Остеохондроз касаллиги — сабаблари, турлари ва даволаш усули
Кўкрак остидаги сиқилишлар
Download 59.5 Kb.
|
Остеохондроз касаллиги
- Bu sahifa navigatsiya:
- Остехондроз касаллигини даволаш
Кўкрак остидаги сиқилишлар
Хўш, кўкрак остеохондрозини беморнинг ўзи қандай аниқлаши мумкин? Агар чуқур нафас олганда кўкрак соҳасидаги оғриқ сезилса, ўнг қўлни кўтарганда қўлтиқ ёки қовурғаларда ноқулайликлар вужудга келса ёки беморга кўкрак остда «босилиш, қисилиш» ҳислари юз бераётгандай туюлса, дарҳол шифокорга кўриниб, даволаниш шарт. Умуртқа поғонасининг бел ва думғаза остеохондрози кўпинча меёридан ортиқ юк кўтариш, қалтис ҳаракат қилиш натижасида белнинг шикастланиши туфайли юзага келади. Бунда бел соҳасидаги умуртқалараро тешикдан чиқувчи нервлар қисилади, қаттиқ оғриқ пайдо бўлади, хуруж пайтида оғриқ бутун танага ёйилиб ҳатто беморнинг товони ҳам оғрий бошлайди. Оғриқнинг тез-тез кучайиб туришидан чўчиб, бемор букчайиб (ўзини эҳтиётлаб) юради. Агар бемор доим букчайиб юраверса, бу ҳолат жигар, ўт, ўпка, юрак ва бошқа ички аъзолар фаолиятига салбий таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, бора-бора умуртқа поғонаси қийшайиши ҳам мумкин. Бу ҳолатда оғриқ кечаю кундуз тинмасдан беморни қийнаб қўяди. Остехондроз касаллигини даволаш Остехондроз касаллигини даволаш икки усулда (дори-дармон ёки жарроҳлик йўли билан) олиб борилади. Дори-дармон (консерватив) ноинвазив усулида даволанганда беморнинг умуртқа поғонаси чўзилади. Яъни, у текширилиб сўнг режали равишда махсус столга ётқизилиб, оёқларига 10 15 килограммлик тошни 20 дақиқадан то бир соатга қадар осиб қўйилади. Шунингдек, даволаш жисмоний бадантарбия машқлари ва уқалаш муолажаси билан ҳам бажарилади. Оғриққа қарши ва патогенетик дори препаратлар тавсия этилади. Бел соҳасига парафин, электрофарез, диадинамик ток қўйилади, родонли ванна қабул қилиш ҳам фойдали. Умуртқа поғонасининг бўйин қисми остеохондрозида ушбу соҳага тегишли нерв илдизчаларида оғриқ, плексит (нерв чигалларининг ўткир яллиғланиши), брахиалгия (елкада пайдо бўладиган оғриқ), бўйин радикулити кузатилади. Бугунги кунда тиббиёт амалиётида бўйин остеохондрози кўп учраётганлиги туфайли ушбу мавзуга алоҳида тўхталайлик. Бу касалликнинг дастлабки белгиларини илғаш қийин эмас, яъни умуртқанинг бўйин қисмидан чиқадиган орқа мия илдизчалари қисилиши натижасида елка ва бўйин атрофи оғрийди, ҳаракатланганда оғриқ кучаяди, шунингдек, қўлда чумоли ўрмалагандек бўлади, бўйинни уёқ ва бу ёққа буриш чоғида қисирлаш эшитилади. Қўл панжаларида совуқлик ва увишиш сезилади, кўкрак, айниқса юрак соҳасида оғриқ бўлиши мумкин. Download 59.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling