Отм да кредит-модул тизимини жорий этилиши
Download 26.15 Kb.
|
ОТМда кредит модул тизими
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кредит-модуль тизими
ОТМ да кредит-модул тизимини жорий этилиши Билим ва илмнинг шаклланиши бевосита таълим тизимига бориб тақалади. Таълим тизими самарадорлигини ўқитувчи савияси, талаба эҳтиёжи, ўқув адабиётлари мазмуни ҳамда мустақил таълимни шакллантиришга қаратилган инфратузилма бевосита таъминлаб беради. Демак, илғор кадрларни тайёрлаш, уларни меҳнат бозори талабларига мувофиқ рақобатдошлигини ошириш, ижодий фикрлайдиган мутахассисларни етиштириш ўқув даргоҳларида йўлга қўйилган таълим бериш жараёни билан чамбарчас боғлиқ. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги фармони билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси»га кўра, мамлакатдаги ОТМларнинг 85 фоизи 2030 йилгача босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтиши режалаштирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий ва урта махсус таълим вазирининг 2020 йил 30 июндаги 357- сонли буйругига кура 2020-21 ўқув йилининг ўзида мамлакатимиздаги 33дан ортиқ йирик ОТМлар кредит-модуль тизими асосида таълим жараёнини ташкил этиш белгиланган . Жумладан Карши мухандислик иктисодиёт институтининг 2020-2021 укув йилида кабул килинган 1- курс укувчилари учун укув жараёни кредит-модуль тизими асосида олиб борилади. Бугун ва келажак учун мазкур таълим жараёни тизими қай даражада аввалгисидан устунликка эга ва у кайси жихатлари билан фарк килади ? Кредит-модуль тизими, бу — таълимни ташкил этиш жараёни бўлиб, ўқитишнинг модуль технологиялари жамламаси ва кредит ўлчови асосида баҳолаш модели ҳисобланади. Уни бир бутунликда олиб бориш серқирра ҳамда мураккаб тизимли жараёндир. Кредит-модуль тамойилида иккита асосий масалага аҳамият берилади: талабаларнинг мустақил ишлашини таъминлаш; талабалар билимини рейтинг асосида баҳолаш. Кредит-модуль тизимининг асосий вазифалари сифатида қуйидагилар эътироф этилади: — ўқув жараёнларини модуль асосида ташкил қилиш; — битта фан, курс (кредит)нинг қийматини аниқлаш; — талабалар билимини рейтинг бали асосида баҳолаш; — талабаларга ўзларининг ўқув режаларини индивидуал тарзда тузишларига имкон яратиш; — таълим жараёнида мустақил таълим олишнинг улушини ошириш; — таълим дастурларининг қулайлиги ва меҳнат бозорида мутахассисга қўйилган талабдан келиб чиқиб ўзгартириш мумкинлиги. Юқоридагилар дарс машғулотларини нафақат ўқитишни инновацион таълим технологиялари асосида олиб бориш, балки талабадан мустақил ўқиб-ўрганиш, таълимга янгича муносабатда бўлиш, меҳнат бозори талабидан келиб чиқиб, зарурий ва чуқур назарий билимларни эгаллаш, амалий кўникмаларини шакллантиришга ўргатишдан иборатдир. Мазкур тизим бир суз билан айтганда талабанинг касбий ривожланиши ва камолотига йўналтирилган. Илм соҳибининг бутун ҳаёти давомида билим олишини таъминлашга ҳамда меҳнат бозори ва замонавий талабларга жавоб бера оладиган инсон капиталини шакллантиришга қаратилгандир. Кредит-модуль тизимига ўтишнинг муҳим жиҳатларидан бири бу —ўқув дастурига танлов фанларининг кириб келишидир. Унга кўра, талабалар ўқишнинг дастлабки йилларида соҳага оид асосий, умумкасбий фанларни ўзлаштириб, соҳа бўйича умумий билимни эгаллаб олганларидан сўнг, соҳага оид махсус фанларни ўз қизиқишларидан келиб чиқиб ўзлари танлаш имкониятига эга бўладилар. Бунда ОТМ талабаларга ўқув йили давомида таклиф қилинаётган танлов фанларнинг рўйхатини ва улар ҳақида батафсил маълумот тақдим этади. Талабалар эса ушбу рўйхат ва маълумотлар асосида ўзлари қизиққан фанларни танлайдилар. Бу жараён ҳар бир талаба ўзининг бакалавриат ёки магистратура ўқиш дастурини маълум маънода ўзи шакллантиришига имкон яратади. Яъни, гуруҳда 50 нафар талаба бўлса, уларнинг ҳар бири ўз қизиқишларига кўра ўз ўқиш дастурларига эга бўлишади. Танлов фанлари сони курсдан курсга кўпайиб бориши зарур бўлади. Чунки талаба курсдан курсга ўтгани сари мутахассис сифатида шаклланиб боради ва унда мустақил қарор қабул қилиш қобилияти ҳам шаклланиб боради. ОТМлар эса аста-секинлик билан талабаларга ўз факультетларидан ташқарида, яъни бошқа факультетлардан ҳам танлов фанлари олишга имконият яратишлари зарур. Кредит-модуль тизимида эса ОТМнинг ҳар бир ўқитувчиси ўзининг ҳар бир фани бўйича 4-5 варақли фан дастурига яъни «силлабус»га эга бўлиши ва уни семестр бошида талабаларга тақдим этиши керак бўлади. Фан дастури ўз ичида ушбу фаннинг мақсадлари, унинг ўқув дастурида тутган ўрни, талабанинг келажакдаги касбий фаолияти учун аҳамияти, талабалар ушбу фанни ўрганиш натижасида нималар қила олиши, ушбу фан бўйича семестр давомида ўрганиладиган мавзулар рўйхати, талабалар фойдаланиши зарур ва мумкин бўлган адабиётлар рўйхати, баҳолаш мезонлари ҳақидаги маълумотларни қамраб олади. Агар фан танланадиган фан бўлса, талаба учун бундай маълумотларнинг аҳамияти янада ортади. Талаба, юқорида айтилганидек, фанни танлаш ёки танламаслик бўйича қарорга келиши учун фаннинг номини ёки уни ўқитадиган ўқитувчининг исмини билишининг ўзигина кифоя қилмайди. Талаба бундай қарорга келиши учун фан бўйича етарли маълумотга эга бўлиши керак. Кредит-модуль ўқитиш тизимига ўтиш олий ўқув юрти профессор-ўқитувчиларига бўлган мажбурият ҳамда талабни ҳам оширади. Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, модулли ўқитиш тизими билан ўқитувчи нафақат ахборот берувчи ва назорат қилувчи функцияларини, балки маслаҳатчи ҳамда мувофиқлаштирувчилик вазифаларини ҳам бажаради. Педагогик жараёнда ўқитувчининг етакчилик роли сақлаб қолинади. Таълимнинг кредит тизими талабалар алмашинувини оширади. Чунки битта университетда олинган кредитлар иккинчисида ҳисобга олинади ва талабалар кредит йўқотмасдан бир университетдан бошқасига ўтиши мумкин. Aйнан ушбу тизим ўзбекистонлик талабаларнинг илғор хорижий университетларда ўқишини давом эттиришига ҳамда мураккаб бюрократик тўсиқларни олиб ташлашга имконият яратади. Аммо шуни ҳам қайд этиш лозимки, ҳар қандай халқаро тажрибани кўр-кўрона, ўз қадриятларимизни ҳисобга олмасдан туриб, тўғридан-тўғри татбиқ этиш, унинг ҳар бир элементини чуқур таҳлил қилмасдан, илмий асосларга таянган ҳолда амалга оширилмас экан, келажакда маълум бир салбий ҳолатларнинг юзага келишини ҳам унутмаслик керак. Яъни ушбу тизим бизнинг дунёқарашимиз, шарт-шароит, баркамол инсонни вояга етказишга қаратилган қадриятларимизга тўла-тўкис мос келади, дегани ҳам эмас. Шу сабабли, ўқув жараёнининг фаол элементлари ҳисобланмиш профессор-ўқитувчи ва талабанинг ҳам бу борадаги қарашларини ўзгартиришимиз, мазкур тизим талабларини уларга сингдиришимиз, ўзига хос маданиятни шакллантиришимиз даркор. Зеро, меҳнат бозори талабига мос кадрларни тайёрламас эканмиз, рақобатда ўз ўрнимизни, мавқеимизни йўқотишимиз муқаррар эканлигини ҳис қилишимиз лозим. Аммо олдимизда бундан яхшироқ йўл ҳам, танлов ҳам йўқ. Нега деганда, барча ривожланган мамлакатларнинг олий таълим муассасалари ушбу йўлдан юриб, юқори натижаларни қўлга киритмоқда. Анъанавий олий таълим тизимимиз дунёда тан олинмаганидан кейин, биз илғор стандарт ва тизимларни олий таълим муассасаларига татбиқ этишга мажбурмиз. Шундай экан, янгиликка интилиш, олий таълим тизимини тубдан қайта ислоҳ қилиш бўйича бошланган ҳаракатларни давом эттириш ҳар томонлама тўғри қарордир. Download 26.15 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling