Oxirgi indd
Ўзбекистонга нисбатан бўладиган ҳар қандай хавф-хатарларнинг Марказий Осиё минтақасига таъсири
Download 374.85 Kb.
|
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)
Ўзбекистонга нисбатан бўладиган ҳар қандай хавф-хатарларнинг Марказий Осиё минтақасига таъсириЎзбекистон ўзининг иқтисодий салоҳияти, хом-ашё ресурсларга бойлиги, ишчи кучи ва демократик им- кониятлари, кўп жиҳатдан геополитик жойлашувига кўра ҳам, минтақада етакчи ўринда турганлиги би- лан ажралиб туради. Бинобарин, Ўзбекистонга нисба- тан бўладиган ҳар қандай хавф-хатар, албатта, бутун минтақага таъсир қилади. Шу маънода ҳам турли си- ёсий кучлар ва ҳаракатлар орқали вазиятни муракка- блаштириш ҳамда минтақа давлатларини унга жалб қилишнинг турли йўлларини ва услубларини ишга сол- ди. Айниқса, халқларимиз дунёқараши ва маънавия- тида ислом динининг мустаҳкам ўрин эгаллаганидан фойдаланиб, уларга исломий “сабоқ” бериш, исломни қайта тиклаш байроғи остида минтақада диний экс- тремизм ва фундаментализмни кенг тарқатиш бораси- да олиб борилаётган қўпорувчилик ҳаракатлари содир этилмоқда. Диний экстремизм ва фундаментализмнинг минтақамиз, ҳусусан мамлакатимиз тараққиётига хавф туғдираётганлигини, экстремистлар 1999 йил- нинг 16 февралида ўзларининг қора ниятларига эри- шиш мақсадида Тошкентда қўпорувчиликни амалга оширдилар. Бу қўпорувчилик ҳаракатлари орқасида катта кучлар борлиги аён бўлиб, уларнинг мақсади – халқимизнинг тинчлигини бузиш, қўрқитиш, юраги- га ваҳима солиш, юритаётган сиёсатимизга ишончни сўндириш, амалга ошираётган улкан ишларга зарба беришдан иборат эди. Хўш, нима учун бу фожеалар Ўзбекистонда содир этилди, унинг Марказий Осиёдаги бошқа давлатларга таъсири бўлиши мумкинмиди? Унинг Тошкентда со- дир этилишига асосий сабаб шуки, юртимизда олиб борилаётган сиёсатнинг ютуқлари жаҳон жамоатчи- лиги томонидан эътироф этилмоқда. Нисбатан қисқа давр ичида Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий жиҳатдан барқарор, умуминсоний қадриятлар устувор бўлган, маънавий меросни ва диний қадриятларни тиклаб, инсон ҳуқуқларини устувор соҳа даражасига кўтара олган мамлакатдир. Ўзбекистон Марказий Осиёда барқарорликни таъминлаш ва минтақа давлатлари- нинг ўзаро интеграциялашуви жараёнида етакчилик қилмоқда. Худди мана шу ўта катта аҳамиятга эга бўлган омиллар, асосланган истиқболдаги ютуқлар халқимиз ва малакатимиз тараққиётининг душманла- рини ваҳимага солмоқда. Умуман Марказий Осиё халқлари мустаҳкам дўстлигининг аҳамиятини алоҳида таъкидлаш лозим. Чунки, минтақа туб халқларининг маънавий илдизла- ри бир, руҳи, турмуш тарзи яқин, улар ана шу бой ман- бадан бирдек баҳра оладилар. Шу маънода ҳам улар бирлигини мустахкамлаш умумминтақавий маънавий юксалишимизга ўзининг ижобий таъсирини ўтказиб тураверади. Бу жараёнга қарши қаратилган ҳар қандай мафкуравий таъсир ёки террористик ҳаракатлар умумминтақавий қаршиликка учрамоғи ва барбод бўлмоғи лозим. Download 374.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling