Oxirgi indd


Download 374.85 Kb.
bet40/111
Sana09.04.2023
Hajmi374.85 Kb.
#1347736
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   111
Bog'liq
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)

Таянч атама ва иборалар: Демократия, маъна- вият, глобал маънавият, қадрият, глобаллашув, маф- кура, мафкуравий иммунитет, мафкуравий жарён, ахборот.


Ўз-ўзини назорат қилишга оид саволлар


  1. Дунёнинг мафкуравий манзараси деганда нима- ни тушунасиз?

  2. Демократик қадриятлар устуворлиги ғояси.

  3. Дунёда зўравонликнинг мавжудлиги тенденция- си.

  4. Минтақада етакчиликка интилиш жараёни.

  5. Глобал маънавият.
    1. МАВзУ: гЛОбАЛЛАШУВ ВА МАФКУРАВИЙ ЖАРАёнЛАР


Р е ж а:

  1. Глобаллашув шароитида мафкуравий жараёнлар

  2. Мафкуравий жарёнларнинг глобаллашуви ах- борот воситалари билан боғлиқлиги

  3. Глобаллашув шароитида тўғри йўлни танлаш

глобаллашув шароитида мафкуравий жараёнлар


Бугунги дунёнинг мураккаб шароитида жаҳонда со- дир бўлаётган глобаллашув жараёни тараққиёт ва ри- вожланишнингбарча соҳаларига ўзининг таъсирини кўрсатмоқда. Жаҳоннинг ҳар қандай мамлакатида мафкуравий иқтисодий, сиёсий, техникавий ва бошқа соҳаларда содир бўлаётган ўзгаришларнинг шиддат би- лан бошқа мамлакатларнинг ҳаётига кириб бориш ҳар қандай давлат ёки жамият ривожланишини, демокра- тияни ўз хоҳиш ихитёридан келиб чиқиб амалга оши- ришига халақит бериши, тўсқинлик қилиши табиийдир. Бинобарин, мафкуравий омилни шакллантиришнинг ҳозирги даврига хос бўлган ижтимоий, иқтисодий, сиё- сий, ҳуқуқий, маънавий ва бошқа асосларнинг шаклла- ниши мафкуравий омил билан боғлиқ экан бу жараёнда глобаллашув айнан мафкуравий омилнинг шаклланиши- га салбий таъсир кўрсатиши натижасида ҳар қандай жа- мият ўз йўлини йўқотиши мумкин.
Глобаллашув ҳозирги кунда муҳим стратегик аҳамиятга молик бўлган жараён сифатида эътироф этилмоқда. Шу ўринда таъкидлаш лозимки, бу жараён фақат ижобий эмас, балки салбий жиҳатлари билан ҳам муҳим аҳамият касб этади. Унинг ижобий жиҳати си- фатида жаҳон бозорининг кенгайиши, ижтимоий ахбо- ротлашув, илмий-маданий алоқалар ва қадриятларнинг яқинлашуви, ижтимоий муносабатларда яхлитликни кўриш мумкин. Салбий жиҳатига эса халқаро терроризм,
экстремизм, фундаментализм ва наркобизнес кабилар- ни келтириш мумкин. Чунки, бирон-бир ҳудуд ёки мам- лакатда пайдо бўлаётган бундай унсурлар тез фурсатда бутун жаҳонга ёйилмоқда. Натижада эса одамзод маълум бир давлатлар ва сиёсий кучларнинг манфаатларига хиз- мат қиладиган, олис-яқин манбалардан тарқаладиган, турли мафкуравий марказларнинг маънавий босимини доимий равишда сезиб яшамоқда.
Энг умумий маънода, глобаллашув муайян ҳодиса, жараённинг барча минтақалар, давлатлар ва бутун Ер юзини қамраб олганини ҳамда уларнинг инсони- ят тақдирига даҳлдор эканини англатади. Глобал- лашув жараёнининг ҳаётимизга тобора тез ва чуқур кириб келаётганининг асосий сабабларидан бири си- фатида мафкуравий жараёнларнинг авж олаётганида кўриш мумкин Бугунги кунда ҳар қайси давлатнинг тараққиёти ва равнақи нафақат яқин ва узоқ қўшнилар, балки жаҳон миқёсида бошқа минтақа ва ҳудудлар би- лан чамбарчас боғланиб бораётгани кундай равшан. Бирон мамлакатнинг бу жараёндан четда туриши им- кониятларнинг чекланишини ҳисобга оладиган бўлса ҳар қандай мамлакат бу жараёнга ўзи истаса истама- са кириб бориши лозим бўлади. Имкониятлардан воз кечишни истамаган, қолаверса, имкониятдан фойда- ланишни ўзига мақсад қилиб қўйган айрим давлатлар эса мафкуравий жараёнларга нафақат қўшилиш, балки уни кучайтиришга ҳам уринаётгани аниқ.



Download 374.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling