Oxirgi indd


Ўз-ўзини назорат қилишга оид саволлар


Download 374.85 Kb.
bet43/111
Sana09.04.2023
Hajmi374.85 Kb.
#1347736
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   111
Bog'liq
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)

Ўз-ўзини назорат қилишга оид саволлар


  1. Ўзбекистонга глобаллашув жараёнининг таъси- ри?

  2. Глобаллашув шароитида мафкуравий жараён- ларнинг таснифи.

  3. Мафкуравий жараёнларнинг глобаллашуви.

  4. Турли соҳаларда глобаллашув жараёнининг ўзига хос хусусиятларининг кўринишлари.

  5. Глобаллашувнинг ахборот воситалари билан боғлиқлигини очиш.
    1. МАВзУ: ЎзбеКИсТОндАгИ МАФКУРАВИЙ ЖАРАёнЛАР ВАМИЛЛИЙ


ҒОЯгА эҳТИёЖ


Р е ж а:


  1. Марказий Осиё минтақасида юзага келган мафкуравий жараёнлар ва уларнинг Ўзбекистонга таъсири

  2. Ўзбекистонга нисбатан бўладиган ҳар қандай хавф-хатарларнинг Марказий Осиё минтақасига таъсири

  3. Муайян мақсадларни амалга оширишда мил- лий ғоя ва мафкуранинг ўрни



Марказий Осиё минтақасида юзага келган мафкуравий жараёнлар ва уларнинг


Ўзбекистонга таъсири
ХХ асрнинг охирида собиқ иттифоқнинг парчала- ниши, унинг ҳукмрон мафкурасининг барбод бўлиши ва республикаларнинг ўз мустақиллигини қўлга ки- ритиши минтақамизда нафақат ижтимоий-сиёсий жиҳатдан, балки янги мафкуравий вазиятни ҳам ву- жудга келтиради.
Собиқ шўролар ҳукмронлиги шароитида коммуни- стик мафкура, минтақа халқлари азалдан қон-қардош бўлишларига қарамасдан, уларни зўрма-зўраки «бир- лаштириб» турган эди. У минтақа халқлари онги- га зўравонлик билан “СССР – ягона Ватан” ва Совет халқи – янги тарихий “бирлик” деган тушунчаларни сингдиришга зўр бериб уринар эди. Минтақа халқлари бундан қанчалик норози бўлмасин, ўзларининг тари- хий ва маънавий яқинлигига интилмасин, аммо бу интилишларга нисбатан мафкуравий тазйиқ бениҳоя кучли эди.
Собиқ иттифоқдош республикалар ўзларининг мустақиллигини қўлга киритиши билан бу мафкура барбод бўлди. Уларнинг ҳар бири олдида ўзларининг ички ҳаёти ва истиқлолини мустаҳкамлаш, барқарорликни таъминлаш ва ўзлари учун мақбул бўлган тараққиёт йўлини белгилаб олишдек жуда мураккаб вазифалар юзага келди. Бу жараённинг минтақа мамлакатларининг ўзаро муносабатлари- ни уйғунлаштириб туришга хизмат қиладиган маъ- навий-мафкуравий омиллар шаклланишига таъсир ўтказиши табиийдир.
Марказий Осиё мамлакатлари ўз мустақиллигини қўлга киритиб, тараққиёт сари қадам ташлаган шаро- итда жаҳондаги маълум бир сиёсий кучлар, мафкура- вий полигонлар улкан иқтисодий салоҳият ва қулай геополитик мавқега эга бўлган бу минтақани ўз ман- фаатлари доирасига тортиш ҳаракатларидан тўхтагани йўқ. Улар ўз мақсадларига эришиш учун таъсир ва бо- сим ўтказишнинг барча шаклларини қўлламоқдалар. Жумладан, Марказий Осиё мамлакатларининг ўзаро муносабатлари жараёнига тўсқинлик қилиш, уларда турли сабабларга кўра (масалан, трансчегаравий дарё- лар туфайли) бир-бирларидан норозилик кайфиятини ўйғотиш каби мафкуравий таъсир ўтказиш ҳолатлари содир бўлаётганлигини таъкидлаш мумкин. Бу мақсадда минтақада тарихан шаклланган ижтимоий-иқтисодий, маданий, маърифий алоқаларни издан чиқариш, дўст ва биродар давлатлар, халқлар ва миллатлар ўртасига низо солиш, кескинлик ўчоқларини келтириб чиқариш учун турли ғоявий, диний ва мафкуравий воситалар ишга солинди ва бугунги кунда ҳам давом этмоқда.
Мустақилликни қўлга киритган минтақамиз мам- лакатларини ўз таъсир доирасига ўтказиш учун яна бошқа бир қатор мамлакатлар ҳам ҳаракатни бошлаб юбордилар. Уларнинг кўпчилиги ташқаридан беғараз ёрдам кўрсатаётгандай бўлиб кўринсаларда, аслида
ҳар бир кўрсатаётган “ёрдамлари” эвазига минтақада ўз мавқеини мустаҳкамлашга ҳаракат қилдилар. Ас- лида бундай ҳаракатларнинг бўлиши табиий ҳолдек кўринади. Аммо, уларда ҳам минтақа давлатлари ва халқларини бир-бирига қарама-қарши қўйишга интилишлар йўқ эмас. Демак, ана шу интилиш- лар ҳам минтақа мамлакатларининг шу жумладан, Ўзбекистонинг мустақиллик шароитида юзага кел- ган муаммоларни ўзаро якдиллик билан ҳал қилишга хизмат қиладиган умумий омилнинг юзага келишига ўзининг таъсирини ўтказди.



Download 374.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling