Oxirgi indd
Концепциянинг асосий мақсади
Download 374.85 Kb.
|
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)
Концепциянинг асосий мақсадиҲуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти қуришдан иборат миллий стратегияни амалга ошириш Концепциянинг асосий мақсадини ташкил этади. Мазкур мақсад доирасида қуйидаги йўналишларда кенг кўламдаги ишларни амалга оши- риш талаб этилади: ўзбек халқининг бой тарихий, илмий, бадиий, маданий-маърифий ва ахлоқий меросини ҳар бир фуқаронинг маънавий мулкига айлантириш, мил- лий ўзликни англатиш мақсадини устувор йўналиш сифатида амалга ошириш, миллий ғоя ва мафкурани халқимизнинг онги ва қалбига чуқур сингдириш, уни руҳий ва маънавий куч-қудрат манбаига айлантириш; Ватан озодлиги йўлида жасорат кўрсатган буюк аждодларимизнинг ибратли ҳаётини кенг тарғиб этиб бориш, сиёсий жараёнларга, мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар таҳлили асосида жамиятнинг ҳар бир аъзоси қалбида миллий ғурурни кучайтириш, ҳеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмаслик туйғусини камол топтириш; аҳолининг барча қатламларида, хусусан, ёшларда фаол фуқаролик позициясини шакллантириш, фидой- илик ва ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш, уларда дунё ва мамлакат миқёсидаги сиёсий жараён- ларга мустақил ва онгли муносабатда бўлиш ҳиссини уйғотиш; жамиятда ўзаро инсоний муносабатлар, иззат- эҳтиром, меҳр-мурувват, миллатлараро тотувлик, ди- ний бағрикенглик ғояларини шакллантириш жараён- ларини миллий ғоя ва маънавият тамойиллари билан уйғун тарзда тизимли ва узлуксиз тарғиб этиб бориш- ни йўлга қўйиш; турли оммавий ахборот воситалари ва Интер- нет тармоқларида тарқатилаётган, урф-одатларимиз, миллий менталитетимизга зид, одобсизлик ва ахлоқсизликни тарғиб этувчи вайронкор ғояларнинг ёшларимиз онгига салбий таъсир ўтказишининг олди- ни олиш; ахлоқий, тарбиявий ишларни янада такомиллаш- тириш, ёшларда юксак маънавий ва маданий сифатлар- ни шакллантириш, умуминсоний қадриятлар, миллий ўзликни англаш, ғурур ва ифтихор, соғлом турмуш тар- зини қарор топтириш, бой тарихий-маданий меросга асосланган ҳолда мустақил оилавий ҳаётга тайёрлаш, халқимизнинг азалий анъана ва урф-одатларига асос- ланган ҳолда жамиятда ўз ўрнини топиш, касб-ҳунар эгаллашга бўлган иштиёқини кучайтириш; Download 374.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling