Останконсозлик заводининг электр таъминоти


Download 1.15 Mb.
bet17/25
Sana16.06.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1491073
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   25
Bog'liq
Cаноат корхоналарининг электр таъминоти фанидан амалий машгулотлар

110кВлиҳавоэлектрузатувлиниялари учун

ҲЛ

Тизимдан БПП гача

7829

20,571

41,14

15,82

70

250

125

Қолган кабел линиялари сақлагичлар билан ҳимояланган, шунинг учун уларни термик бардошлигига текшириш шарт эмас.
0,4 кВ ли кабелларда кучланиш исрофини ҳисоблаш шарт, чунки улар тўғридан-тўғри истеъмолчиларга уланган.
Мисол тариқасида, 0,4 кВ ли КЛ-7 кабел линияси учун кучланиш исрофини аниқлаймиз, ҳисоблаш жараѐнида кучланиш исрофи 5% дан ошмаслик шарти қаноатлантирилиши лозим:
I l 100  (r cosx sin )
U х х 0 0
U
н


 449,6  0,025 100  (0,167  0,962  0,0596  0,274) 0,86%
400
Худди шу тарзда, қолган кабеллар учун ҳам кучланиш исрофларини ҳисоблаб жадвал кўринишига келтирамиз ва натижаларни 10-чи жадвалга киритамиз.

10-жадвал


КЛ

0,4 кВ ли кабел линиялари учун

Iҳ.нор

lкл

rсол

хсол

ΔU

А

км

Ом/км

Ом/км



9

ТП-1 дан РУ-1 гача

449,6

0,025

0,167

0,0596

0,86

10

РУ-1 дан РУ-2 гача

340,4

0,015

0,258

0,0602

0,58

11

ТП-2 дан РУ-3 гача

436,2

0,028

0,167

0,0596

0,93

12

РУ-3 дан РУ-4 гача

90,59

0,039

1,94

0,0675

2,61

13

ТП-5 дан РУ-5 гача

122,8

0,036

1,94

0,0675

3,69

14

ТП-6 дан РУ-6 гача

71,98

0,041

3,1

0,073

3,73

15

ТП-7 дан РУ-7 гача

136,7

0,051

1,24

0,0662

3,37

  1. амалий машғулот. Электр аппаратларни танлаш.

Электр аппаратларининг танлаш жараѐни, маълумотномалардан электр қурилмаларнинг нормал режимдаги кўрсатгичлари бўйича танланади. Қабул қилинган электр аппаратларни, уланиш нуқтасидаги максимал қисқа туташув токи таъсири бўйича текшириб кўриш лозим. Албатта, маълумотнома бўйича танланган электр аппаратларнинг параметрлари (номинал кучланиши ва токи), электр қурилманинг эксплуатация шароитидаги кучланиш ва ток миқдорларига тенг ѐки катта бўлиши шарт.


Аниқ электр аппаратларни маълум иш режим шароитлари учун қабул қилинганда, кўплаб омилларни ҳисобга олишга тўғри келади. Биз буларни фақат электр аппаратларни қисқа туташув токи таъсирига чидамлигига эътибор берамиз, яъни аппаратларнинг турғунлигини ҳисобга оламиз.
Юқори кучланишли узгичларни танлаш. Юқори кучланишли электр энергиясини узатиш ва тақсимлаш жараѐнида, электр занжирларини улаш ва узишга тўғри келади. Бу жараѐнлар махсус узгичлар (выключатели) ѐрдамида бажарилади. Узгичлар ѐрдамида электр токларни фақат номинал режимларда эмас, балки ҳар хил фавқулодда (авария) ва қисқа туташув ҳолатларида ҳам узиш ѐки улаш жараѐнларини бажариш мумкин. Маълумки, қисқа туташув режимидаги токнинг миқдори жуда катта бўлади. Шунинг учун узгичлар, тақсимлаш қурилмаларининг энг зарур ва маъсул элементларидан бири ҳисобланади. Юқори кучланишли узгичларни номинал кучланиши ва токи, ўчирилувчи токининг қиймати ва қуввати бўйича қабул қилинади. Одатда, узгичнинг маълумотномадан олинган кўрсатгичлари ва ҳисобий миқдорлари ўзаро солиштирилади.
Ажратгичларни танлаш. Ажратгичлар (разъединители) кучланиш таъсиридаги токсиз электр занжирларини узиш ѐки улаш учун ишлатилади. Ажратгичлар электр занжирларида кўриниб турувчи узун оралиқни ҳосил қилиш мақсадида фойдаланилади. Ажратгичларда электр ѐйни ўчирадиган мосламалар бўлмаганлиги учун, улар узгичлардан кейин ѐки олдин ўрнатилади. Ажратгичлар таъмирлаш ишларида ѐки узувчи аппаратларни текшириш жараѐнида хавфсизликни таъминлаш мақсадида қўлланилади. Ажратгичлар ѐрдамида трансформаторларнинг салт ишлаш режимидаги токи ва нейтрал токларини, катта бўлмаган ерга улаш токларини ва заряд токларини узиш мумкин. Ажратгичлар 6 кВ ва ундан юқори бўлган кучланишларга мўлжал- ланган бўлиб, номинал токлари 200 А дан катта бўлади. Ажратгичларни танлаш ва текшириш жараѐни, узгичлар учун кўрсатилган тартибда бажарилиб, узиш токи ва қуввати бўйича текширилмайди.
Юқори кучланишли сақлагичларни, номинал кучланиш ва ток орқали қабул қилинади, шу билан бир қаторда максимал узувчи ток ва қувват бўйича текшириб кўрилади.
Ток трансформаторларини танлаш. Ток трансформаторлари номинал ток, номинал кучланиш, иккиламчи чулғамнинг юкламасига боғлиқ бўлган аниқлик даражасига қараб қабул қилинади, ҳамда электродинамик ва термик
турғунликлар ( kдин ва kT ) бўйича текширилиб кўрилади.
Кучланиш трансформаторини танлаш. Электр ўлчов асбобларини улаш учун қўлланиладиган кучланиш трасформаторларини номинал кучланиш
ва юкламанинг миқдори асосида қабул қилинади. Заминлаш токи кам бўлган тармоқларда, изоляция ҳолатини назорат қилиб туриш учун беш стерженли кучланиш трансформатори ишлатилади. Кучланиш трансформаторининг қуввати, чулғамлари параллел уланган электр асбобларнинг қабул қиладиган тўла қувватидан катта бўлиши керак.



Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling