Қовурғали том ёпма панелни ҳисоблаш Мустаҳкамлик бўйича нормал кесимларни ҳисоблаш


Download 0.59 Mb.
bet1/7
Sana09.05.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1448583
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
jalol (2)


Мундарижа;


Кириш


  1. Қовурғали том ёпма панелни ҳисоблаш

  2. Мустаҳкамлик бўйича нормал кесимларни ҳисоблаш.

  3. Йиғма темир-бетон колонналарни ҳисоблаш

Фойдаланилган адабиётлар.


























КИРИШ


Республикамиз иқтисодиётининг ривожланишида илмий–техник тараққиётнинг жадаллиги муҳим рол ўйнади.Илмий–техник тараққиётни жадаллаштириш учун қурилишни юқори технологик жараёнга айлантириш, завод шароитида тайёрланадиган қурилиш буюмлари ва конструк­цияларини тайёрлашда юқори мустаҳкамликка эга бўлган ашёлар ишлатиш эвазига ва уларнинг сифатини ошириш, лойиҳавий ва қурилиш ишларининг нархини камайтириш ва техник–иқтисодий кўрсатгичларини яхшилаш ҳамда объектларни барпо қилиш муддатини қисқартириш талаб этилади.
Замонавий қурилишни темирбетонсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Темирбетон кенг кўламда қўлланиладиган пойдеворлар, тўсин, устун ва тўсиқ конструкцияларини тайёрлашда ишлатилади..
Мазкур ўқув қўлланма “Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкциялари ишлаб чиқариш” йўналиши ва мутахассисликлари дастурига мослаб ёзилган. Ўқув қўл­ланманинг асаосий мақсади бўлғуси қурилиш конструкцияларини ишлаб чиқариш технологияси мутахассисларига темирбетон конструкцияларини лойиҳалаш ва ҳисоблашнининг асосий принципларини ўргатишдан иборатдир. Конструкцияларнинг мустаҳкамлиги, бикрлиги ҳамда кўпга чидамлилик сифатларини ошириш асосий вазифа ва талаблардан бири ҳисобланади..
Ҳозирги даврда қурилиш конструкцияларини жадал суръатда ривожлантириш учун уларни ҳисоблаш ва лойиҳалаш усулларини такомиллаштириш талаб этилади.
Завод шароитида тайёрланадиган қурилиш конструкцияларини лойиҳалашда замонавий электрон ҳисоблаш машиналардан фойдаланиш, конструкцияларнинг ишчи чизмала­рини тайёрлашда замонавий дастурлардан фойдаланиш инженер–техник ходимларнинг ишини анча енгиллаштиради.
Қурилиш материаллари курсидан маълумки бетон сиқилишга яхши, чўзилишга эса ёмон қаршилик кўрсатадиган сунъий тош материали ҳисобланади. Бетоннинг сиқилишга бўлган мустаҳкамлиги чўзилишга нисбатан 15–20 маротаба кўпдир. Бетоннинг чўзилишдаги қаршилиги кам бўлганлиги сабабли бетондан тайёрланган конструкциялар эгилишга кўп юк кўтара олмайди. Эгиладиган бетон элементнинг чўзилиш зонасига арматура жойлаштирилса, элементнинг мустаҳкамлиги эгилишга кескин ошади. Арматура сиқилишга ҳам чўзилишга ҳам яхши қаршилик кўрсатганлиги туфайли чўзиладиган, сиқиладиган ҳамда эгиладиган элементларнинг юк кўтара олиш қобилиятини оширади.
Танасига арматура жойлаштирилган бетон конструкциялар темирбетон конструкциялар деб аталади.

Темирбетон конструкциялар классификацияси ва қўлланиш соҳалари


Темирбетон конструкциялар бир неча турга бўлиниши мумкин:
а) қўлланишига кўра – турар жой, саноат, қишлоқ ва сув хўжалиги қурилиши, транспорт, энергетик қурилиш ва бошқалар;
б) материалига кўра – оғир бетондан, ғовак тўлдирувчили бетондан ва уясимон бетондан:
в) бажарилиш усулига кўра – яхлит, бевосита қурилиш объектларида барпо қилина­диган; йиғма, завод ва полигонларда тайёрланадиган; йиғма– яхлит, бир қисми йиғма эле­ментлардек тайёрланиб, қурилиш объектларида яхлит бетон ёрдамида лойиҳавий ўлчамла­рга етказиладиган конструкция;
г) арматуралаш усулига кўра – оддий арматурлаш (синчлар, турлар ва алоҳида стерженлар билан) ва юқори мустақамли арматуралар билан уларни олдиндан таранглаш­тириб арматураланадиган.
Конструкцияларда арматуранинг бетон билан биргаликда ишлашини таъминлайди­ган омиллар қуйидагилардан иборат:
1) қотиш жараёнида бетон ва пўлат арматура бир–бирига махкам ёпишади;
2) зич бетон пўлат арматурани занглашдан ва ёнғиндан асрайди;
3) арматура ва бетоннинг температура таъсирида чизиқли кенгайиш коэффициент­лари бир–бирига жуда яқин (бетон учун bT=(1…1,5)10–5; арматура учун эса bT=1,2х10–5 .
Бу омиллар темирбетоннинг ишлаб чиқаришда кенг қўлланишини таъминлайди. Ҳар қандай материал каби темирбетон ҳам афзалликлар ва камчиликларга эга.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling