Останконсозлик заводининг электр таъминоти
Download 1.15 Mb.
|
Cаноат корхоналарининг электр таъминоти фанидан амалий машгулотлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жаъми: 15182
- 71995 1-расм. «Китоб темир-бетон буюмлари» корхонаси цехларининг бош плани.
1-расм. «Китоб темир-бетон буюмлари» корхонаси цехларининг бош плани. 2– амалий машғулот. Ҳисобий қувватларни аниқлаш.Замонавий саноат корхоналарининг электр таъминоти тизимини лойиҳа- лашда, ечилиши керак бўлган мураккаб техник-иқтисодий масалаларнинг асосини кутилаѐтган электр юкламаларни тўғри аниқлаш ташкил этади. Электр юкламаларни ҳисобий қувватларини ҳисоблаш, ҳар қандай электр таъминлаш тизимини лойиҳалашда биринчи босқич ҳисобланади. Электр юкламаларнинг ҳисобий қувватларини аниқлаш, электр тизимига сарф бўладиган капитал маблағлар, рангли металлар сарфи, электр энергияси нобудгарчилиги ва эксплуатация харажатларини аниқлаши билан белгилайди. Агар ҳисобий қувватни ошириб аниқланса, капитал маблағларни ортишига, танқис бўлган электр қурилмалар ва ўтказгичларни тўла имконият даражасида ишламаслигига ва электр энергиясининг нобудгарчилигини ошишига сабаб бўлади. Юкламани камайтириб аниқлаш эса, электр қурилмаларини тез ишдан чиқишига, айрим агрегатларнинг иш унумдорлигини камайишига, электр таъминоти тизимида нобудгарчиликларни ошишига, электр энергияси сифат кўрсатгичларини ѐмонлашишига ва электр таъминоти тизимининг ишончлилигини камайишига олиб келади. Шунинг учун кутилаѐтган юкламаларни тўғри аниқлаш, электр таъминоти тизимини оптимал лойиҳалаштиришнинг асосий омилидир. Ҳисобий актив қувват сифатида шундай давомли ўзгармас юклама қабул қилинадики, унинг таъсиридан ўтказгич ҳароратининг ошиши ѐки изоляциянинг иссиқликдан эскириш даражаси, кутилаѐтган ўзгарувчан юкламадагига эквивалент бўлади. Ҳисобий юкламаларни аниқлашда қуйидаги вазиятларга эътибор бериш керак: цех ва корхоналарнинг юкламалар графиклари, вақт ўтиши билан технологик жараѐнни такомиллашиши натижасида текисланиб боради; ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва механизациялаш, электр энергия сарфини ошишига, яъни электр юкламаларнинг ортишига олиб келади; саноат корхоналари электр таъминоти тизимларини лойиҳалашда, ишлаб чиқаришнинг келажакдаги ривожланишини, яъни корхона электр юкламасини яқин 10÷15 йиллар мобайнида ортишини ҳисобга олиш керак. Электр таъминоти тизимиларини лойиҳалашда кутилаѐтган ҳисобий юкламаларни аниқлаш учун ишлатиладиган усулларни икки гуруҳга бўлиб қараш мумкин. Биринчиси, асосий усуллар гуруҳи бўлиб, ҳисобий юклама қуйидаги кўрсатгичлар бўйича аниқланади: ўрнатилган қувват ва талаб коэффициенти; ўртача қувват ва юкламалар графигининг форма коэффициенти; ўртача қувват ва ҳисобий юкламанинг ўрта юкламадан четлашиши (статистик усул) ўртача қувват ва максимум коэффициенти (тартибга солинган диаграммалар усули). Иккинчиси, ѐрдамчи усуллар гуруҳи бўлиб, ҳисобий юкламани топишда қуйидаги кўрсатгичлар асос қилиб олинади: маҳсулот бирлигига тўғри келадиган электр энергиясининг солиштирма сарфи; корхона майдонининг 1 (м2) юзасига тўғри келадиган электр юклама миқдори. У ѐки бошқа усулни танлаш, ҳисоблаш усулининг жоиз хатолилига қараб белгиланади. Яхлитлаштирилган ҳисоблашларда, цех истеъмолчиларининг умумий ўрнатилган қувватларидан фойдаланиладиган усуллар ишлатилади. Айрим электр истеъмолчиларнинг маълумотнома маълумотларига асосланган ҳолда, юқоридаги усуллар билан ҳисоблаш нисбатан аниқ деб саналади. Ҳисобий юкламани ўрнатилган қувват ва талаб коэффициенти бўйича аниқлаш тахминий усул бўлиб, хомаки ҳисоблашларда ва умумкорхона юкламаларини аниқлашда ишлатилишини тавсия этиладиганлиги сабабли, ушбу амалий машғулотда кўрсатилган усулдан фойдаланамиз: цехнинг ҳисобий актив қуввати:
бу ерда, Рн - ўрнатилган номинал қувват (электр истеъмолчиларнинг техник паспортида кўрсатилган қувват), (кВт); kT - мазкур гуруҳ истеъмолчилари учун талаб коэффициенти (қиймати маълумотномадан олинади). цехнинг ҳисобий реактив қуввати:
учун маълумотномадан олинадиган қувват коэффициенти. tg cos гуруҳ истеъмолчилари жойлашган цех майдонининг юзаси:
бу ерда, а – цех юзасининг эни, (мм); b - цех юзасининг узунлиги, (мм); М – цех ѐки заводнинг масштаби. цехнинг ѐритишига кетадиган ҳисобий актив қувват:
солиштирма қуввати, (Вт/м2); kTёр мазкур гуруҳ истеъмолчилари учун ѐритишига кетадиган талаб коэффициенти (қиймати маълумотномадан олинади). цехнинг тўла қуввати:
цехнинг ҳисобий қувват коэффициенти: cos ' Pх Pхёр Sх цехнинг ҳисобий реактив қувват коэффициенти: tg ' cos ' Мисол тариқасида, амалий машғулот учун берилган бошланғич маълумотларга таянган ҳолда, Цемент омборини ҳисобий қувватларини кўриб чиқамиз. цехнинг ҳисобий актив қуввати:
цехнинг ҳисобий реактив қуввати:
цехнинг ѐритишига кетадиган ҳисобий актив қувват:
цехнинг тўла қуввати:
цехнинг ҳисобий қувват коэффициенти: cos ' Pх Pхёр Sх 45 33,1 0,86 90,589 цехнинг ҳисобий реактив қувват коэффициенти: tg' cos ' 0,86 0,59 Худди шу тартибда, қолган цехлар учун ҳисобий юкламаларни аниқлаб, жадвал кўринишига келтирамиз ва натижаларини 2 чи жадвалга киритимиз. Download 1.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling