Oxirgi indd
Download 374.85 Kb.
|
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўз-ўзини назорат қилишга оид саволлар
- МАВзУ: ЎзбеКИсТОннИнг ХАЛқАРО МАВқеИнИ МУсТАҳКАМЛАШдА МИЛЛИЙ
- Ўзбекистон Республикаси халқаро ҳуқуқнинг тўлақонли субъекти сифатида шаклланди
Таянч атама ва ибораларДемократия, жамиятни демократлаштириш, хара- катлар стратегияси, демократик ислоҳотлар, жамоат ташкилотлари, миллий ғоя, демократик жамият, мил- лий истиқлол ғояси, миллий давлатчилик. Ўз-ўзини назорат қилишга оид саволларМамлакатимиз ижтимоий ҳаётидаги демократик жараёнлар Демократик ривожланишда миллий ғоянинг ўрни Жамият ҳаётини демократиклаштириш деганда нимани тушунасиз? Миллий истиқлол ғоясининг Ўзбекистонда демо- кратик жамият қуришдаги ўрни қандай? Ўзбекистонни ривожлантиришнинг ҳаракатлар стратегияси МАВзУ: ЎзбеКИсТОннИнг ХАЛқАРО МАВқеИнИ МУсТАҳКАМЛАШдА МИЛЛИЙҒОЯнИнг ЎРнИ Р е ж а:Ўзбекистон Республикаси халқаро ҳуқуқнинг тўлақонли субъекти сифатида шаклланди Тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, энг аввало, Марказий Осиё мамлакатлари учун стра- тегик аҳамият касб этади Ўзбекистон ташқи сиёсатини фаоллаштириш миллий манфаатларимизга хизмат қилади Ўзбекистон Республикаси халқаро ҳуқуқнинг тўлақонли субъекти сифатида шаклландиИстиқлол мамлакатимиз учун азалий орзу бўлган жаҳон ҳамжамияти билан тенг даражада ҳамкорлик ҳуқуқини берди. Ўзининг миллий ғоялари асосида тараққиёт сари дадил одимлаб бораётган Ўзбекистон Республикаси халқаро ҳуқуқнинг тўлақонли субъекти сифатида шаклланди ва унинг дунё миқёсидаги фао- лияти кенгайиб бормоқда. Хусусан, дунёнингтенг ҳуқуқли давлатлари қаторида 1992 йил 2 мартда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти- га аъзо қилиб қабул қилинди. 1993 йилда Бирлашган миллатлар ташкилотида Ўзбекистон ваколатхонаси иш бошлади, Тошкентда БМТнинг бирлашган ваколатхо- наси очилди. Шунингдек, Ўзбекистон БМТнинг Таълим фан ва маданият масалалари қўмитаси-ЮНЕСКОга ва Халқаро валюта жамғармаси ва бошқаларга аъзо бўлди. Ўзбекистон давлати дунёнинг бир қанча ташки- лотларига аъзо. Жумладан, Ўзбекистон 2001 йил июли- да Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо бўлиб кирди. Ҳозирги кунда давлатимиз томонидан ушбу ташкилотларга аъзо давлатлар билан хавфсизлик, си- ёсий, савдо-иқтисодий, илмий техникавий ва мада- ний соҳаларда самарали ҳамкорлик алоқалари олиб борилмоқда. Истиқлолга эришганимиздан бери ўтган тарихан қисқа давр ичида Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўрнини эгаллади. Ўзбекистоннинг дунёдаги обрў-эътибори юксалиб бораётгани, энг авва- ло, мамлакатимизда демократик ва бозор иқтисодиёти ислоҳотларини амалга ошириш натижасида қўлга ки- ритилаётган улкан ижобий ўзгаришларда, уларнинг халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилиши- да мужассам бўлмоқда. Бу – Ўзбекистонимизнинг дунё аҳлига яхши маълум бўлган, Марказий Осиё- да барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга, минтақамизни ядро қуролидан холи бўлган ҳудудга айлантириш борасидаги ташаббусларининг амалий самарасида ўз ифодасини топиб келмоқда. Шунинг- дек, Ўзбекистоннинг халқаро сиёсат майдонида (БМТ, ШҲТ, ЕХҲТ, НАТО, МДҲ ва бошқа ташкилотлар) олиб бораётган ҳар томонлама пухта ишланган, чуқур ўйланган ташқи сиёсатининг натижаси сифатида на- моён бўлмоқда. Download 374.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling