Ўта хавфли инфекциялар
Download 37.45 Kb.
|
ЎТА ХАВФЛИ ИНФЕКЦИЯЛАР
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЭТИОЛОГИЯСИ.
- ЭПИДЕМИОЛОГИЯСИ.
ЎТА ХАВФЛИ ИНФЕКЦИЯЛАР ЎЛАТ Ўлат ўткир табиий ўчоқли трансмиссиз касаллик бўлиб Iersinia pestis қўзғатувчиси келтириб чиқаради. Касаллик юқори иситма оғир интоксикация белгилари, лимфа тугунлари, ўпка ва бошқа аъзоларда геморрагик-некротик яллиғланишга хос бўлган клиник белгилар билан кечади. Касаллик эпидемик ва пандемик тарқалиш хусуиятига эга бўлганлиги учун ўта хавфли ва карантин инфекциялар гуруҳига киради ЭТИОЛОГИЯСИ. Ўлат қўзғатувчиси Iepsinia pestis, харакатсиз, икки чети юмолоқ таёқчасимон шаклдир. Ўлат микроблари полиморфизм хусусиятига эга бўлиб чўзинчоқ, донадор, ипсимон ва филтрланадига турлари ҳам бўлади. Ўлат микроблари спора ҳосил қилмайди, капсулалари бор, грамманфий, анилин бўёқлар билан яхши бўялади .Ўлат қўзғатувчиси факултатив анаэроб. ЭПИДЕМИОЛОГИЯСИ. Ўлат айнан табиий ўчоқли трансмиссиз касаллик. Ўлатнинг табиий ўчоқлари кемирувчилар ва уларда яшайдиган бургалар орқали ўтиб чўл ва дашт минтақаларида инсонларга боғлиқ бўлмаган ҳолда тарқалади. Ўлатда туғма иммунитет бўлмайди, аммо бир ёшгача бўлган болалар камроқ касалланадилар. Касалликдан кейин турғун иммунитет қолади, қайта касалланиш ҳоллари кам. КЛИНИКАСИ. Касалликнинг енгил, яширин, субклиник, бубон шаклида, камроқ ҳолатларда ичак шакли, сепсис шаклида кечиш белгилари манбаларда кўрсатилган. Ўлатда касалликнинг яширин даври бир неча соатдан (бирламчи ўпка ва септик шаклида) 10 кунгача бўлиши мумкин (эмланган одамларда). Касалликнинг клиник шаклидан қатъий назар касаллик ўткир бошланади, кучли қалтираш, юқори тана ҳарорати 39-400С ва ундан юқори кузатилади. Беморларда кучли бош оғриғи, мушакларда оғриқ, ҳолсизлик, айрим ҳолларда қўрқув кузатилади. Беморлар юзи ва конъюктиваси қизарган, лаблари қуруқ. Оғиз шиллиқ қаватида геморрагиялар ва яра бўлиши мумкин. Тил шишган титраб туради, қалин оппоқ қараш билан қопланган (худди бўр суркалганга ўхшаб). Тилнинг шишганлиги ва қуруқлиги беморлар нутқини қийинлашувига олиб келади. Касаллик оғир кечганда юз ифодаси нажот излаган одам қиефасида, терилари кўкаринкираган, кўзларида қўрқўв акс этади.
Download 37.45 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling