Останконсозлик заводининг электр таъминоти


– амалий машғулот. Амалий машғулотларни ҳисоблаш учун бериладиган дастлабки маълумотлар


Download 1.15 Mb.
bet3/25
Sana16.06.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1491073
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
Cаноат корхоналарининг электр таъминоти фанидан амалий машгулотлар

1 – амалий машғулот. Амалий машғулотларни ҳисоблаш учун бериладиган дастлабки маълумотлар


Ушбу услубий қўлланмада, амалий машғулотларни ҳисоблаш учун фойдаланиладиган бошланғич маълумот сифатида «Китоб темир-бетон буюм- лари» корхонасининг тарихи, цехларнинг технологик жараѐни ва номинал қувватлари, ҳамда корхона миқѐсида цехларни жойлашганлигининг бош плани келтирилган.




«Китоб темир-бетон буюмлари» корхонасининг тарихи


Қурилиш молларида ривожланиш эҳтимолини қондириш мақсадида, мамлакатимизда эски корхоналарни реконструкция қилиб, янги замонавий корхоналар қурилмоқда.
Саноат корхоналарининг ривожланишида маҳаллий хом-ашъѐдан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эгадир. Маҳаллий кўмир ҳовузини ташкил этишда минералларга бой бўлган ерларни ва иккиламчи кулранг тошлар бошланғич хом-ашъѐ сифатида керакли буюмларни ишлаб чиқаришида ишлатилган.
«Китоб темир-бетон буюмлари» корхонаси қурилиш ишларини 1951 йилдан бошлаб 1952 йил якунлади. Завод ўзининг иш фаолиятини 10 кварталда 1956 йилда ўзининг гуруҳи ичида ишлаб чиқарилган маҳсулотларини намойиш этди, яъни:

  • пол учун плита;

  • фасадли плита;

  • девор ичида қўювчи плиталар;

  • санитар қурилиш керамикаси.

Аҳолинининг талаби ва кўп истеъмол қилинишига қараб, 1971 йилда темир-бетон воситалар ишлаб чиқарилган буюмлар эркин бозор майдонида замонавий қурилиш молларини янги жабҳаларини юзага чиқарилган.
Ҳозирги вақтда комбинат 3 та асосий қисмга эгадир, яъни плитали цех, сирт-қопловчи ва булардан ташқари кенг истеъмол учун ѐрдамчи цехлар киради.


«Китоб темир-бетон буюмлари» корхонаси цехларининг технологик жараѐнининг умумий характеристикаси


Каосин лойи темир йўллар орқали заводнинг майдалаш цехига олиб келинади. Бу цехда каосинни майдалаб-янчиб суспензия кўринишида келтиради ва сирт-қопловчи цехга жўнатилади. Кейин суспензия аралаштирилади ва труба йўллар орқали кукунга айлантириладиган ўрнатгичга ўтади. Кукун ҳолда маҳсулот бункерга тушади. У ерда 8 атмосфера босим остида пресслашади, кейин плита ўрнатгичга ўтади. У ерда 8000С ҳарорат остида тобланади. Плита ўрнатиб қиздирилганидан сўнг, глазурлашади ва қайта қиздириш учун сачратиш усулидан фойдаланилади. Тайѐр плита ѐғочли яшикда қадоқланиб ва тайѐр-маҳсулотлар омборига ўтказилади. Бу тайѐр маҳсулот ҳисобланади.
Комбинатда қўшимча цехлар ҳам мавжуд (механик таъмирловчи, қурилиш, транспортли ва бошқалар).
«Китоб темир-бетон буюмлари» корхонаси, Қашқадарѐ вилояти Китоб туманидаги 110/10 кВ ли подстанциядан электр энергия олади. 110 кВ ли подстанция томонида 2 та блок схемаси ва боғловчи қурилмаси билан таъминланган.
Электр таъминотининг ишончлилигига қўйиладиган талабларга қараб электр истеъмолчилар қуйидаги 3 та тоифаларга бўлинади.

  1. тоифали электр истеъмолчиларига электр таъминотидаги узилиш кишиларнинг ҳаѐтини хавф остига қўяди, халқ хўжалиги учун катта зарар келтиради, қимматли қурилмаларни бузилиши ва кўплаб хом-ашъѐни исрофга чиқишига, мураккаб технологик жараѐнни узоқ вақтга издан чиқишига, коммунал хўжаликнинг энг муҳим жабҳаларида ишнинг бузилишига олиб келади. I тоифали электр қабул қилувчилар электр энергиясини камида иккита мустақил таъминлаш манбаларидан олишлари шарт ва уларнинг электр таъминотидаги узилиш вақти, захирадаги манбани автоматик равишда улашга кетадиган вақт билан белгиланади.

Ушбу тоифадаги электр истеъмолчиларга мустақил манба сифатида икки электр станцияси ѐки подстанцияларнинг тақсимлаш қурилмаларини ишлатилиш мумкин.

  1. тоифали электр истеъмолчиларнинг электр таъминотидаги узилиши кўплаб маҳсулотларни ишлаб чиқарилмаслигига, ишчиларнинг оммавий туриб қолишига, механизмлар ва корхона транспортини ишламаслигига, шаҳар ва қишлоқ аҳолисининг кўп қисмининг нормал фаолиятини бузилишига олиб келади. II тоифадаги истеъмолчилар корхоналарда энг кўп қисмни ташкил қилади. Уларнинг электр таъминотини иккита мустақил электр манбалар орқали бажарилиши тавсия этилади. II тоифали истеъмолчиларда электр таъминотидаги узилиш вақти захирадаги манбани навбатчи шахс ѐки махсус бригада фаолиятининг улашга кетадиган вақти билан, яъни узилиш вақтини 1 соат деб белгиланган.


  2. Download 1.15 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling