- ўта юқувчанлиги, юқиш йўлларининг кўплиги, кенг ва тез тарқалиши,табиий ўчоқларга эга бўлиши, оғир кечиши, ўлим кўрсаткичларининг юқорилиги билан характерланадиган касалликлардир.
Карантин инфекциялар гуруҳига - ўлат, вабо, сариқ иситма ва короновирус инфекцияси киради.
Карантин сўзи - - италянча “ quarento” – сўзидан олинган бўлиб, қирқ яъни қирқ кун маъносини англатади. Карантин деганда юқумли бўлган одам, ҳайвон ёки воситаларни чегаралаш, мулоқотда бўлмасликка қаратилган чора- тадбирлар мажмуаси тушунилади.
Ўта хавфли юқумли касалликлар гуруҳига - геморрагик иситмаларнинг бошқа турлари ( Ласса, Марбург, Эбол, Қрим, Омск ), қутуриш, куйдирги, бруцеллёз, безгак ва бошқалар киради.
ЎЛАТ - карантин инфекциялар гуруҳига мансуб, ўта хавфли, табиий ўчоқли антропозооноз касаллик бўлиб, клиник жиҳатдан –умумий заҳарланиш белгилари, тери, лимфа тугунлари, ўпка яллиғланиши ва сепсис белгилари билан характерланади.
Этиологияси. - Ўлат қўзғатувчилари (Yersinia pestis) иерсиний туркумига мансуб бактерия бўлиб, ҳаракатсиз, спора ҳосил қилмайдиган, таркибида эндотоксин сақлаган грамм манфий таёқчадир.
Эпидемио-логияси. - Инфекция манбаи бемор одам ва касалланган ҳайвонлар, кемирувчилар
- Юқиш йўллари:
- -контакт
- -контакт-маиший
- -алиментар
- -трансмиссив
- -ҳаво-томчи
Клиник белгилари: - Тана ҳароратининг кўтарилиши 39-40С гача, интоксикация белгилари.
- Клиник шакллари:
- Тери-бубон шакли
- Ўпка шакли
- Ичак шакли
- Септик шакли
Ташҳисоти: 1.Клиник эпидемиологик . 2.Лаборатор текшириш усуллари: - Бактериоскопик усул - Бактериологик усул - Биологик усул Давоси: - -антибактериал даво
- -патогенетик даво
- -симптоматик даво
Do'stlaringiz bilan baham: |