Oxirgi indd


Муайян мақсадларни амалга оширишда миллий ғоя ва мафкуранинг ўрни


Download 374.85 Kb.
bet45/111
Sana09.04.2023
Hajmi374.85 Kb.
#1347736
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   111
Bog'liq
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)

Муайян мақсадларни амалга оширишда миллий ғоя ва мафкуранинг ўрни.


Ҳар бир давлат, жамият ва миллат учун мустақил тараққиёт, эркин ва фаровон ҳаётга бўлган ишонч- эътиқодни мустаҳкамлаш йўлида хавф-хатарларнинг олдини олиш учун муттасил огоҳ бўлиб яшаш, бирга- ликда кураш олиб бориш бугунги куннинг ҳаётий за- руриятига айланиб қолди.
Жамиятда олиб борилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришларнинг асосий мақсади бўлган демократик давлат, ҳуқуқий жамият, қонуннинг устуворлигини таъ- минлаш учун хизмат қилади. Шунга кўра, халқимиз ва мамлакатимизнинг бугунги ва келгуси тараққиётини таъминлашда мустақиллик йиллари шаклланиб, ри- вожланаётган миллий ғоя муҳим ўрин тутади.
Миллий ғоя тамойиллари демократик жамият қуриш тамойиллари билан уйғунликда мамлакатнинг ички ҳаётини бошқаришнинг асосий мезонларидан бири бўлиш билан бирга, ташқи сиёсатда давлатнинг салоҳиятини кўрсатадиган, унинг жаҳон ҳамжамияти ва ҳалқаро майдондаги обрў-эътиборини намоён қиладиган маънавий қадрият мезонларини, инсон ҳуқуқлари, фуқароларнинг имкониятлари умумбаша- рий муаммоларни ҳал қилиш истиқболлари қай тарз- да амалиётга айланаётганлигини билдирадиган омил бўлиб хизмат қила олиши мумкин.
Албатта, бу тамойиллар, ўз навбатида хилма-хил тарзда, турли шаклларда намоён бўлади. Ижтимоий жараёнларнинг талаби ва йўналишига кўра, уларнинг бири муайян муддатга ўз аҳамиятини яққолроқ намо- ён қилиши ҳам мумкин. Аммо, уларнинг уйғунлиги, уйғонишлар жараёнидаги серқирралигини умумлаш- тириш эҳтиёжи доимо сақланиб қолади.
Инсоният тарихининг кўп асрлик тажрибаси эзгу ғоялардан ва соғлом мафкурадан маҳрум бирон бир жамиятнинг ривожлана олмаслигини кўрсатди. Шу
нуқтаи назардан, ижтимоий зарурият сифатида юзага келган миллий ғояда фаровон ҳаёт барпо этиш, ривож- ланган мамлакатлар қаторидан ўрин олиш, демокра- тик жамият қуриш каби эзгу мақсадлар акс этган.
Бу эса, келажакни яққол тасаввур этиш, барпо эти- лаётган ҳуқуқий демократик жамиятнинг ижтимоий- маънавий пойдеворини мустаҳкамлаш, ёт мафкуралар тажовузига қарши тура оладиган, ҳар томонлама бар- камол инсонларни вояга етказиш ва ниҳоят юртнинг юксак тараққиётини таъминлаш учун миллий мафку- рани шакллантириш эҳтиёжини юзага келтирди.
Яъни мустақилликка эришиши билан республи- камиздаги собиқ иттифоқ ҳаётининг сўнгги йиллари- да бўлиниб кетган ижтимоий кучлар, гуруҳлар, этник ва бошқа бирликларнинг ҳамжиҳатлигини таъмин- лаш зарурияти пайдо бўлди. Чунки масала фақатгина мустақилликка эришишдан иборат эмас эди. Бун- да ҳаётнинг ҳамма соҳаларида туб ислоҳотлар ва ўзгаришларни амалга ошириш ниҳоятда муҳим вази- фа ҳамда давр эҳтиёжига айланди. Ана шу сабабдан ҳам, Ўзбекистон мустақиллик эълон қилинганининг энг бошиданоқ ижтимоий масалаларни қамраб олувчи чуқур ўзгаришларни амалга ошириш, ривожланган мамлакат- лар қаторидан ўрин олиш, демократик жамият қуриш каби эзгу мақсадларни қўйдики, бу эса жамиятимизнинг ижтимоий-маънавий пойдеворини мустаҳкамлаш, таъкидлаб ўтганимиздек, ёт мафкуралар тажовузига қарши тура оладиган, жамият аъзоларида мустаҳкам эътиқодни шакллантириб, уларни янада жипслашти- риб, мамлакат фуқароларининг ўзаро тотув, дўст ва иноқ бўлиб яшашига, ўз манфаатларини Ватан манфа- атлари билан уйғунлаштиришга чорлайдиган, ҳар то- монлама баркамол инсонларни вояга етказиш, ғоявий бўшлиқ бўлишига йўл қўймаслик ва ниҳоят, юртнинг юксак тараққиётини таъминлаш учун миллий ғояни шакллантириш эҳтиёжини юзага келтирди.
Бинобарин, улар кўплаб одамлар қалби ва онгини эгаллаб олиш орқали ўзига хос таъсир кўрсатиш майдо- нини яратади. Бу майдон ичида турли халқлар, инсон- лар фаолияти мужассамлашади, мақсадлар йўлида бир- лашади.

Download 374.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling