Oxirgi indd
глобал муаммолар тобора авж олиб боришига мафкуравий полигонларнинг таъсири
Download 374.85 Kb.
|
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)
глобал муаммолар тобора авж олиб боришига мафкуравий полигонларнинг таъсириМафкуравий полигонлар таъсирида ҳозирги кунда глобал муаммолар тобора авж олиб бормоқда. Омма- вий маданият, ишсизлик, терроризм, экстремизм ай- нан одамларнинг қайнаб тошишига сабаб бўлаётгани сир эмас. Бугунги замонавий ҳаётда бундан фойда- ланиш натижасида геосиёсий ўйинлар авжига чиқиб бормоқда. Ана шундай ҳудудлардан бири Яқин Шарқ минтақасидир. Ўзини халоскор қилиб кўрсатаётганлар ўз манфаатлари йўлида Ироқ, Сурия, Фаластин каби давлатлардан фойдаланмоқдалар. Ўзларининг қабиҳ ниятларини амалга ошириш учун ҳеч нарса- дан қайтмаяптилар. Бу эса ўша мамлакатларнинг иқтисоди, сиёсати ва маънавиятини издан чиқармай иложи йўқ. Иккинчи усул, энг камхарж усул ҳар хил йўллар билан, маълум бир ғояларни мамлакатлар ичкари- сига олиб кириб, аҳолининг онги ва шуурига таъ- сир ўтказишдир. Бизнинг мамлакатимизга нисба- тан бу усул ўтиш давридаги ижтимоий-иқтисодий қийинчиликларни бўрттириб кўрсатиш орқали аҳолининг мавжуд ҳолатдан норозилигини уйғотиш, ўз ноғораларига ўйнайдиган мухолифатчи кучларни юзага келтириш йўли билан сиёсий беқарорликни кел- тириб чиқаришга бўлган кўринишларда намоён бўлди. Бу йўлда айниқса диний омилдан фойдаланишга уриниш кучли бўлди. Коммунистик мафкура сиёса- ти остида яшаган халқ диний муносабатларни деяр- ли унутган эди. Бундан фойдаланган мутаассиблар аҳоли, айниқса ёшларни ўз домига тортиб эктремизм, терроризм ботқоғига ботиришга уринишлар бўлди. Ёшларнинг кўпчилиги ўзи тушунмаган ҳалифаликни, ўзи билмаган жиҳодни ўзига тамойил қилиб олиб кўп бузғунчиликларни амалга оширишга ҳаракат қилди. Бу эса мамлакатда кўпгина нотинчликларни келтириб чиқариш билан бирга унинг иқтисоди, сиёсий ва маъ- навий ҳаётига ўз таъсирини кўрсатмай қўймади. геосиёсий мақсадларга эришиш йўлидаги мафкуравий таъсир ўтказишда турли усулларнинг кўринишлари«Бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил» тамойили асоси- даги геосиёсатни амалга оширишнинг яна бир йўли минтақа давлатлари ўртасида турли зиддиятларни юзага келтиришдир. Бу йўлнинг энг кенг тарқалган усули гўёки минтақада демократия йўқлиги учун сиз- да муаммолар мавжуд ва биз сизга ўша демократия- ни ўргатамиз, яъни экспорт қиламиз деган маънодаги даъво билан чиқиш. Демократиянинг барча давлатлар учун мутлақ умумий универсал модели бўлиши мумкинми?, де- ган саволнинг мазмунида мантиқий ички зиддият мавжуд. Чунки, ҳар қандай модель шартли характер- га эга, универсал модель, айниқса демократик жами- ят билан боғлиқ бўлган ижтимоий моделнинг бўлиши мумкин эмас. Агар демократиянинг универсал мо- дели экспорт қилинадиган бўлса, унинг коммунизм- дан фарқи қолмайди. Коммунизмни экспорт қилиш қандай оқибатларга олиб келгани ҳаммага маълум. Шунингдек, собиқ иттифоқ ҳудудида узоқни кўра бил- масдан, шошма-шошарлик билан амалга оширишга ҳаракат қилинган моделларнинг ижтимоий ҳаётга сал- бий таъсирини таҳлил қила туриб А.Очилдиев: “Собиқ иттифоқ ҳудудида амал қилган миллий сиёсат моде- лини таҳлил қиладиган бўлсак, бир томондан, муайян вақтда юзага келган вазиятларни бартараф қилишнинг оқилона йўлини топа олмаслик натижаси ўлароқ на- моён бўлаётган конфликтларнинг янгидан авж олиши- га шароит яратаётган, иккинчи томондан, кўпчиликни ташкил этадиган бошқа миллатлар вакилларини “юмшоқроқ” шаклда, ҳар хил ҳуқуқий актларни қабул қилиш, турли сунъий қийинчиликларни келтириб чиқариш орқали сиқув остига олишга асосланаётган амалиётни яққол кузатишимиз мумкин”21 – деб ёзади. Шу маънода айтиш мумкинки, мамлакатларга зўрлаб тиқиштиришга уринаётган демократиянинг универсал моделлари ҳам, айрим ҳудудларда амалга оширилиш- га уринаётган моделларда кўзланган мақсаддан бошқа нарса эмас. Бинобарин, ”Биздан андоза олишингиз ке- рак, бизнинг сиёсат – энг тўғри сиёсат”, – деб иш юри- 21 Очилдиев А. Миллий ғоя ва миллатлараро муносабатлар.-Т.: Ўзбекистон, 2004.-Б. 65. тиш демократияга мутлақо зид тушунчалардир22. Яъни геосиёсатнинг бир кўринишидан бошқа нарса эмас. Умуман манфаатлар бор экан геосиёсат муаммоси сақланиб қолаверади. Шундай экан ягано йўл янги ав- лодни тўғри тарбиялашдир. Download 374.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling