олтинчидан, ватанпарварлик туйғусини қучай- тириш, аҳолининг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий фа- оллиги ва фуқаролик масъулиятини ошириш;
еттинчидан, инсон капиталини ривожлантириш, таълим ва тарбияни миллий ғоя қадриятлари дара- жасига кўтариш, таълим олишга бўлган интилишни рағбатлантиришнинг самарали механизмларини жо- рий этиш.
Миллий ғоя инсон, халқ ва жамият ҳаётига чуқур кириб борадиган таъсирчан омил сифатида жамият- нинг бош мақсадини ифода этади. Шу нуқтаи назар- дан қараганда, Ўзбекистон тараққиётининг ҳозирги босқичида миллий тикланишдан–миллий юкса- лиш сари деган улуғ мақсад бош ғоя сифатида майдон- га чиқмоқда.
Миллий юксалиш ғоясининг асосий вазифалари:
Ўзбекистонни 2030 йилгача дунёдаги 50 та ривож- ланган демократик давлатлар қаторига киришига эри- шиш;
ҳаёт сифатининг юқори даражасини таъминлашга қодир иқтисодий механизмларни жорий этиш орқали одамларнинг ҳаёт даражасини тубдан оширишга эри- шиш;
халқ манфаатлари ва адолат тамойиллари устун- лигини таъминлашда “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши ке- рак” деган ғояга қатъий амал қилиш;
жамиятда миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенгликнинг ғоявий асосларини мустаҳкамлаш, Ўзбекистонда яшаётган барча миллат ва элатларнинг тили, дини, миллий урф-одат ва қадриятларини сақлаш ва ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яра- тиш;
хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва нуфузини ошириш, оналик ва болаликни, оилани, аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш;
буюк алломалар, азиз-авлиёлар бебаҳо меросини,
атоқли давлат ва жамоат арбоблари, енгилмас саркар- далар, замондошларимиз жасоратини ёшларга етка- зиш, уларнинг қалбида ватанга садоқат, миллий ғypyp ва ифтихор туйғуларини қучайтириш;
халқимизни бирлаштирадиган, жамиятимизни улуғ мақсадлар сари сафарбар этадиган, миллий маъ- навиятимизнинг битмас-туганмас бойлиги бўлган ўзбек тилини ҳаётимиздаги ўрни ва нуфузини оши- риш;
янгича ва мустақил фикрлайдиган, масъулият- ли, ташаббускор, илғор бошқарув усулларини пухта ўзлаштирган, ватанпарвар, юқори малакали, ҳалол ва садоқатли кадрларни танлаш ва тайёрлаш бўйича са- марали тизим яратиш;
таълим-тарбия жараёнларини тараққиётнинг бош омили даражасига қўтариш, узлуксиз таълим- тарбия тизимини миллий ғояга мувофиқ такомил- лаштириб бориш, тарбиянинг таълим стандартлари- ни яратиш;
таълим тизимининг барча бўғинларида юк- сак салоҳиятли, янгича ва мустақил фикрлайдиган, Ўзбекистоннинг эртанги тақдирини ўз қўлига олишга қодир ёшларни тарбиялаш, бу борада инновацион ён- дашувни кенг жорий этиш;
хорижда яшаб таҳсил олаётган ва меҳнат қилаётган ватандошлар билан мунтазам алоқа ўрнатиш, уларнинг ўз билим ва тажрибаси, ақл- заковатини Ўзбекистон равнақи йулида ишлатиши учун зарур шарт- шароит- лар яратиш;
Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги обрў- эътибори ва нуфузини ошириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |