Останконсозлик заводининг электр таъминоти


©Тошкент Давлат Техника Университети - 2015


Download 1.15 Mb.
bet2/25
Sana16.06.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1491073
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
Cаноат корхоналарининг электр таъминоти фанидан амалий машгулотлар

©Тошкент Давлат Техника Университети - 2015





МУНДАРИЖА

Кириш




1- амалий машғулот

Амалий машғулотларни ҳисоблаш учун бериладиган дастлабки маълумотлар

2- амалий машғулот

Ҳисобий қувватларни аниқлаш

3- амалий машғулот

Реактив қувват компенсацияси

4- амалий машғулот

Бош пасайтирувчи подстанциянинг ўрнини топиш. Электр юкламалар картограммаси

5- амалий машғулот

Трансформаторлар сони ва қувватларини аниқлаш, ҳамда қувват исрофларининг ҳисоби

6- амалий машғулот

Саноат корхоналарининг электр таъминот схемалари

7- амалий машғулот

Ҳаво ва кабел электр узатув линияларининг кесим юзасини аниқлаш

8- амалий машғулот

Электр таъминоти тизимида қисқа туташув

9- амалий машғулот

Кабел линияларини термик бардошлиги ва кучланиш исрофи бўйича текшириш

10- амалий машғулот

Электр аппаратларни танлаш

Фойдаланилган адабиѐтлар

Амалий машғулотларни мустақил бажариш учун берилган вариантлар тўплами

Илова-1.

Цех электр истеъмолчилар гуруҳидаги талаб коэффициенти (Кт), электр ѐритиш қурилмалари ѐритиши учун талаб коэффициенти (Кѐ.т), ѐритиш учун солиштирма қувват (Рѐ.с) ва актив қувват коэффициенти
(cos) маълумотлари

Илова-2.

Уч фазали алюминий толали кабелнинг техник
характеристикалари

Илова-3.

Учтолали кабелнинг 1 км узунликдаги солиштирма актив
ва индуктив қаршиликлари

Илова-4.

Кучланиш остида ростланадиган 0,38 кВ кучланишли
комплект конденсатор ускуналари маълумотномалари

Илова-5.

Трансформаторларнинг маълумотнома параметрлари

Илова-6.

Зарб коэффициентининг k3=f(Ta) боғлиқлик графиги



Кириш

Ушбу услубий қўлланмани ўқитишдан мақсад, талабаларни саноат корхоналари миқѐсида электр истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлашнинг ҳозирги аҳволи, муаммолари ва келажакдаги ривожланиши билан таништиришдан иборатдир.


Услубий қўлланманинг асосий вазифаси, талабаларга электр энергиясидан оқилона фойдаланиш, ҳисобий юкламаларни ҳисоблашнинг амалий намуналари, реактив қувват компенсацияси, бош пасайтирувчи подстанцияни ўрнини топиш ва электр юкламалар картограммасини аниқлаш, ҳамда трансформатор подстанциясида трансформаторларни танлаш, шу билан бирга трансформаторларда кузатиладиган қувват исрофларини ҳисоблаш, саноат корхоналарининг электр таъминоти схемаларини тўғри танлаш, ҳаво ва кабел электр узатув линияларини кесим юзасини аниқлаш, электр таъминоти тизимида қисқа туташувни ҳисоблаш, кабел линияларини термик бардошлиги ва кучланиш исрофи бўйича текшириш, электр аппаратлар танлаш ва бошқа лойиҳалаш жараѐнидаги ҳисоблашларни намунавий мисоллар ѐрдамида чуқурроқ таништиришдан иборатдир.
Саноат корхоналарининг электр таъминоти тизими, электр истеъмолчи- ларини электр энергияси билан таъминлаш учун бунѐд этилади. Саноат корхоналарининг цех электр истеъмолчиларига қуйидагилар киради: ҳар хил механизмларнинг электр юритгичлари, электр печлари ва электротермик ускуналар, электролиз қурилмалари, электр пайвандлашлар учун керакли аппарат ва машиналар, ѐритиш қурилмалари, электр филтрлар ва бошқалар.
Саноат корхоналарининг асосий манбаси бўлиб, туман электр тармоқлари тизими ҳисобланади. Саноат корхоналарининг электр истеъмолчилари ва электр энергия манбалари орасидаги масофалар жуда узоқ бўлганлиги учун, подстанцияларда ўрнатилган трансформаторлар орқали кучланишни 110 кВ ва ундан юқори миқдорда оширилиб корхоналарга юборилади. Бу эса ўз навбатида узатиш ва тақсимлаш линияларида энергия исрофини камайтиради. Корхоналарнинг электр энергиясини қабул қилиш жараѐни подстанцияларда кучланиш миқдори пасайтириб истеъмолчиларга узатиш орқали кузатилади.
Ушбу услубий қўлланма, кейинчалик, талабаларни саноат корхоналари миқѐсида ишлаши давомида, лойиҳалаш жараѐнини, электр қурилмаларни танлаш ва ҳисоблашда, ҳамда давр талабидан келиб чиққан ҳолда корхонанинг иқтисодий ҳолатини ҳисобга олиб, тежамкор электр ускуналарни ўрнатишига ѐрдамчи қўлланма ҳисобланади.

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling