Останконсозлик заводининг электр таъминоти


Download 1.15 Mb.
bet12/25
Sana16.06.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1491073
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   25
Bog'liq
Cаноат корхоналарининг электр таъминоти фанидан амалий машгулотлар

Радиал схемаларда электр энергияси БПП ѐки МТП дан тўғридан тўғри цех подстанцияларига узатилади. Бундай схемалар мосланувчанлик хусусиятига эга бўлиб, эксплуатацияда қулай ҳисобланади, ҳамда қуввати ўрта ва катта бўлмаган корхоналарда марказдан ҳар томонга тарқалган истеъмолчиларни (насос станциялари, печлар, ўзгартириш қурилмалари, цех подстанциялари) электр энергияси билан таъминлашда ишлатилади. Радиал схемалар манбадан цех подстанцияларининг йиғма шиналаригача бўлган оралиқдаги электр таъминоти схемасини секциялаш имконини беради.
Магистрал схемаларда бир нечта трансформатор подстанциялари якка ѐки қўш магистралга шахобчалар орқали уланади. Магистрал схемаларни қўлланилиши коммутация аппаратларининг сонини камайтириб, тармоқларни қуришни арзонлаштириб, корхона электр таъминоти тизимига кетадиган сарф- харажатларни камайтиради.
Бир манбага уланган якка магистрал схемаларнинг ишончлилик даражаси кичик бўлганлиги учун, ушбу схемани учинчи тоифали истеъмолчиларга тавсия этилади. Қўш магистрал схемаларнинг ишончлилиги юқори ва уларни ҳар қандай тоифали истеъмолчиларга ишлатиш мумкин.
Узатилаѐтган қувватнинг миқдорига қараб, бир магистрал схема орқали 2-5 подстанцияларни электр энергияси билан таъминлайди. Трансформатор подстанцияларининг секциялари нормал ҳолатда алоҳида-алоҳида ишлайдилар. Бирор магистрал схемада фавқулодда (авария) ҳолат содир бўлса, трансформатор подстанцияларининг юкламалари иккинчи магистрал схемага ўтказилади. Бу вазифа секциялараро узгич орқали бажарилади.
Магистрал схемаларнинг қуйидаги гуруҳлари мавжуд:

  • бир ѐки икки томонлама таъминланувчи якка линияли схемалар;

  • ҳалқасимон схемалар;

  • икки ва ундан кўп параллел магистрал схемалар.

Бир томондан таъминланувчи якка линия ва ҳалқасимон магистрал схемаларнинг ишончлилик даражаси радиал схемаларга нисбатан паст ҳисобланади. Ҳалқасимон ва икки томонлама таъминланадиган 10 кВ ли магистрал схемаларда ҳимоялаш тизимларининг мураккаблиги учун улар нормал режимда ѐпиқ ҳолатда бўлмайдилар.
Корхонанинг ички электр таъминоти тизимида, фақат радиал ѐки фақат магистрал тамойилида қурилган схемалар ишлатилмайди. Одатда юқори қувватли истеъмолчиларнинг электр таъминоти радиал схемаларда, ўрта ва кичик қувватли истеъмолчилар эса, магистрал схемаларда бажарилади. Бундай аралаш схемаларни ишлатилиши, корхона ички электр таминоти тизимининг техник-иқтисодий кўрсаткичларини яхшилашига олиб келади.
Магистрал схемалар қуйидаги хусусиятларга эга:

кам;

  • магистрал схемани тан нархи радиал схемага нисбатан арзон;

  • магистрал тармоқларни тез таъмирлаш (монтаж қилиш) имконияти бор;

  • магистрал тармоқларда кучланиш ва қувват исрофлари кичик, аммо қисқа туташув токи катта бўлади.


Магистрал тармоқларнинг схема кўринишлари қуйидаги расмларда келтирилган:

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling