Останконсозлик заводининг электр таъминоти


Download 1.15 Mb.
bet13/25
Sana16.06.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1491073
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   25
Bog'liq
Cаноат корхоналарининг электр таъминоти фанидан амалий машгулотлар

5-расм. Сим ѐки кабел билан бажарилган магистрал схема.



6-расм. Шинали ѐғмалар билан бажарилган магистрал схема.





7-расм. Блок-трансформаторли магистрал схема.





8-расм. «Занжирли» магистрал схема.
Подстанцияларда, магистрал схемалар учун тақсимловчи шитларни ўрнатилиши талаб қилинмайди, бунинг ҳисобидан ўтказгич материалларининг сарфи камаяди, натижада цех электр тармоқлари қурулмалари арзонлашади ва соддалашади.
Шина ўтказгичлари ѐрдамида бажарилган магистрал схемаларда, технологик қурулмаларни ўрнини ўзгартирилиши, электр тармоқларни қайта ўзгаришига сабаб бўлмайди.
Магистрал тармоқларни ишдан чиқиши, шу тармоққа уланган барча истеъмолчиларни узиб кўйилишига сабаб бўлади, бу эса магистрал тармоқнинг камчилиги ҳисобланиб, электр таъминотининг ишончлилигини пасайтиради.
Радиал ва магистрал тармоқларнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, ишлаб чиқариш корхоналари хусусиятига кўра, атроф-муҳит ва шароитга кўра, аралаш электр таъминлаш схемалари қўлланилади, яъни 9-расм бўйича, 1 - асосий магистрал; 2 - иккиламчи магистрал ва 3 – истеъмолчилар.



9-расм. Радиал ва магистрал схемалардан ташкил топган аралаш схема.

Конструктив тузилиши ва қурилишига кўра, цех электр тармоқлари қуйидагича бажарилади:



  • комплект шина ўтказгичли;

  • кабел тузилишли (конструкцияли), ариқчали, ариқ (лоток) ва қутичалардаги кабел, ҳамда ҳимояланган ўтказгичли;

  • қурилиш элементларига ўрнатилган кабел ва ҳимояланган ўтказгичли;

  • трубаларда ўтказилган кабел ва ҳимояланган ўтказгичли;

  • троллеяли тармоқлар.

Электр тармоқларни ўрнатилиши, атроф-муҳит шароитига қараб, технологик қурилмаларини жойлашиши ва бинони қурилиш хусусиятига қараб танланади.

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling