Останконсозлик заводининг электр таъминоти
– амалий машғулот. Ҳаво ва кабел электр узатув линиялари кесим
Download 1.15 Mb.
|
Cаноат корхоналарининг электр таъминоти фанидан амалий машгулотлар
7 – амалий машғулот. Ҳаво ва кабел электр узатув линиялари кесимюзасини аниқлаш Электр энергиясини станция ва подстанция манбаларидан саноат корхоналаринг қабул пунктларигача, ҳаво ва кабел электр узатув линиялари орқали узатилади. Ҳаво ва кабел электр узатув линияларининг кесим юзасини танлашда техник ва иқтисодий омилларни ҳисобга олиш керак. Техник омиллар қуйидагилардан иборат: ишчи (ҳисобий) ток таъсиридан узоқ вақт давомида қизиш; қисқа туташув токи таъсиридан қисқа вақт давомида қизиш; нормал ва фавқулодда (авария) ҳолатларда кучланиш нобудгарчилиги- нинг миқдори; ташқи муҳит кучларига (шамол, симнинг муз билан қопланган қисмининг оғирлиги) ва ўз оғирлиги таъсиридан содир бўладиган механик юкламага чидамлилиги; атроф-муҳит, кучланиш ва ўтказгичнинг кесим юзаси билан боғлиқ бўлган омил, яъни тожланишга чидамлилиги. Иқтисодий омил деганда, қабул қилинган ўтказгичлар, кабеллар ва шиналарга сарфланадиган капитал ва эксплуатация харажатлари тушунилади. Ишлаб чиқарилган кабеллар учун механик мустаҳкамлик ва тожланишни бўлмаслиги, завод томонидан кафолатланади. Шунинг учун кабелларни механик мустаҳкамлик ва тожланиш шартлари бўйича текширилмайди. Электр энергиясини истеъмолчиларга узатишдаги харажатлар, кўп ҳолларда фойдаланаѐтган ўтказгичнинг кўндаланг кесимига боғлиқдир. Маълумки, электр узатув линиясининг кесим юзаси қанчалик катта бўлса, электр энергиясининг нобудгарчилиги шунчалик камаяди. Лекин, бу ҳолда рангли металларнинг сарфи ва электр узатув линиясининг қуришига кетадиган харажатлар ошади. Иқтисодий томондан қулай электр узатув линиясини танлаш учун, линиянинг ҳар хил кесимлари учун сарфланадиган капитал маблағлар ва йиллик эксплуатация харажатларини солиштириш зарур бўлади. Электр узатиш линиясини иқтисодий томондан мақсадга мувофиқ кесими деганда, кесимнинг шундай стандарт қиймати тушуниладики, унда келтирилган йиллик сарф-харажатларнинг миқдори минимум бўлади. ик Электр қурилмаларининг тузилиши қоидаларида, иқтисодий томондан фойдаланиб, қуйидаги муносабат орқали топишни тавсия этилади: S I х j ик ик бу ерда, I х электр узатув линиясининг ҳисобий токи, (А). Иқтисодий ток зичлигининг қиймати, симнинг материали, тузилиши ва юклама максимумининг вақт давомийлиги асосида аниқланади. Бунда электр энергиясининг кучланиши ва нархи ҳисобга олинмайди. Ҳаво ва кабел электр узатиш линияларини ўтиш токидан қизишини ҳисобга олиб танлашда, қуйидаги икки муносабатдан фойдаланилади: I Iиш ; I kхим I хим ; k ж Т ж Т Iиш - ишчи (ҳисобий) ток, (А); I хим kТ ҳимояловчи аппаратнинг номинал токи, (А); ўтказгичлар ва кабелларни ўтказиш шароитини ҳисобга олувчи тўғирлаш коэффициенти; kхим - ҳимоя коэффициенти. Ҳаво ва кабел электр узатиш линиялари кесим юзасини ишчи ток бўйича қабул қилинганида, ҳимояловчи аппаратнинг ишлаш токини ( I хим ) аниқлаш учун линияда қандай ҳимоялар (эрувчан сақлагичлар, автоматик узгичлар, магнит ишлатгичларнинг иссиқлик релеси) қўлланилганлигини билиш зарур. Агар бу ўринда сақлагичлар ишлатилса, эрувчан киритманинг номинал токи ҳимоялаш токи ҳисобланади. Мисол тариқасида, КЛ-1 электр узатув линияси учун кабел танлаймиз. КЛ-1 магистрал линия ҳисобланиб, БПП дан ТП-1 гача тортилган ва уни ҳисобий юкламаси ТП-1 ни юкламаси йиғиндисига, яъни SХ.КК=1250 (кВА) га тенг. Ҳисобий токларни аниқлаймиз: нормал режимда (иккита трансформатор иш ҳолатида бўлганида):
Иқтисодий ток зичлиги Jиқ=1,3 (А/мм2) қийматидан фойдаланиб кабел толасининг ҳисобий кесим юзасини аниқлаймиз:
фавқулодда (авария) режимда (битта трансформатор иш ҳолатида бўлганида):
Юқоридаги ҳисоблашларга асосланиб, КЛ-1 учун ААШв маркали ва Fн=35 (мм2) кесим юзали кабелни танлаймиз. Download 1.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling