Маъруза №27 Юк кўтариш машиналари Режа


Download 66.1 Kb.
bet1/3
Sana10.02.2023
Hajmi66.1 Kb.
#1184800
  1   2   3
Bog'liq
Yuk koʻtarish mashinalarini avtomatlashtirish


Маъруза № 27 Юк кўтариш машиналари


Режа.

  1. Юк кўтариш машиналари ва юк ташиш машиналари

  2. Уларнинг иш режими

  3. Юк кўтариш машиналари ҳисоблаш.




  1. Фазода юк қамровчи органлар ёрдамида юкларни кўтариш силжитиш ушлаб туришга мўлжалланган даврий ишлайдиган машиналар юк кўтарувчи кранлар дейилади.

Халқ хўжалигида кранлар транспортда, қурилишида, цехда ва халқ хўжалигининг бошқа соҳаларда ишлатилади. Юк кўтарувчи кранлар олиб юрувчи конструкция (кўприк, минора, ферма, мачта, найза) куч қурилмаси, кўтариш механизми (чиғир, электроталь), қувватловчи элементлар (пўлат арқонли ва занжирли полиспастлар), юк қамровчи мосламалар, шунингдек бошқариш ва силжитиш механизмларидан тузилган бўлади.
Конструкцияси бўйича кранлар қуйидаги турларга бўлинади:
кўприкли, чорпояли, минорали, порталь, найзали, кабелли.


Кўприкли кран кўприкка эга бўлиб у ердаги ер усти кран йўлига тўғридан-тўғри таянади. Кран оралиқ кўприк қурилмаси ёки балка бўлиб у юрувчи аравача эга бўлган охирги балка билан таъминланган ва рельсда юради. Рельслар кран балкаси остида жойлашади. Бундай кранлар 5... 450 т асосан механик, йиғин, йиғиш, қуйиш ва бошқа ишлаб чиқариш корхоналари ва тайёр маҳсулот омборларида ишлатилади.
Чорпояли кранлар таянч эга бўлиб кран йўлига таянади. Кран юриш аравачаси, иккита оёқ ва оралиқ қурилма эга. Юк -қамровчи мосламаларга эга бўлагн юк рарвачаси 4 оралиқ қурилмада ҳаракатланади.
Кўтариш механизми ва силжувчи аравача аравачага маҳкамланади.
Консоль 5 ёрдамида оралиқ масофа узайтирилиши мумкин.
Стрела массаси ва юк массасини тенглаштириш учун посонгилар қўлланилади.
Минорали кранларда юкни кўтариш тушириш электрореверсив чиғир (лебедка) ёрдамида амалга оширилади.
Лебедка (чиғир)нинг икки, уч, тўрт ва ундан кўп тезликка эга бўлган турлари бор.
Бир нечта тезликка эга бўлган лебедка (чиғир) дан фойдаланиш иш унумдорлигини оширади ва қўллаш соҳасини кенгайтиради.

Download 66.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling