Остеология ва стоматологиянинг биокимёвий мезонлари


Суяк тўқимасининг минерал компонентлари


Download 1.39 Mb.
bet2/7
Sana01.04.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1314924
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
8 маъруза остеология ва стоматология

Суяк тўқимасининг минерал компонентлари

  • Суяк тўқимасининг ноорганик таркибий қисмини асосан кальций, фосфат ва карбонатдан иборат. Организмда жами мавжуд бўлган 2,2 кг кальцийнинг 99% суякда жойлашган, фосфор эса 87% га тенг.
  • Резорбция жараёнини кучайишида бу элементлар қонга осон ўтади ва уларнинг миқдори қонда қатъий бошқарилади (умумий кальций – 2,1-2,6 ммоль/л, фосфор – 1-1,5 ммоль/л)
  • Бундан ташқари магний, натрий ва калий мавжуд. Суяк тўқимасида магнийнинг 50% ва натрийнинг 46% жойлашган.
  • Бошқа ионлар эса жуда кам миқдорда бўлади

Минераллашган тўқималар микроэлемент таркиби

  • Элементлар
  • 100 г тўқимага нисбатан грамм
  • Эмаль
  • Дентин
  • Цемент
  • Суяк
  • Ca2+
  • 32-39
  • 26-28
  • 21-24
  • 24
  • PO43-
  • 16-18
  • 12-13
  • 10-12
  • 11
  • CO32-
  • 1.9-3.6
  • 3.0-3.5
  • 2.0-4.3
  • 3.9
  • Na+
  • 0.25-0.56
  • 0.6-0.8
  • -
  • 0.8
  • Mg2+
  • 0.25-0.56
  • 0.8-1.0
  • 0.4-0.7
  • 0.3
  • Cl
  • 0.19-0.3
  • 0.3-0.5
  • -
  • 0.01
  • K+
  • 0.05-0.3
  • 0.02-0.04
  • -
  • 0.2
  • Фторидлар
  • 0.5
  • 0.1
  • -
  • 0.5
  • Ca/P
  • 1.5-1.68
  • 1.6-1.7
  • 1.6-1.7
  • 1.6-1.7

Минерализация 3 та омил таъсиротлари билан тавсифланади:

  • Фосфат ионлари концентрациясини маҳаллий ортиши;
  • Са2+ионлари адсорбцияси
  • рН кўрсаткичини сурилиши

Ишқорий фосфатаза

  • Суякланиш жараёнида аҳамиятли бўлиб, у остеобласт ва остеокластларда мавжуд.
  • Асосий органик матрицани шаклланиши ва минерализацияда қатнашади
  • Фосфор ионлари миқдорини маҳаллий равишда тўйиниш даражасигача оширади
  • Суяк органик матрицасига кальций-фосфор тузлари фиксациясида қатнашади

Минерализациясида рН аҳамияти

  • рН ортишида кальций фосфат суяк тўқимасида тезроқ тўпланади. Суякда цитрат миқдорининг кўплиги (тахминан 1%) рН кўрсаткичга таъсир қилади
  • Суяк тўқимасида организмдаги барча минерал моддаларнинг 98% мавжуд.
  • Кальций – 99% (1200 г)
  • Фосфор – 87% (530 г)
  • Магний – 58% (11 г)
  • Мис, рух, алюминий, барий, кремний, фтор ва бошқалар – 30 граммгача

Апатитлар турғун ион панжара хосил қилади (эриш харорати 1600оС), унда ионлар бир-бири билан боғланган. Хар бир катион маълум анионлар билан ўралган бўлади.

  • Апатитлар турғун ион панжара хосил қилади (эриш харорати 1600оС), унда ионлар бир-бири билан боғланган. Хар бир катион маълум анионлар билан ўралган бўлади.
  • Гидроксиапатит кристаллари қавати
  • Гидрат қобиқ

Инсон суяк кўмиги тахминан 2600 граммга тенг. 70 йил хаёт давомида у 650 кг эритроцит ва 1 тонна лейкоцит ишлаб чиқаради манба: http://anydaylife.com/fact/post/759 © Anydaylife.com

СУЯКНИНГ ОРГАНИК КОМПОНЕНТЛАРИ

  • Минерализация фақат органик матрица асосида кечади;
  • Оқсиллар структур функциядан ташқари регулятор вазифани хам бажаради:
  • Қаттиқ тўқималар ўтмишдошларининг митоз жараёнини стимуллайди - митоген;
  • Хужайра шаклланиши ва етилишига таъсир қилади - морфоген;
  • Хужайралараро алоқаларни таъминлайди, хужайраларни хужайралараро матриксга бирикишини таъминлайди, минерал компонентларни органик асослар билан боғлайди - адгезин;
  • Хужайраларнинг харакатини таъминлайди (хемотаксис) – хемоаттрактант

Суякларнинг органик моддаси таркиби:

  • Суякларнинг органик моддаси таркиби:
  • 1 турдаги коллаген – 90-95%
  • Ноколлаген оқсиллар ва фосфолипидлар – 3-8%
  • Нордон ва ишқорий гликозамингликанлар – 1%
  • Хондроитинсульфат суякларда модда алмашинувида асосий рол ўйнайди. У суякларнинг асосий моддаси оқсили билан бирикади ва кальций алмашинувида қатнашади
  • Суяк тўқимаси тахминан 1% цитрат тутади.

Суяк тўқимасининг мустахкамлиги қуйидагиларга боғлиқ:

  • Суяк тўқимасининг мустахкамлиги қуйидагиларга боғлиқ:
  • коллаген – мустахкамлик
  • протеогликанлар – эластиклик
  • Гидроксиапатит кристаллари - қаттиқлик.
  • Суяк (дентин ва цемент) худди темир бетонга ўхшаб тузилган: коллаген ва протеогликанлар арматура, ГАП эса бетон.
  • Хақиқатдан хам, баъзи хусусиятлари бўйича (узилишга чидамлилик, мустахкамлиги) суяк темир-бетондан устунлик қилади

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling