Ўта хавфли инфекциялар
Download 37.45 Kb.
|
ЎТА ХАВФЛИ ИНФЕКЦИЯЛАР
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЭТИОЛОГИЯСИ.
- ЭПИДЕМИОЛОГИЯСИ.
ПРОФИЛАКТИКАСИ. Ўлат ўчоқларида жорий ва якуний дезинфекция ўтказилади. Беморлардан олинган ажратмалар, кўрпа-ёстиқлари, хона, ҳимоя кийимлари, ниқоб, боғлов материаллари, транспорт ва хоказолар 3%ли лизол ёки 1-2%ли хлорамин эритмаларида дезинфекция қилинади. Кийим кечаклар (мўйналисидан ташқари) формалин буғлари ёрдамида ҳам зарарсизлантирилади. Беморлар чиқиндилари 10%ли лизол, карбон кислотаси, хлораминли идишларга йиғилади. Бемор идишлари ва асбоблар қайнатиш йўли билан зарарсизлантирилади. Бемор алоҳида қилингач ёки ўлгач хонада якуний дезинфекция ўтказилади.
Ўлатка қарши мажбурий профилактик чораларга дератизация ва дезин-секция киради. КУЙДИРГИКуйдирги – ўткир бактриал зооноз инфекция, интоксикация тери сероз-геморрагик яллиғланиш, лимфа тугунларининг ва ички органларда кечадиган, септик шакллари билан характерланади. ЭТИОЛОГИЯСИ. Куйдиргини қўзғатувчиси –Bacillus antracis, Bacillus авлоди. Bacillа сеае оиласига киради. Йирик спора ҳосил қилувчи грамммусбатли, 5-10 мкм узунлиги 1-1,5 мкмдиаметрли таёқча капсула билан ўралган. Куйдирги бацилласи гўштпептонли муҳитда яхши ўсади. Бациллани капсулали ва соматик антигени бор, энзотоксин ажратади, оқсилли комплексдан иборат. Куйдирги таёқчасини вегетатив шакли оддий дезинфекцияловчи моддалар таъсирида ва қайнатилганда ҳалоқ бўлади. Споралари нисбатан чидамли. Тупроқда ўн йиллар давомида сақланади. Автоклавда (1100С) 40 минутда ҳалоқ бўлади. Споралар активлашган хлорамин эритмаси, қайноқ фармалдегид, перекис водородга чидамсиз.
Download 37.45 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling