Йўналишлари. Таянч сузлар: Коммунал, ҳўжалик, йўл, машина, жихоз, талаб, технология, фойдаланиш. Режа


Download 28.26 Kb.
Sana25.03.2023
Hajmi28.26 Kb.
#1294838
Bog'liq
Маъруза 1-1

Маъруза № 1




Кириш. «Коммунал ҳўжалиги машиналардан фойдаланиш» фаннинг мақсади ва вазифалари. Коммунал ҳўжалиги машиналар ривожланиш
йўналишлари.


Таянч сузлар: Коммунал, ҳўжалик, йўл, машина, жихоз, талаб, технология,
фойдаланиш.


Режа:
1. КҲМ ларни ҳалқ хўжалигидаги ўрни.
2. КҲМ тўғрисида умумий тушунчалар ва гуруҳланиши.

3. КҲМнинг асосий ривожланиш йўналишлари


Республикамиз халк хужалигида, коммунал ҳўжалиги машиналари мухим ахамиятга эгадир. Курилиш жараёнида янги ишлаб чикариш ва саноат корхоналари, энергетика объектлари ва транспорт, магистраллари ва аэродромлар бунёд этилади хамда мавжудлари реконструкция килинади.


Коммунал ҳўжалиги машинага куйиладиган талаблар даражаси ва уларни сифат жихатидан бахоси фан-техника тараккиётига боглик. Машина яратишда ва уни янгилашда конструктив, технологик, фойдаланиш талабларига, шунингдек, иктисодий ва ижтимоий талабларга риоя килиниши керакки, уларни бажарилиши машинанинг юкори сифатли булишини (иш унумдорлиги, ишончлилиги, узокка чидаши эргономика ва бошкалар) таъминланиши зарур.
Конструктив талаблар – шундан иборатки, машина муайян иш шароитларида маълум вазифаларни бажара олиши, хозирги стандартларнинг курсаткичларига жавоб бериши, республикамизда ва чет элларда ишлаб чикарилган машиналарнинг энг яхши намуналари каторида туриши, унумли ишлаши, мустахкам булиши ва ишончли ишлаши керак.
Технологик талаблар – деталлар, йигиш бирликлари ва умуман машинани таёрлаш оддий, кулай ва арзонга тушишини кузда тутади. Машинанинг тузилиши уни тайрлашда ва йигишда илгор технологиядан фойдаланиш имкониятини бериш керак.
Фойдаланиш талаблари - шундан иборатки, машинадан фойдаланиш жараёнида унга техникавий хизмат курсатишда ва йигиш бирликлари, агрегатлар хамда деталларни алмаштиришда кийинчиликлар булмаслиги кузда тутилади.
Иктисодий талаблар – машинанинг нархини ва ундан фойдаланишда кетадиган харажатларни иложи борича камайтириш. Машина режаланган иктисодий самарани беришни, уни яратишга ва жорий этишга кетган харажатларнинг тез копланишини таъминлаши керак. Ижтимоий талаблар – хавфсиз ишлашни ва хизмат курсатаётган ходимларнинг кулай ишлашини таъминлаш, ишловчиларни титрашдан, чангдан шовкиндан, хароратдан ва бошка зарарли таъсирлардан химоя килиш, бошкариш ва назорат улчов асбобларининг кулай жойлаштирилиши, атрофни яхши кузатишни ва кам чарчашни таъминлаш.
Коммунал ҳўжалиги машиналари бажарадиган ишнинг тури вазифаси, иш жараёнининг характери ва технологияси иш тартиби, юритмасининг тури куввати (иш унумдорлиги), юриш кисми, универсаллиги, бошкариш системасининг турига караб тавсифланади.
Вазифасига кура - ташиш ва юклаш тушириш юк кутариш машиналари, ер казиш машиналари, устункозик, котиш машиналари тош материалларини таёрлаш, ташиш ва ёткизиш машиналари, пардозлаш машиналари, дастаки машиналар ва х.к.
Ишлаш тартиби - буйича даврий (циклик) ишлайдиган ва узлуксиз ишлайдиган машиналар булади. Куч жихозлари буйича – ички ёнув двигателидан харакатга келтириладиган электрик гидравлик ва пневматик двигателлардан харакатга келадиган машиналар булади.
Юриш кисмининг - турига караб гусеницали, пневматик, рельсда харакатланувчи ва одимловчи булади. Йул курилиш машиналари ва жихозларининг асосий техникавий иктислдий курсаткичлари куйидагилардан иборат: - иш унумдорлиги, маневрчанлиги, кузгалувчанлиги, устиворлигидир.
Фойдаланишдаги иш унумдорлиги асосий иш параметри хисобланади, шу курсаткич буйича курилишдаги узаро богланган сермехнат жараёнларни комплекс механизациялаштириш учун машиналар комплекти танлаб олинади.
Иктисодий самарадорлик курилишда янги машиналарни ишлатишдан келадиган фойдадан иборат, у солиштириб курилаётган намуна машиналар ва кабул килинган, вариантларга нисбатан ишлаб чикарилган махсулотлар бирлиги учун келтирилган сарфлар айирмасига тенг булади.
Мамлакатимиз халк хужалигининг ривожланиши автомобиль йуллари тармогини кенгайиши, уларни саклаш ва таъмирлаш буйича иш хажмини кенгайиб бориши, ишлаб турган йирик йул шахобчаларини куйта куриш, янгилаш, аэродромларни куйта курилиши: уларни таъмирлаш ва соз холатда саклаш масалалари билан узвий богликдир.
Курилиш, йул ва коммунал машинасозлигида асосий диккатни биринчи навбатда ишлаб чикарилаётган машина, механизм ва жихозларни сифатини яхшилашга, кул мехнатини камайтириб, ишлаш жараёнини техник даражасини кутаришга каратиш зарур.
Курилиш жараёнларини ташкилини юкори механизациялашган ва автоматлаштирилган коммунал ҳўжалиги машиналар ва жихозлар комплексларини ишлаб чикаришни ривожлантириш зарур. Тайёрланайтган машина ва жихозларнинг сифатини яхшилиш, давр талабига жавоб берадиган, дунё бозорида ракобатбардош килиш, илмий изланиш натижаларини чукур урганиб ишлаш-чикаришга куллаш масалаларини илгари сурмок зарур.
Коммунал машинасозлигидаги илмий-техник ривожланиш уз олдига ишлаб чикаришларни кайта жихозлашни, янги технологик жараёнларни куллаш, енгил, кайта курилиши ва созланиши енгил булган, тулик механизациялашган ва автоматлиштирилган тузумларга кайта жихозлаш натижасида ишлаб чикариш хажмини ошириш, иктисодий самарадорлигини ошириш ва ишлатиладиган материал хамда ёнилги энергетик манбаъаларини тежаш масалаларини максад килиб куйган.
Йул ва аэродром курилиш технологияси, уни кайта куриш, тиклаш, таъмирлаш ва ишлатиш турли максаддаги машиналар тузимини куллашни талаб килади. Материални асосини лойихалаш, машина ва комплексларни асосий системаларини ишчи кисмини ва хисоби назарияси ташкил килади.
Замонавий курилиш ва йул машинасозлиги ишлаб чикаришнинг юкори даражада зичлашиши йул техникасини асосий турларини куплаб ишлаб чикарилиши билан ажралиб туради. Курилиш ва йул машинасозлигининг ривожланиш даражаси, техник даражаси ва ишлаб чикарилаётган жихозларнинг сифати доимий усиб бораётган курилиш талаблари ва иш хажмини коплашга, автомобиль йуллари ва аэродромларни саклаш ва таъмирлаш ишларини, хамда кишлок хужалиги билан ишлаб чикариш, капитал курилишларда иш хажмларини тулдиришни корхоналарни кайта курилишини назарга олган холда режалаштирилади.
Йуллар ва аэродромларни куриш технологияси томонидан йул машиналарига куйиладиган асосий талаблар.
Йул машиналари комплексининг турлари ва тизим таркиби автомобиль йуллари ва аэродромларни курилиш ва фойдаланиш технологияси талабларига асосланган холда танланади. Йул машиналари коплама курилиш жараёнлари, йулдан фойдаланиш ва таъмирланадиган барча ишларнинг технологик жараёнларини комплекс механизациялаштириш ва автоматлаштиришни таъминлаб беради.
Йул курилишининг асосий технологик операциясига ер катламини тайёрлаш, зарур курилиш материалларини топиш ва тайёрлаш, уларни транспортда ташиш йул катлами утиш жойлари ва ободонлаштириш жойларига сув утказгич курилмаларини куриш кабилар киради. Курилмаларни ишончли фойдаланишни таъминловчи операциясларга йул устки катламини ёзги ва кишки шароитларда саклаш ишлари, йул усти юриш, утиш, тухташ ва бошка жойларни белгилаш, кукаламзорлаштириш, таъмирлаш ва курилмаларни барча элементларини кайта янгилаш ишлари киради.
Автомобиль йуллари ва аэродромларни таъминловчи ва таъмирловчи машиналар комплекси ва тизими бешта асосий гурух машиналаридан иборат: ёз ва киш мавсумида каровчи; утиш кисмини белгиловчи, йул холатини каровчи, кукаламзорлаштирувчи ва ободонлаштирувчи; йул катлами, иншоотлар, окова сувларни утказадиган тармокчаларни таъмирловчи; йул усти копламаси ва катламларини таъмирловчи ва кайта тикловчи; сунъий иншоотларни тамирловчи ва каровчидир.
Йул машинаси узида ишлаб чикариш талабларига асосан минимум харажат билан йул ва аэродромларни курилиш технологик жараёнларини барча операцияларини бажарувчи бир ёки бир неча ишчи кисм билан жихозланган, якка ёки куп агрегатларни ифодалайди.
Ишлаб чикаришларни роботлаштириш машинасозлик, микропроцессор техника ва ЭХМ ютукларини автомат ва роботлар ёрдамида амалга оширишга асосланган. Бу эса роботларни интелектуаллаштиришга ва уларни курилишда самарадорли ишлатишга ёрдам беради. Йул ва курилиш машинасозлигининг асосий йуналишлари йул ва аэродром курилиш технологиясининг ривожланиш, курилиш ишлаб-чикаришларини интенсивлаштириш масалаларига чамбарчас богликдир.
Биринчи йуналиш сифат, ишончлилик, ракобатбардошлик ва экологик хислатларни ошириш муаммоларини узига олади. Уларнинг курсаткичлари хар бир курилиш ва йул машиналари авлодларида ва ундан юкори даражада амалга ошрилади. Бу йуналишнинг асосий масаласи бузилмаслик, чидамлилик, таъмирлашга лаёкатлилик каби курсаткичларни ва техник хизмат курсатиш тадбирларини амалга оширишни юкори погонага кутаришдир.
Машиналарни эргнономик ва экологик сифатларини ва ракобатбардошлигини оширувчи услуб ва йуллар ишлаб чикилмокда, тез мослашадиган бошкариш системалари, диапазони кенг частота ва амплитудали тебранишларни актив сундирувчи системалар, хоналарни ташки товушдан химояловчи, чанг ва газлардан сакловчи ва хароратни бошкариш курилмалар ишлатилмокда.
Машиналарни ракобатбардошлигини ошириш учун куйидагилар яхшиланмокда: машиналарни эстетик безатиш, сервис техник хизмат курсатиш ва эхтиёт кисмлар билан таъминлаш. Янги чикариладиган машиналар узларининг техник-иктисодий курсаткичлари билан бор булган энг яхши турлардан афзалрок булмоги ва патент тозалиги билан ажралиб турмоги даркор.
Иккинчи йуналиш - ЭХМ ва микропроцессорлар асосидаги йул машиналарини роботлаштириш ва кенг куламдаги автоматлаштиришга боглик, электронлаштириш муаммолари билан характерланади. Ишчи ва транспорт жараёнларини жадалаштиришни таъминловчи автоматлаштирилган техникалар яратилиб, агрегатларни бошкариш буйича оператор ишини енгиллаштириш ва ишчи кисмларни маълум вазиятда тургизиш, масофада бошкариш ва ишни оптимал тартибда олиш масалалари курилиши лозим. Оркалама алокалар микропроцессорли техникалар ишчи жараёнини оптимал кетиш тугрисидаги маълумотни программалар оркали кайта ишланади. Курилиш ишларини роботлаштириш асосий перспектив йуналишни ташкил килади - бу курилиш роботларини яратиб, инсон иштирокисиз автоматик равишда технологияда курсатилган барча ишларни бажариш назарда тутилади.
Учинчи йуналиш илм, фан, техника ва илгор тажриба эришган ютукларни хисобга олган машиналарни ишлаб чикариш, технологик сифатларини ошириш максадида ишчи кисмларни самарадорлигини ошириш муаммоларини ечишга каратилган. Ишчи кисмларини мукаммаллаштириш икки асосий йуналишдан иборат: доимий куллаб келинган мухитга таъсир килиш услуби ва янги ресурсларни сакловчи эффектлардан фойдаланиш. Биринчи йул хозирги куннинг долзар масалаларини ечишни уз ичига олади. Энг аввало катта якка кувватга эга булган йул машиналарини (400-1500 кВт) яратиш талаб килинади. Яна шундай зарур масалалардан бири кичик улчамдаги куввати 5-30 кВт га эга булган, хамда берган сари купайиб бораётган талаб - сикилган, кичик ва таркалган жойлардаги ишларни бажаришга мулжалланган курилиш техникасини яратишдир.
Иккинчи йул - ишчи жараёнини янги физик эффектлар ташкил килган йул машиналарини яратиш келажак йуналишларидан хисобланади.
Туртинчи йуналиш - йул машиналарини узатма системаси ва энергетик курилмаларини мукаммаллаштириш муаммоларига каратилган булиб, энергетик харажатларни кескин камайтиришга мулжалланган. Гидрофикация билан электронизация биргаликда унумдорликни купайтириб метал сигимликни камайтиради. Хажми гидроузатмаларни кулланиши эса келажакда кенг истикболга эриштиради, айникса, газотурбин двигателларга насослар узатмалар олса узатмаларни юк ости узгартира оладиган реверсга утказиш нмконияти хамда газ гидромеханик трансмиссия: юкори эффективли тозалагичлар ва кушимча гидрожихоздир.
Бешинчи йуналиш - хар хил вазифаларни бажарувчи машиналар тизимини келажакдаги ривожи асосида курилишни жадалаштириш муаммоларини хал килиш билан белгиланади, шунинг билан бирга унификация, модулли режалаштириш ва ресурс тежайдиган технология услубларини кенг куламда ишлатиш, механизациялашган инструментлар системасини яратишга каратилган.
Олтинчи йуналиш - йул машиналари эффектив ишлатишни ошириш масалаларини халк хужалигини ривожлантириш ва ишлаб чикаришларни электронлаштириш шароитида кадрлар тайёрлаш ва кайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш билан ушбу ута мухим масалани хал килишга каратилган. Автоматлаштирилмаган хозирги ишлатилаётган машиналарнинг унумдорлиги асосан бошкарувчини малакасига боглик. Автоматлаштирилган бошкарув системасини (АБС) куланилиши машинани ишлаши мумкин булган самарадорлигини, бошкарувчини малакасидан катъий назар 90% гача ошириш мумкин.


Назорат саволлари:

1. Коммунал ҳўжалиги машиналарининг халк хужалигида тутган ўрни ва уларни вазифаси.


2. Вазифасига кўра коммунал ҳўжалиги машиналарининг турлари.
3. Коммунал ҳўжалиги машиналарига куйиладиган асосий талаблар.
4. Коммунал ҳўжалиги машиналарининг ривожланиш йуналишлари.




Download 28.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling