Останконсозлик заводининг электр таъминоти
©Тошкент Давлат Техника Университети - 2015
Download 1.15 Mb.
|
Cаноат корхоналарининг электр таъминоти фанидан амалий машгулотлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1- амалий машғулот
- 5- амалий машғулот
- 6- амалий машғулот
- 8- амалий машғулот Электр таъминоти тизимида қисқа туташув 9
- 10- амалий машғулот
- Илова- 5. Трансформаторларнинг маълумотнома параметрлари Илова- 6.
©Тошкент Давлат Техника Университети - 2015
Кириш Ушбу услубий қўлланмани ўқитишдан мақсад, талабаларни саноат корхоналари миқѐсида электр истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлашнинг ҳозирги аҳволи, муаммолари ва келажакдаги ривожланиши билан таништиришдан иборатдир. Услубий қўлланманинг асосий вазифаси, талабаларга электр энергиясидан оқилона фойдаланиш, ҳисобий юкламаларни ҳисоблашнинг амалий намуналари, реактив қувват компенсацияси, бош пасайтирувчи подстанцияни ўрнини топиш ва электр юкламалар картограммасини аниқлаш, ҳамда трансформатор подстанциясида трансформаторларни танлаш, шу билан бирга трансформаторларда кузатиладиган қувват исрофларини ҳисоблаш, саноат корхоналарининг электр таъминоти схемаларини тўғри танлаш, ҳаво ва кабел электр узатув линияларини кесим юзасини аниқлаш, электр таъминоти тизимида қисқа туташувни ҳисоблаш, кабел линияларини термик бардошлиги ва кучланиш исрофи бўйича текшириш, электр аппаратлар танлаш ва бошқа лойиҳалаш жараѐнидаги ҳисоблашларни намунавий мисоллар ѐрдамида чуқурроқ таништиришдан иборатдир. Саноат корхоналарининг электр таъминоти тизими, электр истеъмолчи- ларини электр энергияси билан таъминлаш учун бунѐд этилади. Саноат корхоналарининг цех электр истеъмолчиларига қуйидагилар киради: ҳар хил механизмларнинг электр юритгичлари, электр печлари ва электротермик ускуналар, электролиз қурилмалари, электр пайвандлашлар учун керакли аппарат ва машиналар, ѐритиш қурилмалари, электр филтрлар ва бошқалар. Саноат корхоналарининг асосий манбаси бўлиб, туман электр тармоқлари тизими ҳисобланади. Саноат корхоналарининг электр истеъмолчилари ва электр энергия манбалари орасидаги масофалар жуда узоқ бўлганлиги учун, подстанцияларда ўрнатилган трансформаторлар орқали кучланишни 110 кВ ва ундан юқори миқдорда оширилиб корхоналарга юборилади. Бу эса ўз навбатида узатиш ва тақсимлаш линияларида энергия исрофини камайтиради. Корхоналарнинг электр энергиясини қабул қилиш жараѐни подстанцияларда кучланиш миқдори пасайтириб истеъмолчиларга узатиш орқали кузатилади. Ушбу услубий қўлланма, кейинчалик, талабаларни саноат корхоналари миқѐсида ишлаши давомида, лойиҳалаш жараѐнини, электр қурилмаларни танлаш ва ҳисоблашда, ҳамда давр талабидан келиб чиққан ҳолда корхонанинг иқтисодий ҳолатини ҳисобга олиб, тежамкор электр ускуналарни ўрнатишига ѐрдамчи қўлланма ҳисобланади. Download 1.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling