Oxirgi indd


Download 374.85 Kb.
bet106/111
Sana09.04.2023
Hajmi374.85 Kb.
#1347736
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   111
Bog'liq
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)

Инсон ҳуқуқлари - инсоннинг давлатга муносабати бўйича ҳуқуқий мақомини, унинг иқтисодий, ижтимо- ий, сиёсий ва маданий соҳалардаги имконият ва даъ- воларини ифодаловчи тушунча. Инсон ҳуқуқларини эркин ва самарали амалга оширилиши фуқаролик жа- мияти ва ҳуқуқий давлатнинг асосий белгиларидан бири ҳисобланади.
Инсон ҳуқуқлари декларацияси - инсон ҳуқуқлари бўйича энг муҳим халқаро ҳуқуқий ҳужжат. БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида 1948 йил 10 декаб- рда қабул қилинган. Декларация БМТ Уставига ва унинг халқаро хамкорликни ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини хурмат қилиш, турмуш аҳволини яхшилаш билан боғлиқ прин- ципларга таянади. Декларацияда эълон қилинган ҳуқуқлар ва эркинликлар миллати, ирқи, мулкий ва ижтимоий аҳволи, дини, сиёсий қарашлари ҳамда бошқа фарқларидан қатъий назар барча инсонлар- га тааллуқлидир. Декларация таркибий тузилишига кўра муқаддима ҳамда ўттиз моддани ўз ичига ола- ди. Унда инсоннинг барча асосий сиёсий, ижтимоий- иқтисодий ҳуқуқлари, эркинликлари батафсил баён этилган. Декларациянинг бир қатор моддалари (23-
26 моддалари) меҳнат қилиш, дам олиш, ижтимоий таъминот олиш, таълим олиш, малакали тиббий ёр- дамдан фойдаланиш ҳуқуқларини назарда тутади. БМТнинг “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларация- си” Ўзбекистон Республикаси томонидан 1991 йил 30 сентябрда ўз давлат мустақиллигининг дастлабки кун- ларида ратификация қилинган.
Анъана – жамият ҳаёти турли соҳаларининг, мод- дий ва маънавий фаолият шаклларининг, кишилар ўртасидаги алоқалар ва муносабатларнинг авлоддан- авлодга ўтиши, аждодлар ҳаёти, белгилари ва хусуси- ятларининг такрорланиш тарзи.
Урф-одат – кишилар турмушига сингиб кетган, доим такрорланиб турадиган хатти-ҳаракат, кўпчилик томонидан қабул қилинган хулқ-атвор қоидалари ва кўникмалар.
Мустақиллик – 1) Тазйиқдан, назоратдан ҳоли бўлиш, эркинлик; 2) иқтисодий, сиёсий, маънавий тобе бўлмаслик. Ўзбек тилида Мустақиллик атамаси одатда истиқлол сўзи билан яқин маънода қўлланилади ва уз-
луксизликни англатувчи чуқур, кенг қамровли жараён- ни акс эттиради.
Феномен – (юн. Phainomenon – юз берувчи) – 1) кўзга кўриниб турган ҳол; 2) ноёб, кам учрайдиган ҳол, ёки буюк, ягона бўлган инсон; 3) ҳиссий билиш, тажри- бада берилган маълум бир ҳолни англатувчи фалсафий атама.
Мухолифат – (арабча «муҳолафат» - келишмов- чилик, тескарилашиш, қарама-қаршилик, зиддият) – расмий сиёсатга, ҳукмрон қарашларга мос бўлмаган нуқтаи назар, алоҳида сиёсий йўл, демократиянинг муҳим белгиси. Муҳолифат уч хил бўлиши мумкин: а) парламент доирасида; б) ундан ташқарида; ёҳуд в) си- ёсий партиялар ичида.

Download 374.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling