тоифали электр истеъмолчиларига, юқорида айтиб ўтилган I ва II тоифали истеъмолчилар туркумига кирмайдиган барча электр қабул қилувчилар киради. Уларнинг электр таъминоти битта манба орқали бажарилиши мумкин. III тоифали электр истеъмолчиларининг электр таъминотидаги узилиш вақти 24 соатдан ошмаслиги керак.
«Китоб темир-бетон буюмлари» корхонасида айрим цехларнинг тоифалари ва технологик жараѐнларини аниқлаймиз, яъни:
Маъмурий-хўжалик биноси, III тоифали истеъмолчилар туркумига киради.
Арматура цехи, II тоифали истеъмолчи ҳисобланиб, ушбу цех заводнинг арматура маҳсулотлари билан таъминловчи цех ҳисоланади.
Тайѐр маҳсулот омбори, III тоифали истеъмолчи ҳисобланиб, заводнинг барча тайѐр маҳсулотлари ушбу цехда йиғилади ва шу ердан тарқатилади.
Қозонхона, I тоифали истеъмолчилар туркумига киради. Заводнинг барча иссиқ сувини таъминловчи цехдир.
Таъмирлаш-механика цехи. II тоифали истеъмолчилар туркумига киради. Цехда металга совуқ ишлов бериш учун (токарлик ускуна, чарх ускуналари, тешувчи ва айлантирувчи (карусельные) токар-револьвер
ускуналари) кўприксимон кранлар, прессловчи ускуналар, механик шамоллатгич ўрнатилган.
Электр-механика цехи, II тоифали истеъмолчи ҳисобланади.
Насосхона, I тоифали истеъмолчилар туркумига кириб, заводнинг барча сув таъминотини таъминловчи цехи ҳисобланади.
Ошхона, III тоифали истеъмолчидир. Бунда заводнинг барча ходимлари овқатланиши мумкин.
Компрессорхона, I тоифали истеъмолчилар туркумига кириб, пневматик механизмларни юқори босимда сиқилган ҳаво билан таъминлайди.
Ёқилғи омбори, III тоифали истеъмолчидир. Бунда, завод эҳтиѐжи учун мўлжалланган барча ѐқилғи маҳсулотлари сақланади.
БСУ, II тоифали истеъмолчи ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |