Ота-оналар мажлисини ўтказишнинг намунавий тартиби
Б) Умумий ота-оналар мажлиси
Download 12.44 Kb.
|
35 6 a
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Синф ота-оналар мажлиси
- Сиз қандай ота-онасиз»
Б) Умумий ота-оналар мажлиси – ўқув йили боши ва охирида ўтказилиб, унда ота-оналар мактаб ҳаёти, ўқув йили давомида олиб бориладиган ҳамда амалга оширилган тарбиявий ишлар ва уларнинг натижалари билан таништирилади.
ўқув йили бошида ўтказиладиган мактаб ота-оналар мажлисининг умумий мавзуси ўқувчиларга замон талаблари асосида таълим-тарбия бериш учун зарур шарт-шароитларни (ҳамкорликда)яратишга қаратилиши лозим. ўқув йили охирида ўтказиладиган мактаб ота-оналар мажлиси эса ҳисобот шаклида ташкил этилиб, унда раҳбарият томонидан ота-оналарга ўқув йили давомида амалга оширилган тарбиявий ишлар ва уларнинг натижалари тўғрисида ахборот берилади ва мактаб «Васийлик кенгаши»нинг ҳисоботи эшитилади. 2. Синф ота-оналар мажлиси қуйидаги тартибда ташкил этилади: синф раҳбари томонидан мактаб маъмурияти билан келишган ҳолда синф ота-оналар мажлисининг кун тартиби ва ўтказиш куни белгиланади (бунда ота-оналар мажлисининг умумий мавзуси ўқувчиларнинг таълим-тарбияси борасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилиши лозим). синфдаги барча ўқувчиларнинг ота-оналарига йиғилиш ўтказиладиган кун, вақти ва унинг кун тартиби тўғрисида олдиндан ёзма хабар (таклифнома) юборилади. ота-оналар мажлисига келган соҳа мутахассислари ва иштирокчилар йўқлама қилиниб, йиғилиш бошланади (йиғилиш бошланишидан олдин ўқувчилар томонидан тайёрланган қисқа муддатли бадиий дастур ташкил этилиши, ота-оналарга таълим соҳасидаги ислоҳотлар бўйича (слайд ёрдамида) маълумотлар берилиши мумкин). йиғилиш кун тартибидан ўрин олган мавзулар ҳаётий мисоллар, тарбиявий аҳамиятга эга ривоят ва ҳадислар орқали қизиқарли тарзда очиб берилади ҳамда ота-оналарнинг қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоб берилади. синф раҳбари томонидан ҳар бир ўқувчининг ўзлаштириши ва хулқи бўйича ота-оналарга умумий маълумот берилиб, юзага келган мунозарали вазиятлар таҳлили асосида оилада тарбиявий ишларни ташкил этиш юзасидан педагогик, услубий ёрдам кўрсатилади. шунингдек, ҳар ой якунлари бўйича эълон қилинган «Энг фаол ўқувчи» ҳамда «Энг фаол синф»лар тўғрисида ота-оналарга маълумот берилиб, синф ёки мактаб миқёсида ғолиб бўлган ўқувчиларнинг ота-оналарига ташаккурнома топширилади. Қолган ота-оналарга келгусида фарзандлари ҳам ушбу мавқени эгаллашларига амалий ёрдам кўрсатишлари бўйича тавсиялар берилади. йиғилиш кун тартибига режадан ташқари киритилган турли масалалар ўрнатилган тартибда муҳокама қилинади (бунда молиявий масалалар муҳокама қилинишага йўл қўйилмайди). йиғилишнинг самарадорлигини баҳолаш ва келгуси йиғилишларда қамраб олиниши лозим бўлган долзарб мавзуларни аниқлаш мақсадида ота-оналарнинг фикрлари ёзма равишда олинади. йиғилиш якунланганлиги эълон қилиниб, фарзандининг таълим-тарбияси юзасидан алоҳида ахборот олишни хоҳлаган ота-оналарга йиғилишдан сўнг суҳбатлашиш учун қолишлари мумкинлиги эслатилади. 3. Ота-оналар билан ўтказиладиган илк суҳбат чоғида ота-оналарнинг фарзандларини маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш борасидаги фаоллик даражасини аниқлашга ёрдам берувчи анкета сўровларини ўтказиш мумкин. Сўровномалар фарзандининг маънавий-ахлоқий тарбияси ва ўқувчилик маданиятини шакллантиришга нисбатан ота-оналарнинг шахсий муносабатларини аниқлашга қаратилиши лозим. Шу ўринда «Сиз қандай ота-онасиз?» деб номланган намунавий тест саволлари илова қилинади. Download 12.44 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling