилади. DATEDATE тури 1 январь 4717 эрамиздан олдин 31 декабрь 4712 йилгача фиксирланган узунликдаги санани ифодалаш учун ишлатилади. ROWIDROWID – псевдоустун бўлиб бир қийматли равишда қаторни ифодалайди. Унинг формати BBBBBBBB.RRRR.FFFF. Бу ерда BBBBBBBB – берилганлар базасидаги блокнинг номери RRRR - блокда қаторнинг тартиб номери FFFF - берилганлар базасидаги файлнинг номери. (Хаммаси 16 лик системада) Мисол. 0000000Е . 000А. 0007. псевдоустун жисмонан 7-нчи файл 15-нчи блок 11-нчи қатор сақланади. NLS белгили турлариNLS белгили турлари миллий тиллардаги белгилар тўпламини ифодалаш учун ишлатилади. NCHAR ва NVARCHAR2 буларга мисол бўла олади. LOB турлариLOB (large object) турлари BFILE, BLOB, CLOB ва NCLOB иборат бўлиб (матн, расм, видеоклип ва товуш каби) тузилмаланмаган берилганларни ифодалаш учун ишлатилади. Унинг ўлчови 4 ГБ ошмаслиги лозим. BFILEBFILE берилганлар тури катта ҳажмдаги бинар объектларни базадан ташқарида жойлашган операцион тизим файлларида сақлаш учун ишлатилади. Хар бир BFILE ўзгарувчиси файл локаторини сақлайди. Файл локатори серверда жойлашган катта бинар файл ҳақида маълумотдан таркиб топган. Ушбу маълумот файл тўлиқ йўли номини аниқловчи директория ҳамроҳидан иборат. BFILE фақат ўқиб бўлади холос. BLOBBLOB берилганлар тури катта ҳажмдаги бинар объектларни базада сақлаш учун ишлатилади. Хар бир BLOB ўзгарувчиси локаторни сақлайди. Локатор катта бинар объект ҳақидаги маълумотдан таркиб топган. BLOB транзакцияларда қатнашиши мумкин ва уларни DBMS_LOB ёки OCI пакетлари ёрдамида ўзгартириш мумкин. СLOBСLOB берилганлар тури катта ҳажмдаги бир байтли белгили берилганлар блокини базада сақлаш учун ишлатилади. Хар бир СLOB ўзгарувчиси локаторни сақлайди. Локатор катта ҳажмдаги бир байтли белгили берилганлар блоки ҳақидаги маълумотдан таркиб топган. CLOB транзакцияларда қатнашиши мумкин ва уларни DBMS_LOB ёки OCI пакетлари ёрдамида ўзгартириш мумкин. NСLOBNCLOB берилганлар тури катта ҳажмдаги кўп байтли белгили NCHAR турдаги берилганлар блокини базада сақлаш учун ишлатилади. Хар бир NСLOB ўзгарувчиси локаторни сақлайди. Локатор катта ҳажмдаги кўп байтли белгили NCHAR турдаги берилганлар блоки ҳақидаги маълумотдан таркиб топган. NCLOB транзакцияларда қатнашиши мумкин ва уларни DBMS_LOB ёки OCI пакетлари ёрдамида ўзгартириш мумкин. Download 0.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling